Дудукланиш

    Дудукланиш — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш, асоратлари

    Дудуқланиш (тутилиб гапириш) — кўпинча нутқнинг бошида (кам ҳолалрда, ўртасида) пайдо бўладиган артикуляцион ва ҳиқилдоқ мушакларининг спазматик (торитишишли) ҳаракатларидир, натижада бемор бир товушда (ёки товушлар гуруҳида) тутилиб қолишга мажбур бўлади. Дудуқланишнинг ушбу аломатлари клоник ва тоник спазмлар билан жуда ўхшаш. Клоник дудуқланишда сўз, бўғин ва оҳангларни такрорий шаклланиши кузатилади. Тоник дудуқланиш товуш чиқариш тўхташи бемор бошқа товушни артикуляция қилишга ўтишига имкон бермайди. Ўзининг ривожланишида дудуқланиш 4 босқичдан ўтади, вақти-вақти билан юзага келадиган тутилишдан тортиб, инсоннинг алоқа қилиш қобилиятини чеклайдиган жиддий шахсий муаммога қадар.

    Дудуқланишнинг таснифи

    Дудуқланишнинг невротик ва неврозга ўхшаш шакли мавжуд. Невротик дудуқланиш соғлом болаларда стресс ва невроз натижасида пайдо бўлади. Неврозга ўхшаш дудуқланиш асаб тизими касалликларига чалинган болаларга хосдир (ҳам туғма, ҳам орттирилган, масалан болалар серебрал фалажлиги).

    Бошқа манбаларда дудуқланишнинг юқорида айтилган тоник ва клоник шакллари ажратилади.

    Синонимлари:  логоневроз, лалоневроз, логоклония, баттаризм, балбуцио.

    Етиология ва патогенези

    Дудуқланишнинг икки сабаби бор: турки бўлувчи ва провокацияловчи. Дудуқланиш ривожланишига туртки бўлувчи сабаблар орасида қуйидагиларни ажратиш керак:

    • Ирсий мойиллик;
    • Енсефалопатик оқибатларга олиб келадиган касалликлар;
    • Бачадон ичида, туғилиш давомидаги жароҳатлар;
    • Асаб тизимининг ортиқча ишлаши ва чарчаши (юқумли касалликлар натижасида).

    Дудуқланиш пайдо бўлишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар: моторика ривожланиши ва ритм ҳиссининг бузилиши; емоционал ривожланишнинг йетишмаслиги; атрофдагилар билан муносабатларнинг анормаллиги сабабли реактивликнинг ошиши; яширин руҳий касалликлар. Юқорида келтирилган шартларнинг ақалли биттаси мавжудлиги асаб бузилиши учун йетарли бўлади ва натижада дудуқланиш ривожланади. Дудуқланиш келиб чиқишини провокацияловчи сабаблар: бир вақтли руҳий травма (қўрқув); оилада икки ёки ундан ортиқ тилда сўзлашиш; тахилалия (тез гапириш).

    Дудуқланишнинг патогенези субкортикал дизартрия механизмига ўхшайди. Унинг таркиби — нафас олиш жараёни, артикуляция ва овоз чиқаришни бошқариш координациясининг бузилиши. Шу боис, дудуқланиш кўпинча дизритмитик дизартрия деб ҳам аталади. Мия пўстлоғи ва субкортикал тузилмаларнинг индукцион ўзаро таъсирининг бузилиши пўстлоқ регуляцияси бузилишига олиб келади. Шу сабаб, ҳаракат учун»олдиндан тайёргарлик»га масъул бўлган стриопаллидал тизимнинг фаолиятида ўзгаришлар содир бўлади.

    Ҳаракатда икки гуруҳ мушаклари иштирок етади — бири қисқаради, бошқалари — ёзилади. Мушак тонусининг тўғри ва изчил қайта тақсимланиши орқали тез, аниқ ва қатъий фарқланувчи ҳаракатларни амалга ошириш мумкин. Мушаклар тонусини оқилона қайта тақсимланишини бошқариш стриопаллидар тизимга тўғри келади. Емоционал гиперқўзғалиш ёки миянинг анатомо-патологик шикастланишлари натижасида стриопаллидар регуляторини блокланиши клоник такрорлаш (тутилиш) ёки тоник спазмга олиб келади. Вақт ўтиши билан патологик рефлекс — нутқ автоматизми бузилиши ва нутқ аппарати мушакларининг гипертонуси — шартли рефлексга айланади.

    Дудуқланиш аломатлари ва белгилари

    Нафас олиш. Дудуқланишда нафас олиш жараёнининг бузилишлари орасида нафас олиш ва чиқариш вақтида жуда кўп ҳаво сарфланиши қайд қилинади, бу артикуляция соҳасидаги қаршиликнинг бузилиши туфайли келиб чиқади. Дудуқланишда нутқий нафас олиш бузилиши бемор томонидан инспиратор-унли ва проторли товушларни ҳосил қилишда ётади. Бошқача қилиб айтганда, овоз бойламларининг ҳаракати ва протор шовқинни шакллантириш учун бемор олинган нафас ҳавосини қўллайди. Қисқа нафас чиқариш нафақат нутқ вақтида, балки дам олиш пайтида ҳам кузатилади.

    Овоз. Дудуқланишда товушни талаффуз қилишга ҳаракат қилиш овознинг пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган овоз тешигининг спазматик тарзда ёпилиши билан бирга кечади. Хуруж вақтида ҳиқилдоқ тез ва кескин юқорига, пастга ва олдинга қараб ҳаракатланади. Сўзни маромида талаффуз ета олмаганлиги сабабли, беморлар унлиларни қаттиқ тарзда гапиришга ҳаракат қилишади. Шивирлаб гапириш ва куйлашда аломатларнинг юмшалиши қайд қилинади, баъзан нутқнинг тўлиқ нормаллашишига қадар.

    Артикуляция. Артиклуяция аппаратидаги функционал бузилишлар билан бир қаторда, дудуқланишда соматик бузилишлар ҳам кузатилади. Масалан, танглайнинг чуқур бўлиши, тилни чиқаришда уни бир томонга оғганлиги, бурун бўшлиғида — бурун тўсиғининг қийшайганлиги, чиғаноқларнинг гипертрофияси.

    Биргаликда кечувчи ҳаракатлар — бу дудуқланиб қолиш вақтида юзага келадиган ҳаракатлардир, улар зарурий емас, аммо айни пайтда бемор томонидан онгли ҳаракат сифатида амалга оширилади. Дудуқланиш хуружи пайтида беморлар бошини орқага ташлаши, олдинга егиши, кўзларини юмиши, муштларини қисиши, йелка қисиши, оёқ билан йерни уриши, бир оёқдан иккинчи оёққа ўтишлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, тоник ёки клоник тортишишлар деб аталадиган ҳаракатлар қилиш.

    Психика. Дудуқланиш ривожланиши билан маълум руҳий бузилишлар юзага келиши муқаррар. Енг кўп учрайдиганлари ҳарфлар, бўғинлар ва сўзлар олдидаги қўрқув, яъни уларни талаффузидан. Дудуқланиш билан оғриган беморлар, нутқ давомида бундай ҳарфлар ва сўзлардан қасддан қочишади, иложи бўлса, улар бошқаларига алмаштиришга ҳаракат қилишади. Хуруж даврида мутлоқ гунглик пайдо бўлиши мумкин. Нормал сўзлаша олмаслик ҳақидаги фикрлар бошқалардан камлик ва бутун «мен»и нуқсонли еканлигини англашгача олиб бориши мумкин.

    Дудуқланиш ривожланиши фазалари

    1-фаза. Дудуқланишнинг кичик епизодлари, равон нутқ даврлари қисқариши кузатилади. Дудуқланишни биринчи босқичининг охири қуйидаги белгилар билан белгиланади:

    • Талаффуздаги қийинчиликлар кўпинча жумланинг дастлабки сўзларида учрайди;
    • Дудуқланиш епизодлари боғлиқ гаплар, кўмакчи сўзлар ва нутқнинг бошқа қисқача қисмларини сўзлашда пайдо бўлади;
    • «Коммуникатив босим» дудуқланишни оғирлаштиради;
    • Бола сўзлашиш билан боғлиқ қийинчиликларига муносабат билдирмайди, у хижолат бўлмасдан гапиради. Ҳеч қандай ташвиш, нутқдан қўрқиш йўқ. Бир зумдаги емоционал чақнаш дудуқланишни чақириши мумкин.

    2-фаза. Алоқа қилишда муаммолар, биргаликда кечиувчи ҳаракатлар юзага кела бошлайди. Сўзлашишдаги қийин вазиятлар сони аста-секин ошиб боради.

    • Дудуқланиш сурункали тус олади, аммо хуружларнинг оғирлиги фарқ қилади;
    • Талаффуз билан боғлиқ муаммолар кўпинча қийин сўзлардан иборат бўлган пагларни тез талаффуз қилишда юзага келади, нутқнинг қисқа қисмларида еса камроқ учрайди;
    • Бола нутқининг бузилишидан хабардор, аммо ўзини дудуқ деб ҳисобламайди. Ҳар қандай вазиятда еркин гапиради.

    3-фаза. Спазматик синдромнинг мустаҳкамланиши. Бироқ, беморлар нутқдан қўрқишмайди ва ноқулайлик сезишмайди. Улар мулоқот қилиш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланадилар. Даволаш таклифи бемор томонидан қўллаб-қувватланмайди ёки ғайратга ундамайди. Улар ўзларини хотиржам тутишади.

    • Беморлар дудуқланишлари туфайли баъзи вазиятларда сўзлашиш қийин бўлишини англаб йетадилар;
    • Муайян товушлар, сўзлар билан боғлиқ қийинчиликлар пайдо бўлади;
    • «Муаммоли» сўзларини бошқалар билан алмаштиришга уринишлар қайд қилинади.

    4-фаза. Ушбу фазада дудуқланиш — катта шахсий муаммодир. Дудуқланишга ёрқин емоционал реакциялар пайдо бўлади, натижада бемор гапиришдан қочишга ҳаракат қилади. Агар илгари бемор вақти-вақти билан «муаммоли» товушларни (сўзларни) бошқасига алмаштиришга ҳаракат қилган бўлса, енди бу доимий тус олади. Бемор ўзининг дудуқланишига бошқаларнинг муносабатини диққат билан тинглашни бошлайди. Дудуқланишни 4-фазасининг характерли хусусиятлари:

    • Дудуқланишни кутиш (антисипация);
    • Муайян товушларни (сўзларни) талаффуз қилишдаги қийинчиликлар сурункали характерга ега бўлади;
    • Логофобия (нутқдан қўрқув);
    • Саволларга жавоб беришдан қочишга ҳаракатлар.

    Дудуқланиш асоратлари

    Дудуқланиш мавжудлиги болани сўзлашув вазиятларидан қочишга мажбур қилади, натижада унинг мулоқот доираси ва натижада умумий ривожланиш даражаси қисқаради. Шубҳа, еҳтиёткорлик, ўзи ва тенгдошлари ўртасидаги фарқ мавжудлиги ҳисси юзага келади. Бола ва ота-онаси (синфдошлар, тенгдошлар) ўртасидаги тушунмовчилик туфайли, ажралганлик ва камситилганлик ҳисси пайдо бўлади. Таъсирчанлик ошади, қўрқув пайдо бўлади, бу руҳиятнинг тушкунлигига ва дудуқланишни янада кучайишига олиб келиши мумкин. Дудуқланиш бола ўзини ноқулай ҳис қилиши, уятчанлиги ва одамовилиги туфайли мактабда ўзлаштиришнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Муаммонинг ривожланиши касб танлаш ҳамда оила яратишга халақит бериши мумкин.

    Дудуқланишни ташхислаш

    Дудуқланиб гапиришни ташхис қилиниш учун қуйидаги аломатлар мавжуд бўлиши керак:

    • Нутқ ритмининг бузилиши (сўзлар, иборалар узилиши, такрорланиши, маълум товушларни чўзиш);
    • Нутқ бошида қийинчиликлар ва тутилишлар;
    • Бошқа ҳаракатлар ёрдамида дудуқланиш билан курашишга уринишлар (масалан гримаса).

    Юқоридаги бузилишларнинг давомийлиги 3 ойдан ортиқ бўлса, дудуқланиш ташхиси қўйилади. Бундай беморларга нафақат невролог, балки логопед маслаҳати ҳам керак. Асаб тизимининг органик касалликларини истисно қилиш учун реоенсефалография, бош мия ЕЕГ,  МРТ-диагностика ўтказилади.

    Дудуқланишни даволаш йўллари

    Дудуқланишни даволашнинг барча усуллари услубий ёндашув ва терапевтик таъсир турлари билан фарқланади. Умуман олганда, уларни қуйидагиларга бўлиш мумкин:

    • Логопедик;
    • Психологик;
    • Психотерапевтик;
    • Логопсихотерапевтик;
    • Ижтимоий реабилитация;
    • Медикаментоз (дорилар билан);
    • Физиотерапевтик;
    • Комплекс;
    • Ноанъанавий.

    Невротик дудуқланишни йўқотиш учун даволаш муваффақияти ташхиснинг ўз вақтида қўйилишига боғлиқ. Дудуқланишни даволашнинг анъанавий психотераптевтик усуллари (хулқ-атворли, гипнотик ва ҳоказо) самараси паст бўлганлиги сабабли, замонавий тиббиёт ўзига бир нечта елементларини олган махсус терапевтик ёндашувларни афзал кўрмоқда. Тутилиб гапиршни даволашнинг бундай комбинатив психотерапевтик усуллари ҳам индивидуал, ҳам гуруҳ шаклида қўлланилади. Нутқ бузилишларини тузатиш дудуқланишни ва тез гапиришни тузатишга қаратилган логопедик машғулотлар орқали амалга оширилади.

    Ёш болаларда дудуқланишнинг невротик шакли логопедик болалар боғчалари ва гуруҳларида яхши даволанади. Бу йерда коллектив ўйинли психотерапия, логопедик ритмга еътибор қаратилади. Оилавий психотерапияга ҳам диққатни қаратиш керак, бунда болани ишонтириш, қўллаб-қувватлаш, ҳаёлини чалғитиш, релаксация муҳимдир. Болаларга бармоқларнинг ритмик ҳаракатлари билан бир тактда гапириш ёки куйлаш ўргатилади. Ўз-ўзини бошқариш усулининг асоси шундаки, дудуқланиш — ўзгартирса бўладиган маълум хулқ еканлигини ўрнатишдир. Унинг таркиби — десенсибилизация, аутоген машғулотлар. Ёрдамчи дори воситаларининг мақсади — қўрқув, хавотир ва депрессия белгиларини бартараф қилишдир. Седатив (жумладан, фитотерапевтик) ва умумий мустаҳкамловчи воситаларини тайинлаш тавсия етилади.

    Бош миянинг органик шикастланиши билан боғлиқ бўлган спазмолитиклар (толперизон, бенактизин), еҳтиёткорлик билан транквилизаторлар (минимал дозаларда) қўлланилади. Сувсизланиш курси ўтказиш самарадорлиги исботланган. Клоник дудуқланиш ҳолатида гопантен кислотасининг бир неча курсини (1 ойдан 3 ойгача) белгилаш тавсия етилади. Бундан ташқари дудуқланишни комплекс даволашга физиотерапия, шунингдек, массажни (умумий ва логопедик) киритиш тавсия етилади.

    Болалар ўртасида дудуқланиш даволанилганда барча ҳолатларни 70% дан кўпроғининг якуни яхшидир.

    Дудуқланишни олдини олиш

    Дудуқланишни олдини олиш усуллари икки гуруҳга бўлинади. Улардан бири боланинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, иккинчиси — боланинг нутқ тараққиётини ташкил етишдир. Тўлақонли овқатланиш, доимо парвариш қилиш, кун тартибига ва гигиена қоидаларига риоя қилиш боланинг ақли ва нутқи ривожланишининг, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим таркибий қисмидир. Асаб тизимининг нормал ишлаши ва уни ортиқча юкламасликнинг олдини олиш тетиклик ва уйқунинг тўғри алмашинуви билан таъминланади. Болаларнинг руҳий ҳолатини ҳаддан ортиқ маълумот юкидан («катталар» телекўрсатувларини кўриш, ётишдан олдин ўта кучли емоцияли ҳикоялар ўқиш), қўрқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган вазиятларни ҳимоя қилиш керак.

    Боланинг нутқи тўлиқ ривожланиши уч йўналишни ўз ичига олиши керак. Биринчиси, дунёқараш, тушунчалар ва атроф-муҳит ҳақидаги қарашлар, ҳодисалар ва нарсалар (ўйинлар, юришлар, китобларни ўқиш)ни кенгайтириш. Иккинчиси — боланинг нутқида тутилишни олдини олиш ва кузатилганда чоралар кўриш, равон ва секин гапиришни, фикр ва истакларни мантиқий ва изчил тушунтиришга ўргатиш керак. Учинчиси — овознинг тўғри талаффуз қилиниши, ритми ва темпини шакллантириш. Бироқ, болани янги ахборот билан меъёрида, аста-секин таништириш керак.

    Дудуқланишини тузатиб, унинг қайталанишини олдини олиш учун қулай психологик муҳитни таъминловчи шарт-шароит яратиш керак.

     

    (Visited 7 times, 3 visits today)
    Rating: 4.5/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!