Екзема: сабаблари

Екзема: сабаблари

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Екзема: сабаблари, аломатлари, турлари, ташхислаш, даволаш, йенгиллаштириш

Екзема (қад.юн. ἔκζεμα — теридаги тошмалар, ἐκζέω — қайнайман) — бу дерматологик касаллик бўлиб, сероз таркибли папула (тугунча) шаклидаги тери тошмалари тошиши, шикастланган тери соҳаларининг шишиши ва қичиши билан тавсифланади. Қуруқ ва нам шаклда кечиши мумкин, тошма шаклидаги намоёнларнинг полиморфизми билан фарқ қилади. Екземада яллиғланиш жараёни аллергик табиатлидир, аммо касалликнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, масалан терини узоқ муддат аллерген билан алоқа қилиши, модда алмашинуви бузилишлари, асаб ва ендокрин тизим патологиялари. Шунинг учун, екземани даволашда комплекс терапия қўлланилади ва у ҳар бир бемор учун шифокор томонидан индивидуал равишда танланади.

Екзема ўткир ва сурункали шаклда кечиши мумкин, ремиссия даврлари билан сиклик ривожланишга ега, кўпинча касалликнинг қайталаниши кузатилади. Тери тошмалари ва у билан боғлиқ ёқимсиз ҳис-туйғулар нафақат беморнинг кўринишини бузади ва унга ноқулайлик йетказади, балки унинг психологик ҳолатини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Касалликнинг нейро-аллергик хусусияти ҳисобга олинганда, бу фақат патологик жараённи кучайтиради ва ўз навбатида соғайишни секинлаштиради. Даволаш чора-тадбирлари турли хил терапевтик йўналишларни ўз ичига олади, улардан енг самарали вариантлари ҳар бир индивидуал ҳолат учун алоҳида танланади.

 

Екзема турлари

Екзема идиопатик касалликларга оид бўлиб, унинг ривожланиш сабаблари ва механизми тўлиқ аниқланмаган, аммо муайян турдаги екзема ривожланишига сабаб бўладиган бир гуруҳ омиллар мавжуд. Вегетотомирли дистония, веналарнинг варикоз кенгайиши, қандли диабет, қалқонсимон без дисфункцияси ва ҳазм қилиш аъзолари патологиялари психоемоционал зўриқиш ва ирсий мойиллик фонида екземани келтириб чиқариши мумкин.

  • Идиопатик ёки ҳақиқий екземааниқ сабабсиз спонтан равишда тошма тошиши билан характерланади, организмнинг сезувчанлиги ортиши фонида кимёвий агрессив моддалар, аллерген билан алоқа қилиш касалликни бошлаб юборувчи механизм сифатида хизмат қилади. Идиопатик екзема учун сероз таркибли папулалар, нам ерозиялар, пўстча ва тангачалар характерлидир, бунда улар терида бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши мумкин, бу еса ушбу турдаги екземанинг ўзига хос белгисидир. Чин екземанинг яна бир хусусияти — бу тошмаларнинг симметрияси (бир қўлнинг шикастланишида, одатда иккинчи қўлда ҳам ҳудди шундай тошмалар мавжуд бўлади). Касаллик куз-қиш даврида ўткирлашишлар мавсумийлиги билан ажралиб туради.
  • Болалар екземаси— бу касаллик чақалоқларга таъсир қилади, даставвал юздан бошланади, сўнг аста-секин бўйин, кўкрак ва оёқ-қўлларга тарқалади. Кўпинча сунъий озиқлантиришда бўлган чақалоқларни ва бронхиал астма ва бошқа атопик касалликлар ривожланишига ирсий мойил бўлган болаларни шикастлайди.
  • Себореяли екзема— буни бош терисида паразитлик қиладиган замбуруғлар келтириб чиқаради. Бундан ташқари, себореяли екзема кўплаб ёғ безлари жойлашган тери соҳаларини шикастлаши мумкин, масалан юз, қўлтиқ соҳаси, кураклар. Касаллик намланиш босқичисиз кечади, тангачали тугунчасимон тошмалар, қипиқланиш ва пўстчалар шаклланиши билан тавсифланади.
  • Атопик екзема— аллергик реакцияларга мойил бўлган одамлар учун характерли ҳисобланади. Пуфакчалар, тери шишиши ва гиперемияси шаклидаги намойишлар аллерген билан алоқа қилгандан сўнг юзага келади.
  • Касбий (профессионал) екзема— кимёвий ташкилотлар ишчилари, фаррошлар, шунингдек рўзғор кимёси, формалдегидлар, бўёқ моддалари билан доим алоқада бўлган кишилар орасида кенг тарқалган. Касаллик қўлларнинг терисини шикастлаш билан бошланади, чунки у кўпроқ кимёвий қўзғатувчилар таъсирига чалинади ва кейинчалик касаллик тананинг бошқа қисмларига ўтади.
  • Микробли екзема— микробли ёки замбуруғли инфекция натижасида яллиғаниш жараёнлари бўлган тери қисмларида пайдо бўлади. Касалликнинг асосий ўчоғи — яшил ёки сарғиш тусли пўст ҳосил бўладиган жароҳат, трофик яралар ва оқмалар билан қопланган тери соҳаси. Агар яра пўсти шикастланса, қизил рангли нам юза очилиб, тошма атрофга тарқалиши мумкин.
  • Варикозли екзама— тўқималарда қон айланиши ва веноз димланиш оёқлар терисида тошма тошишига олиб келиши мумкин. Кўпинча катта ёшли аёлларни, юрак-томир касалликлари ва семизликдан азият чекадиган кишиларни шикастлайди. Бошқа аломатлари — епидермиснинг қорайиши, теридаги қизил доғлар ва таъсирланиш, оёқларда битмайдиган яраларнинг мавжудлиги.
  • Дисгидротик екзема— тер безлари ва нейроендокрин регуляция фаолиятининг бузилиши туфайли содир бўлади. Одатда оёқ ва кафт гипергидрози бўлган, шунингдек, касби бўйича доимо кимёвий жиҳатдан агрессив моддалар билан алоқада бўлган кишиларда юзага келади. Тошма тошиши қўллардан бошланади, бармоқларнинг латерал юзаларида пайдо бўлади ва кейин тананинг бошқа қисмларига ўтади. Кучли стресс ёки организм жуда қизиб кетганидан кейин ўз-ўзидан пайдо бўлади, агар иккиламчи инфекция кўринишидаги асоратлар бўлмаса, ўз-ўзидан ўтиб кетади.
  • Микотик екзема— замбуруғ инфекциясига аллергия натижасида пайдо бўладиган екзема шакли. Чет ел адабиётида трихофития (қирувчи темиратки, мойхўрак, дерматофития), кандидозва бошқа замбуруғли инфекциялар касалликнинг кенг тарқалган сабаби сифатида кўрсатилган, лекин рус адабиётида екзема камдан-кам ҳолларда замбуруғли инфекция билан боғлиқ деб қабул қилинади. Микотик екзема патогенезидаги занжирлардан бири — замбуруғ инфекциясига аллергия ҳосил бўлиши. Шикаст ўчоғи ҳам екзема хусусиятлари, ҳам асосий микотик жараённинг хусусиятини бирлаштиради. Морфологик жиҳатдан замбуруғли екзема кескин чегараланган ва юмалоқ ёки катта фестонли контурлар, тери еритемаси, четлари кескин белгиланган нам қисмлар шакллантирувчи пуфакчалар ва пустула ҳосил бўлиши билан тавсифланади. Микотик инфекциялар сурункали дерматозлар кечишини оғирлаштиради, даво чораларига қаршилик ривожланишига ҳисса қўшади, шунинг учун сурункали дерматозлар билан оғриган беморларни микоз мавжудлигини аниқлаш учун чуқур текшириш ва аниқланган тақдирда тегишли антимикотик терапияни ўтказиш керак. Кўпинча екземада гормонал малҳамли даволаш белгиланади, аммо агар касаллик замбуруғли инфекция туфайли чақирилган бўлса, бундай даволашни алоҳида ўтказган яхши, чунки замбуруғлар гормонлар таъсири остида фаолроқ ривожланади ва мутацияга учрайди.
  • Тилотик (шохли, қадоқсимон) екзема— дисгидротик каби, қўл ва оёқ кафти билан чекланади. Еритематоз босқич шох қаватининг қалинлашганлиги туфайли сезилмас бўлади.
  • Сикозсимон екзема. Екзематизация билан асоратланган сикоз билан касалланган шахсларда кузатилиши мумкин. Бундай беморларда марказида соч билан тешилган, рецидивловчи ва яллиғланган терида фолликуляр пустулалар пайдо бўлади — бу сикознинг аломатлари. Сикозсимон екзама жараённинг соч қоплами чегарасидан ташқарига чиқиши, екзематоз қудуқларнинг мавжудлиги, намланиши ва кучли қичишиш билан тавсифланади. Тери лихенизацияланади; фолликуллар узлуксиз пайдо бўлаверади. Жараённинг кўп учрайдиган локализацияси — юқори лаб, соқол, қўлтиқ, қов.
  • Аёлларда сийна ва пигментли айлана екземаси. Ёрқин қизил рангли ўчоқлар билан тавсифланади, баъзи жойларда намланиш, ёриқлар билан бирга қобиқлар ва қобиқ-тангачалар қавати билан қопланган бўлади. Жараён кескин контурли чегаралар ва жуда ўжар кечимга ега. Кўпинча, кўкрак сўрғичи екземаси болани емизиш давомида олинган жароҳатлар ёки қўтирасоратланиши натижасида юзага келади.
  • Гистопатология. Екземанинг ўткир кечишида епидермисда паракератоз, ўчоқли спонгиоз ва томирларнинг кенгайишили дерманинг сўрғичли қаватининг шишиши ва уларнинг атрофида устунроқ лимфоцитар инфилтрат аниқланади. Кейинчалик епидермисда спонгиозлараро фазода сезиларли даражада лимфоцитлар тўпланиши билан спонгиоз, акантоз, паракератоз аниқланади. Дермада — сўрғичларнинг сезиларли даражада инфилтрацияси, асосан лимфосит ва гистиситлар билан.

Екзема сабаблари

Екзема идиопатик касалликларга мансублиги ҳисобга олинса, касаллик пайдо бўлишининг аниқ сабабини аниқлаш қийин. Бироқ, баъзи туртки бўлувчи омиллар мавжуд, улар орасида:

Екземанинг ендоген сабаблари:

  • Ҳазм қилиш бузилишлари (панкреатитметеоризм, дисбактериоз, гепатит) ва евакуациялар (ич кетиш, ич қотиши);
  • Буйрак дисфункцияси, нефрозлар;
  • Атопик касалликларга ирсий мойиллик;
  • Ангиовегетатив неврозлар;
  • Нейроендокрин патологиялар ва бошқалар.

Екземанинг екзоген сабаблари:

  • Нефт маҳсулотлари, кислоталар, спиртлар, феноллар ва бошқа қўзғатувчи хусусиятли агрессив ва синтетик кимёвий моддалар, аллергенларнинг терига таъсир қилиши;
  • Ултрабинафша нур, ҳаддан ташқари иссиқлик ва совуқлик ва бошқа иқлим ўзгаришларининг таъсири;
  • Терининг шикастланиши, айниқса периферик асабларнинг;
  • Бензилпеницеллинларга, новокаинга ва бошқа фармацевтик препаратларга аллергик реакция.

Бу омилларнинг барчаси терини жисмоний, кимёвий ва бошқа қўзғатувчилар таъсирга нисбатан жуда сезгир бўлиб қоладиган ҳолатни келтириб чиқаради.

Кўпинча екземанинг ривожланиши учун қуйидаги патологиялар ҳам туртки бўлади:

  • Омега-6, омега-3 политўйинмаган ёғ кислоталарининг йетишмаслиги;
  • Буйрак фаолияти бузилиши;
  • Авитаминоз, айниқса витамин Б6 йетишмовчилиги;
  • Паразитар инвазиялар.
  • Меъда ости бези ва ўт пуфаги яллиғланишли касалликлари;
  • Иммунитет бузилишлари: ҳам туғма, ҳам орттирилган (ОИТС).

Екзема кўпинча тери сиртида кўринарли ташқи сабабсиз пайдо бўлади. Бу ҳодисани тери ва ички аъзолар ўртасидаги функционал ва метаболик боғлиқлик таъминлайди. Озиқ-овқат маҳсулоти билан организмга кўплаб токсинлар тушади, улар одатда нажас билан чиқарилади ёки жигар томонидан парчаланиб юборилади. Агар бу аъзолар токсинларни бартараф қилишни еплай олмаса, метаболитларнинг чиқарилиши вазифаси терига тушади. Вақт ўтиши билан, тери қопламларидан доимий равишда чиқувчи заҳарлар епителийга деструктив таъсир кўрсатади ва бу екзема шаклида намоён бўлади.

Екзема аломатлари

Ушбу тери касаллиги қуйидаги умумий аломатлар билан тавсифланади:

  • Еритема— шикастланган ҳудудни аниқлайдиган терининг қизариши.
  • Папулалар — еритеманинг сиртидан кўтарилиб турувчи пушти-қизил тусли тугунчалар.
  • Везикулалар — яллиғланиш жараёни давомида папулалар сероз суюқлик билан тўлганлиги.
  • Пустула — бу таркиби лойқаланган ва йиринг аралашган везикулалар.
  • Пустулалар ва везикулалар ёрилиши жойида юзага келадиган ерозия (чуқурчалар).
  • Еритематоз ҳудудларда тукларнинг тўкилиши.
  • Қуриган ерозия ўрнида қуруқ қобиқларнинг пайдо бўлиши.
  • Қобиқларнинг қипиқланиши ва патологик тикланган янги терининг тангачалар ва епителийнинг шохланган қаватидан ҳосил бўлган қуруқ пластинкалар билан қопланиши.

Турли хил екзема турларининг белгилари:

Идиопатик екзема

Тошмалар тананинг кийим билан бекитилмайдиган жойларида — қўллар, бўйин, юзда жойлашади. Бошқа турлардан асосий фарқи — папулёз ва пуфакчали тошмалар ўрнининг симметриклиги. Касалликнинг ўткир босқичи кичик пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши билан бошланади ва улар патологиянинг ривожланиши сайин бирлашиши ёки ёрилиб, аввал нуқтали ерозия, сўнг терининг лихенификациясига олиб келиши мумкин.

Атопик екзема (атопик дерматит)

Патологик жараённинг биринчи босқичи терининг шишиши ва гиперемияси билан тавсифланади, шундан кейин зарарланган ҳудудларда пуфакчалар пайдо бўлади. Пуфакчаларнинг ёрилишидан кейин касалликнинг учинчи босқичи — нам екзема бошланади. Сўнгра, тошма тошган жойлар атрофидаги тери қипиқланади, қурийди, қобиқ ва тангачалар билан қопланади. Сурункали босқичга ўтганида, беморни безовта қиладиган асосий аломат — кучли қичишдир.

 

Профессионал екзема

Касалликнинг дастлабки босқичида барча салбий намоён бўлишлар фақат қўзғатувчи омил таъсирига дучор бўлган ҳудудларни қамраб олади, сўнгра тошмалар терининг бошқа жойларига тарқалади. Аломатларнинг аксарияти чин ёки идиопатик екзема билан ўхшаш.

 

Микробли екзема

Касаллик тери сиртида битмаётган жароҳатлар ҳудудида микрорганизмларнинг ортиқча кўпайиши билан боғлиқ. Тери тошмаларининг локализацияси — куйган соҳалар, жароҳатлар ва яра юзаларида. Касалликнинг дастлабки босқичида шикастланган жой бир тарафидан қипиқланишни ва кўчиши мумкин, екссудат тўпланиши ва қобиқ ҳосил бўлиши еҳтимоли ҳам мавжуд. Екземанинг бу шакли учун сезиларли қичишиш мавжудлиги хос емас.

Дисгидротик екзема

Бу тур қўл ва оёқ кафтида локализацияланади, у қичиш, ачиш, епителий қалинлигида зич пуфаклар пайдо бўлиши, жуда заиф еритема билан тавсифланади.

Замбуруғли ёки бактериал инфексия қўшилиши шунингдек яқин атрофдаги лимфа тугунларининг катталашишига олиб келади.

Нуммуляр екзема

Екземанинг тангасимон хилма-хиллиги, бу қизаришлар аниқ чекланган юмалоқ шаклга егалиги учун шундай номланган. Ушбу еритематоз ҳудудларда тангачалар, папулалар, везикулалар ва екземаниниг бошқа ўзига хос намоён бўлишлари ҳосил бўлиши мумкин.

 

Интертригиноз екзема

Турли хил тери қатламларини шикастлайдиган микробли екземанинг шакли, у чов, қўлтиқ, сут безлари остида ва бошқа жойларда кузатилади.

Бошқа шакллардан кучли қизариш ва қатламлар чуқурлигидаги ёриқлар билан фарқланиб туради.

Себораяли екзема

Асосан ёғ безлари зич бўлган жойларда локализацияланади — бош териси, юз (жағ ва бурун ости), қўлтиқ ости, чов. Оч сариқ рангли бир нечта кичик ва катта бляшкалар кўринишида намоён бўлади.

Пруригиноз екзема

Тошма қўл ва оёқларнинг ички қисмларида пайдо бўлади. Кичкина тугунчалар ва пуфакчалар терини қашишлашсиз ўзлари ёрилмайди.

Шохли екзема

Климаск даврида аёлларда кенг тарқалган. Аломатлари: кафт, товон терисининг қалинлашиши (гиперкератоз), оғриқли чуқур ва юзаки ёриқлар, қичиш.

Намланиш, кучли қизариш, пуфакчалар шохли екземада деярли қайд қилинмайди.

Варикозли екзема

Трофик яра ёки тери склерозининг шаклланишида билан асоратланган веналарнинг варикоз кенгайишида кузатилади.

Аломатлари — классик микробли екземага ўхшаш оёқнинг пастки қисми шикастланиши.

Микотик екзема

У қичиш ва вақти-вақти билан намланиш билан бирга кечади, билак терисида ёки тирноқларда замбуруғли инфекция мавжудлигида кузатилади.

Сийна ва ва пигментли айлана екземаси

Ёрқин қизил рангли ўчоқлар билан тавсифланади, баъзи жойларда намланиш, ёриқлар билан бирга қобиқлар ва қобиқ-тангачалар қавати билан қопланган бўлади.

Болалар екземаси

Биринчи аломатлари намоён бўлиши бола ривожланишининг 3-6 ойлигида вақтинчалик ҳисобланади. Бу чин, себореяли ёки микробли екземадир.

Аломатлари: шикастланиш симметриклиги, чегараларининг аниқ емаслиги, терининг қизариши, намланиши, қобиқ ва тангачалар борлиги. Даставвал шикастланиш ёноқ ва пешонада қайд қилинади, кейинчалик бошнинг сочли қисми, тана ва оёқ-қўлларга тарқалади.

Касалликнинг бу тури икки ёшгача кузатилади, шундан сўнг регрессияланади ёки екземанинг бошқа турларига айланади. Олимлар болалар екземаси ривожланишига чақалоқнинг ичак флорасидаги ўзгаришлар таъсир ўтакзишини бир овозда таъкидлашмоқда.

Енг кенг тарқалган саволларга жавоблар

Шифокор қандай даволашни белгилаши мумкин?

Авваламбор, екземани даволаш фақатгина беморнинг аҳволини тўлиқ тиббий ташхислашдан сўнг мумкинлигини аниқ тушуниш керак. Бунинг сабаби шундаки, бир нечта бошқа жиддий тери касалликлари ҳам шунга ўхшаш белгиларга ега. Ўз-ўзига нотўғри ташхис қўйиш кўпинча беморлар шифкор кўрсатмасисиз екземани даволаш учун қўлланиладиган препаратларни мустақил қабул қилишни бошлашга олиб келади, бу еса уларнинг ҳозирги ҳолатини янада оғирлаштиради.

Мавжуд вазиятга асосланиб, шифокор аломатларни ва касалликни келтириб чиқарган сабабни кетма-кет даволаш ёки бир вақтнинг ўзида комплекс таъсирини танлаши мумкин. Кўпинча даволаш симптоматик терапия билан бошланади, чунки бу касалликнинг сабабини аниқ аниқлаш учун вақт беради ва беморнинг ахлоқий ва жисмоний ҳолатини яхшилайди.

  • Қичишни бартараф қилиш учин аллергияга қарши препаратлар буюрилади;
  • Оёқ-қўлларда екземанинг ривожланишини секинлаштириш ва тери шикастланишлари ўчоқларини бартараф қилиш учун борат кислотасига асосланган компресслардан фойдаланилади;
  • Б гуруҳи витаминлари терининг янгиланишига ёрдам беради, шунинг учун ертароқ тикланишига сабаб бўлади ва деярли ҳар доим комплексли екзема терапиясининг бир қисми сифатида қўлланилади;
  • Қоннинг филтрланишини тезлаштириш учун (агар екземанинг сабабларидан бири токсик моддалар ёки турли тузлар билан заҳарланиш бўлса) диуретиклар (сийдик ҳайдовчи препаратлар) кенг қўлланилади.
  • Агар екзема асоратланса, масалан тери шикастланиши ҳудудларининг жуда ортиб кетиши, табиий ҳаракатлар қилганда ўткир оғриқлар ёки даво чораларига нисбатан жавоб бўлмаслигида, тизимли таъсирли воситалар — таблеткаларда ёки инъйекция билан кортикостероидлар ва ситостатиклар қўлланилади.

Беморнинг ўзи нима қилиши мумкин?

Екзема билан оғриган беморлар касалликнинг салбий аломатларини ёмонлаштирадиган шароитларни мустақил равишда аниқлашлари мумкин — баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, уй ҳайвонлари, чанг, гул чанги, рўзғор кимёси ва бошқалар билан алоқа қилиш.

Варикозли екземани олдини олиш учун теридаги ҳар қандай жароҳатни, кўкаришларни, яраларни диққат билан кузатиб боринг. Варикозли екземанинг кучайишига йўл қўймасликда махсус компрессион кийим кийиш, терапевтик машқлар ва томирларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай чора-тадбирларни қўллаш ёрдам беради.

Терини кундалик парвариш қилиш вақтида епидермиснинг тўсиқ хусусиятларини тиклайдиган ва сезувчанликни пасайтирадиган шифобахш косметика ва намлантирувчи кремлардан фойдаланиш тавсия етилади.

Кўп ҳолларда екзема асаб бузилишлари фонида ривожланиши туфайли кун тартибига риоя қилиш ва имкон қадар стрессли вазиятлардан ва психоемоционал стрессдан қочиш керак.

Комплекс даволаниш жараёнида яхши натижаларга еришишда курорт-санаторияли даволаш, лой манбалари, галотерапия, талассотерапия ёрдам беради. Айрим ҳолларда лазеротерапия, фитотерапия ва халқона табобат рецептлари ҳам яхши наф беради.

Нимадан сақланиш керак?

Екземали беморлар махсус парҳезга амал қилиб, ўзларида аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклашлари керак. Бундай маҳсулотларга қуйидагилар киради: пишириқлар, кремли пирожноелар, ёғли гўшт, қизил резалар (малина, қулупнай, гилос) ва сабзавотлар. Кўпинча аллергик реакциялар ситрус, шоколад, асал, консерва ва маринадларни истеъмол қилгандан кейин юзага келади.

Екзема билан касалланган бемор таомномасида ишлов берилмаган донлар, клетчаткага бой ўсимлик асосли овқатлар, ёгурт ва бошқа паст ёғли сут маҳсулотлари бўлиши керак. Овқатланишни кунига камида беш марта тенг бўлинган қисмларда олиб боринг. Бир кун давомида суюқлик миқдори икки литрдан ошмаслиги керак, ишқорли минерал сувлар ва сабзавот шарбатлари ичиш тавсия етилади.

Екзема ўткирлашишида тушириш кунлари, икки кун очлик сақлаш ва уч кун давомида тузсиз парҳез яхши наф беради.

Гигиеник мақсадлардан ташқари қўшимча равишда сувли муолажалар екзема билан оғриган беморларга қарши кўрсатилади, шунингдек, тананинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши, масалан, саунага бориш ҳолатларидан қочиш керак.

Шифокор қандай ёрдам бериши мумкин?

Ўзингизда екзема белгиларини аниқласангиз, дарҳол дерматолог билан боғланинг. Екземага тўғри ташхис қўйиш қийин, чунки унинг намоён бўлиши бошқа касалликларнинг намоён бўлишига жуда ўхшайди.

Екзамани контактли дерматит билан адаштириш мумкин. Контактли дерматит —  терининг ташқи қўзғатувчига бўлган реакцияси, масалан, атир ёки кремга.

Шифокор ҳузурига ташриф буюрганингизда, у оддий саволлар беради: Шикоятингиз нима, аввал қанақа касалликлар билан касаллангансиз?

Бундан ташқари, шифокор сизга қўзғалиш манбаларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин, чунки кўпинча шундай аломатлар янги душ учун гел ёки совун ишлатганда юзага келиши еҳтимоллидир.

Агар дерматолог сиздан атрофдагилар билан ўзаро муносабатларингиз ва сизнинг емоционал ҳолатингиз ҳақида сўрай бошласа, ҳеч ҳам ажабланманг, чунки ҳаяжон ва стресс ҳам екзема билан хасталанишга олиб келиши мумкин

Екземани даволаш

Екзема касаллигини даволаш — узоқ жараён, чунки касаллик кўпинча ўткир шаклдан сурункали шаклга ўтади ҳамда рецидив ва ўткирлашишларга мойил бўлади. Комплекс терапия таркиби беморнинг индивидуал хусусиятлари, унинг ёши ва олдинги даволаш самарадорлиги, шунингдек екзема тури, жиддийлиги ва яллиғланиш оғирлигига боғлиқ бўлади.

Екземани даволаш учун патогенетик терапия воситалари қўлланилади, бу шифобахш комплекс чора-тадбирлар бўлиб, шикастланган аъзоларнинг нормал вазифасини тиклаш, иммун реактивликни ва ташқи муҳитининг салбий омилларига организмнинг чидамлилигини оширишга қаратилади. Бундан ташқари, организмнинг сенсибилизациясини камайтиришга қаратилган шифобахш муолажалар белгиланади, бунга гемотрансфузия, гирудотерапия, аутогемотерапия ва бошқалар тегишли. Шифокор инъйекция орқали биостимуляторлар курсини белгилаши мумкин, енг кенг тарқалган препаратлар — плацента ва алое екстракти.

Екземанинг оғир шаклини плазмафарез, гемосорбция ва ентеросорбция билан даволаш мумкин.

Агар касалликнинг неврологик таркибий қисми кучли намоён бўлса, шифокор бузилишни тузатувчи препаратлар белгиляди — ўсимликли седативлар (Персен, Седасен, Новопассит, Валериана), ичиш учун бромкамфора ва натрий бромид, 10 кун муддатга кичик дозаларда транквилизаторлар (Хлозепид, Фенозепам).

Ентеросорбентлар

Екземани даволаш учун ентеросорбентлардан фойдаланилади, улар токсик моддаларни ўзларига бириктириб, организмнинг интоксикасиясини камайтиради. Бу гуруҳдаги машҳур воситалар — Полисорб, Мултисорб, Атоксил, Ентеросгел ва Полифепан, уларни қабул қилиш курси 10 кун.

Калций хлор ва натрий тиосулфат вена ичига, калций глюконат — мушак ичига инъйекция қилиш белгиланади. Микоз екзема шакли гексаметилентетрамин еритмаси билан даволанади.

Гормонал терапия

Гормонал воситалар еҳтиёткорлик билан, қисқа курслар ва фақатгина шифокор назорати остида қўлланилади, чунки улардан назорациз фойдаланиш жиддий асоратларга олиб келиши мумкин, масалан яллиғланиш жараёнининг чуқурлашиши, иммунитетнинг пасайиши, сурункали касалликларнинг ўткирлашиши, инфекцион жараён.

Терининг екзема билан шикастланишлари кичик бўлса, маҳаллий таъсир кўрсатувчи гормонал малҳамлар ва бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин. Перорал воситалар ялпи яллиғланиш жараёнида 10-15 кунлик курс билан белгиланади, препаратлар орасида дексаметазон, кортикотропин, триамцинолон, преднизолон мавжуд.

Витаминотерапия

Витамниларни екземанинг ҳар қандай турини даволашда ишлатиш мумкин, чунки улар аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва яллиғланишни камайтиради, шикастланган тери қопламлари регенерациясини тезлаштиришга ёрдам беради. Екзема бошланишига омега-3 ва омега-6 метаболизми бузилиши таъсир кўрсатиши мумкин, витамин Е нинг ёғли еритмаси еса бу ёғли кислоталарнинг ўзлаштирилишини яхшилаб, антиоксидант таъсир кўрсатади.

Витаминотерапия шунингдек фолий, аскорбин ва никотин кислоталари, витамин Б инъйекцияларини ўз ичига олади

Антигистамин препаратлар

Антигистаминлар екземанинг ҳар қандай турида белгиланиши мумкин, препарат ва чиқарилиш шакли касалликнинг кечишига қараб ўзгаради. Екземанинг ўткир босқичида прометазин, хлоропирамин ва дифенгидрамин тайинланади. Яллиғланиш камайиб, касаллик йенгилроқ шаклга ўтгач, худди шу препаратлар таблетка шаклида буюрилади.

Бундан ташқари, екземани даволашда кейинги антигистамин препаратлар ҳам қўлланилади — Кетотифен, Кларисенс, Сетрин, Кестин, Лордестин, Зодак.

Иммуномодуляторлар

Екзема ўткир шаклдан сурункали шаклга ўтишида, иммунитет бузилишари бўлган беморларга шифокор назорати остида иммуномодулятор воситалар қабул қилиш мумкин. Асоратларни олдини олиш учун иммуномодуляторлар еҳтиёткорлик билан қабул қилинади, улардан касалликнинг ўткир босқичида фойдаланиш мумкин емас.

Бу гуруҳ препаратлари — фагоцитоз стимуляторлари (Ликопид, Полиоксидоний) Тимомитетиклар (Тималин, Иммунофан) ва Плазмол, гумизол еритмаси ва плацента екстракти.

Дисбактериоз, овқат ҳазм қилиш бузилишларида

Меъда ости бези яллиғланиши, гастродуоденит ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бошқа патологияларида шифокор комплекс терапия таркибига ферментли препаратлар киритади: ўт кислотаси тузлари, пепсин (Ензистал, Креон, Панкреатин, Гастенор ва бошқалар), шунингдек номрал ичак флорасини тикловчи препаратлар (Лактобактерин, Бифиформ, Ҳилак Форте).

Микробли екземада

Микробли екзема, унинг қўзғатувчисини нобуд қилиш билан даволанади, шунинг учун тегишли даволашни бошлашдан аввал, микробнинг тури, штамми, антибиотикларга қаршилиги даражасини аниқлаш учун суртма таҳлили топшириш керак. Бу маълумотлар билан қуроллангач, шифокор юқори еҳтимоллик билан тўғри даволаш чораларини белгилайди ва макролидлар, сефалоспоринлар, аминогликозидлар ва фторхинолонлар қаторидаги препаратлардан фойдаланиб, биринчи уринишдаёқ екзема тарқалишини тўхтатишга ериша олади.

Лаборатория таҳлили шунингдек замбуруғли организмлар мавжудлигини кўрсатиш мумкин. Улардан қутилиш учун, ташқи қўллашга мўлжалланган замбуруғларга қарши крем ​​ва малҳам ёки тегишли дори таблеткаси буюрилади.

Микробли екземани маҳаллий медикаментоз даволаш ўз ичига турли шаклдаги дори воситаларини олади: упалар, еритмалар, пасталар, крем ва малҳамлар. Керакли дорини танлаш екзема тури, тарқалганлик даражаси, локализацияси ва тери шиксатланиши оғирлигига асосланиб шифокор томонидан амалга оширилади.

Турли пўстлоқли шаклланмалар ва пустулалар усти қуйидаги воситалар билан қопланади:

  • Бўёқлар: бриллиант яшили, метилвиолет, генцианвиолет.
  • Аерозол ва кремлар: пантенол, полкортолон, левовинизол.
  • Резорцин ёки лактат етакаридин еритмалари билан суюқ дори.

Тананинг алоҳида қисмларида екзема билан шикастланиш ҳудудларини чеклаш анча консентратланган ва кучли таъсир қилувчи препаратларни қўллаш имконини беради, улар қичишни тезда ва касаллик ривожланишини тезда тўхтатади.

Улар суюқ дори ва боғлам ёрдамида терида фиксацияланади:

  • Қўрғошинли сув;
  • Резорцин еритмаси — 1%;
  • Мис ёки рух купороси (сулфат) — 0,1%;
  • Буров суюқлиги;
  • Кумуш нитрат — 0,25%;
  • Ментол еритмаси — 0,5 — 1%;
  • Лимон кислотаси — 1%;
  • Димедролли паста;
  • Қўл учун ихтисослашган екземага қарши подофиллинли малҳам.

Екзема ўткир босқичда турли сепмалар ёрдамида бостирилади:

  • Оқ гилдан кукун;
  • Рух оксиди;
  • Буғдой крахмали.

Булар патологик жараён бироз сўнишига ҳисса қўшади, шундан сўнг юқорида айтилган ташқи қўллаш учун препаратлардан фойдаланилади, шунингдек яна бир қатор қўшимча малҳам ва кремлардан фойдаланиш мумкин:

  • Рухли паста;
  • Лассар пастаси;
  • Нафталанли паста;
  • Ихтиоловая ва борат-рухли паста.

Ўзига хос кўрсатмалар ва шифокор белгилашига кўра, кортикостероидли малҳамлардан фойдаланиш мумкин:

  • Елоком;
  • Скин-кап (қўлланмада кўрсатилмаган бўлса-да, кучли кортикостероидни ўз ичига олади);
  • Адвантан;
  • Флуцинар;
  • Селестодерм.

Микробли екземага нисбатан енг яхши вариант таркибида замбуруғларга қарши моддалар, антибиотиклар ва антисептик моддалар сақлаган гормонал малҳамларни қўллаш бўлади:

  • Тримистин;
  • Травокорт;
  • Кремген;
  • Гарамицин билан селестодерм;
  • Лоринден С.

Физиотерапевтик муолажалар

Екземани даволаш учун жуда кўп турдаги физиотерапевтик муолажалар ишлатилади.

Улар ёрдамида даволаш жараёнида енг самарали натижага еришиш мумкин, аммо ҳар бир индивидуал ҳолат учун муносиб усулни топиш керак:

  • Парафинли аппликациялар;
  • Игналар билан рефлексотерапия;
  • Лазерли тузатиш;
  • Озонотерапия — инъйекциялар, озонли камера;
  • Лойли ванналар;
  • Қуёшли ванналар (УБ нурлантириш);
  • Ултратовушли ишлов;
  • Галванизация;
  • Електросон;
  • Диадинамотерапия;
  • Радон ва минералли ванналар;
  • Аеротерапия;
  • Димедрол билан ингаляция.

Парҳез билан даволаш

Екземада парҳез тутиш касалликни даволаш ва олдини олиш жараёнида муҳим қисмлардан биридир, чунки ушбу касаллик ривожланишида ҳазм қилиш тизимининг бевосита иштироки мавжудлигини кўрсатувчи бир қатор тадқиқотлар мавжуд.

Замонавий шифокорларнинг фикрига кўра, ошоқозон ва ичакнинг доимий таъсирланиши тери саломатлигига ўз таъсирини ўтказади, шунинг учун екзема билан оғриган бемор қовурилган, зираворли, дудланган ва аччиқ, оқсил миқдори юқори бўлган таомлар (шу жумладан тухумли), консерваланган озиқ-овқат, колбаса маҳсулотлари, шунингдек шоколад, қаҳва ва албатта, спиртли ичимликларни рад қилиши керак.

Екзема билан хасталанган беморлар ўсимлик ва сут маҳсулотларили парҳезга ўтганларида (дон, сабзавот, мева, кўкатлар, творог, сут, қаймоқ) касаллик аломатлари сезиларли даражада йенгиллашганини таъкидлашади.

Антирецидив даволаш ва ўткирлашишларни олдини олиш

Ремиссияга еришилганда ҳам екземани даволаш тўхтатилмайди. Қўшимча равишда гистоглобулинлар курси белгиланади, шунингдек индивидуал гигиенага еътибор бериш тайинлайди. Бунда ташқари, интеркуррент касалликларга ҳам тезда муносабат билдириш керак, уларни тезда даволаш екзема рецидивига йўл қўймаслик учун зарур. Касалликнинг ремиссияси парҳез тутиш ҳисобига узайтирилади, шунингдек терини ултрабинафша нурланиш, совуқ, намлик, агрессив кимёвий моддалар ва жароҳат таъсиридан ҳимоя қилиш керак.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...