чипкон

чипкон

27.04.2018 0 By Davolash.uz

 Чипкон  — сабаблари, асоратлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Фурункул, чипқон — соч фолликуласининг ўткир йирингли яллиғланиши, атрофдаги юмшоқ тўқима ва ёғ безларини қамраб олади. Фурункул зич инфилтрат ҳосил бўлиши билан бошланиб, инфилтрат марказида пустула билан тугайдиган некротик ўзак шаклланади. Шундан сўнг пустуланинг очилиши, ўзакнинг йиринг билан бирга чиқиб кетиши ва фурункулнинг шифо топиши содир бўлади, терида еса чандиқ қолади. Фурункулни ташхислаш дерматоскопия, ажралмани бактериологик екиш, қон таҳлили, иммун тизимини текшириш, ҳамроҳлик қилувчи касаллик ва асоратларни аниқлашни ўз ичига олади. Чипқонни даволаш касаллик ривожланиши босқичига мувофиқ маҳаллий равишда амалга оширилади. Кўрсатмаларга кўра, антибиотиклар билан даволаш, иммунокоррекция ва асоратларни даволаш белгиланади.

Фурункул

Фурункулнинг халқ орасида кенг тарқалган номи — «чипқон«. Ушбу касаллик катта ёшлиларда, аёлларга қараганда еркакларда кўпроқ учрайди. Фурункул билан касалланишнинг кўпайиши куз ва баҳор фаслига тўғри келади.

Остиофолликулит, гидраденит, фолликулит, сикоз ва стрептококкли импетиго билан бирга фурункул пиодермия — йиринг-яллиғланиш табиатли дерматологик касалликлар гуруҳига тегишли ҳисобланади. Агар остиофолликулит ва фолликулит фақатгина соч фолликулининг зарарланишини назарда туца, фурункул фолликулани ўраб турган тўқималарни йирингли жараёнга жалб қилади ва кўпинча ушбу касалликларнинг асорати ҳисобланади. Бундан ташқари, фурункулнинг ривожланишини бошқа стафило- ва стрептодермиялар мураккаблаштириши мумкин.

Фурункул сабаблари

Чипқон чиқишининг асосий сабаби — стафилококк инфекцияси. Дерматологияда доимо олиб бориладиган кўплаб тадқиқотлар давомида нормада инсон танасининг юзасида стафилококклар мавжуд еканлиги исботланган. Бироқ, стафилококклар умумий сонининг фақат 10 фоизи патоген микроорганизмлар ҳисобланади. Фурункулли беморларда ушбу нисбат ўзгаради ва патоген стафилококларнинг сони кўпинча 90% га йетади. Тери қоплами микрофлорасининг бундай бузилиши терининг ифлосланиши, унинг қўшимча инфекцияланиши ёки иммун тизими реактивлигининг пасайиши натижасида содир бўлиши мумкин.

Иммунитетнинг пасайиши сабаблари еса ўз навбатида қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Организмдаги сурункали касалликлар ва инфекцион жараёнлар (туберкулёз, ўткир пиелонефрит, бронхит, гепатит, синусит, тонзиллит ва бошқалар);
  • Метаболик касалликлар (қандли диабет, ендокрин семизлик);
  • Глюкокортикостероидлар билан узоқ муддатли даволаниш;
  • Иммун тизимини бостиришга қаратилган ситостатик ва бошқа препаратларни қўллаш (лимфома, ошқозон саратони, буйрак аденокарсиномаси, кўкрак бези саратони, бачадон саркомаси ва бошқа онколгик касалликлари бўлган беморларда).

Стафилококкларнинг соч халтачасига кириши билан чипқон ҳосил қилишига қуйидагилар шароит яратиб бериши мумкин:

  • Кучли терлашдатери мацерацияси ва унинг микрожароҳатлари;
  • Кучли қичиш билан кечувчи дерматологик касалликларда терини қашиш (екзема, атопик дерматит, қўтир, чов епидермофитияси, пруриго);
  • Тирналиш, кесилиш ва ишқаланишлар.

Бурун ва қулоқдаги фурункуллар сурункали ринит, аденоидлар, гайморит ва отитда бурун ёки қулоқдан ажраладиган шиллиқ-йирингли ажралманинг терига доимий таъсири натижасида ривожланиши мумкин.

Фурункул аломатлари

Фурункул инсон терисининг деярли барча жойларида пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча у ишқаланиш, терлаш ёки терининг ифлосланиши кўп бўлган жойда ҳосил бўлади. Бу соҳалар юз, бўйин, қўлтиқ ости ва чов соҳаси, сон, думба, бел, кўкрак ҳисобланади. Ривожланишида фурункул 3 босқичдан ўтади: инфилтрация, йиринглаш ва некроз, шифо топиши. Ривожланиш жараёни одатда 10 кундан кўпроқ вақт олмайди.

Фурункул инфилтрацияси босқичи соч фолликуласининг тешиги атрофида ёрқин-қизил инфилтрация пайдо бўлишидан бошланади. Инфилтратлар ўлчами катталашиб боради (диаметри 1-3 см гача), зичлашади, янада оғриқли бўлиб, атрофдаги тўқималарнинг шишиши ва санчиш ҳисси пайдо бўлади. Фурункул юзда жойлашганда (қовоқлар, лаблар, ёноқлар) енг кўзга кўринадиган шиш пайдо бўлади.

Фурункуланинг некрози ва йиринглаш босқичи — чипқон пайдо бўлишидан 3-4 кун ўтиб содир бўлади. У тери юзасига пустула кўринишида чиқадиган фурункул учун одатий бўлган йирингли-некротик ўзак шаклланиши билан тавсифланади. Ушбу давр мобайнида тана ҳароратининг 38 °C гача кўтарилиши, фурункул соҳасида кескин сезилувчи оғриқ қайд қилинади. Интоксикациянинг умумий аломатлари кузатилиши мумкин: ҳолсизлик, кучсизлик, бош оғриғи, иштаҳанинг ёмонлашиши. Фурункул клиник кўринишининг енг юқори нуқтасида унинг юзаси очилади. Ҳосил бўлган туйнук орқали йиринг оқади ва некротик ўзак чиқиб кетади. Шундан кейин инфилтрация, шиш, оғриқлар ва умумий аломатлар тез ўтиб кетади, тузалиш жараёни бошланади.

Фурункулнинг тузалиш босқичи — чипқон очилиши натижасида қолдирилган кратерларда грануляцион тўқима шаклланиши билан кечади. 3-4 кун ичида фурункул жойида чандиқ ҳосил бўлади. Аввалига у сезиларли қизил-кўк рангда бўлади, сўнг аста-секин рангсизланиб, деярли кўринмас ҳолга келади.

Баъзи ҳолларда фурункулнинг кечиши хира ва некротик ўзакнинг ҳосил бўлишисиз кечиши мумкин. Қулоқ супрасида фурункул пайдо бўлганда, умумий аломатларга чакка ва жағларга тарқалувчи қулоқдаги кучли оғриқ қўшилади. Баъзида диффуз бош оғриғи қайд етилади. Фурункул ешитиш каналининг ёпилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин, бунинг натижасида ешитиш қобилияти ёмонлашади.

Фурункул асоратлари

Касалликнинг содда кўринишига қарамай, ҳатто биргина чипқон ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бурун-лаб учбурчаги ва бурун бўшлиғи кириш қисмининг шиллиқ қаватида жойлашган фурункуллар енг кўп асорат қолдирадиганлари ҳисобланади. Асоратларни ривожланишига кўпинча фурункулни сиқиб чиқаришга уриниш, уни нотўғри маҳаллий даволаш, соқол олиш вақтида жароҳатлаш ҳисса қўшади.

Жараённинг локализацияси бўйича фурункулнинг барча асоратлари маҳаллий (абсцесс, карбункул, сарамас, флегмона), узоқлашган (лимфаденит, лимфангит, флебит) ва умумий (фурункуйлоз, бош мия шикастланиши, ички аъзоларда абсцесслар, сепсис) турларга бўлинади.

Маҳаллий асоратлар фурункулдан ажралиб чиқаётган ажралмада патоген стафилококклар мавжудлиги ва улар терининг бошқа жойларини инфекцияланишига олиб келиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бир нечта фурункулларнинг бирлашиши карбункул, абсцесс, юмшоқ тўқималар флегмонаси каби кенгроқ йирингли тери шикастланишларига олиб келади. Фурункулларнинг кўп сонли табиати фурункулёз деб баҳоланади.

Инфекциянинг фурункулдан лимфа томирлари ва веналарга ўтиши лимфангит, лимфаденит, флебит ва тромбофлебит ривожланишига олиб келади. Енг хавфлиси стафилококк инфекциясининг артерия томирлари орқали тарқалиши, бунда метастатик абсцесслар, пиелонефрит, сепсис ривожланиши мумкин. Юзда локализацияланган фурункуллар арахноидит, менингит, бош мия абсцесси билан асоратланиши мумкин .

Фурункулни ташхислаш

Тери яллиғланиши белгилари кузатилганда бемор дерматологга мурожаат қилиши керак. Шифокор шикастланган соҳанинг дерматоскопияси ва ташқи кўрикка асосланиб ташхис қўяди. Қўзғатувчининг етиологиясини аниқлаш учун фурункул ажралмасини бактериологик екиш амалга оширилади. Қайталанувчи ва кўп сонли фурункуллар кузатилганда қуйидагилар кўрсатилади:

  • Умумий қонва сийдик таҳлиллари;
  • Қонда қанд миқдорини аниқлаш учун таҳлил;
  • Сийдикни бактериологик екиш;
  • Фаринго- ва риноскопия;
  • Бурун ён синусларнинг рентгенографияси;
  • Флюорография;
  • Қорин бўшлиғи аъзолари ва буйракларнинг ултратовуш текшируви.

Зарур бўлганда, беморга қўшимча равишда ендокринолог, гастроентеролог, пулмонолог, оториноларинголог ва бошқа мутахассислар маслаҳат беради. Асоратлар ривожланишини аниқлаш учун қонни стерилликка баҳолаш, буйрак КТ`си, бош мия МРТ`си, люмбал пункция ўтказиш талаб қилииниши мумкин.

Фурункулни гидрагенит, фолликулит, чуқур трихофитияда гранулёма, тугунчали еритема, куйдирги, тери туберкулёзи, актиномикоздан фарқлаш керак.

Фурункулни даволаш

Кўп ҳолларда, чипқонни даволаш касалликнинг босқичига мувофиқ амалга ошириладиган маҳаллий терапия билан чекланади. Фурункул йетилиши босқичида унга ихтиолли боғламлар қўйилади, қуруқ иссиқ, УЙCҲ-терапия қўлланилади. У очилганидан сўнг, гипертоник натрий хлорид еритмаси, метилурацил билан комбинацияланган хлорамфеникол сақлаган малҳам билан турунда қўлланилади. Некротик ўзакнинг чиқиши қийин бўлса, протеолитик ферментлар кўрсатилади: трипсин, химотрипсин. Тузалиш босқичида даволаниш антибактериал ва шифобахш воситалар билан амалга оширилади.

Кўп сонли ва қайталанувчи фурункулларни даволаш иммунитетни кўтаришга қаратилган терапияни ўз ичига олиши керак. Бундай мақсадда, аутогемотерапия, қонни лазерли ва ултрабинафшарангли нурлантириш, гамма глобулин, стафилокк анатоксиди ёки вакцина киритиш қўлланилади. Медикаментоз иммуномодуляцияловчи терапия иммунограмма натижаларига мувофиқ белгиланади. Тизимли антибиотикотерапия катта, қайталанувчи ёки асоратланган фурункул, шунингдек унинг юзда жойлашган ҳолларда амалга оширилади. Фурункулни даволаш билан бир вақтда ҳамроҳлик қилувчи касалликларни тузатиш ва асоратларни камайтириш амалга оширилади.

Чипқонни уй шароитида халқона тиббиёт воситалари билан даволаш

Муҳиммустақил равишда даволаш чораларини кўришдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Кўп маблағ сарфлашни талаб қилмайдиган оддий усуллар орасидан қуйидагиларни ажратиш мумкин:

  • Игна баргли ванналар. Тайёрлаш учун дорихонадан қарағай ёки оққарағай ефир мойини сотиб олиш керак. Илиқ сувга 20-25 томчи қўшилади, ҳар куни 20 дақиқа давомида сувга тушиш керак;
  • Алое япроқлари кўндалангига кесилади ва мағиз томони билан йирингли жойга қўйилади. Фиксациялаш дока ва леёкпластирдан «нафас оладиган» боғлам қўйиш билан амалга оширилиши керак. Боғламни кунига бир марта алмаштириш лозим;
  • 100 грамм мум,0,5 литр ўсимлик мойи, игнабаргли дарахтларнинг олтингугуртидан тайёрланадиган малҳам. Иссиқ мойга мум ва олтингугурт қўшилади, ярим соатдан кейин 100 гр. пиёз пўстлоғи солинади. Аралашма паст оловда 1 соат давомида қайнатилади, кейин қулайлик учун кичик идишга қуйилади. Совуган малҳам чипқон чиққан жойларга суртилади.

Фурункул пайдо бўлишини олдини олиш

Чиқон чиқишини бартараф етишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

  • Тери гигиенасига риоя қилиш;
  • Гипергидроз ва кўп тери ёғи ажралишида терини тўғри парвариш қилиш;
  • Тери жароҳатларига антисептиклар билан ишлов бериш;
  • Пиодермиянинг юзаки шаклларини ўз вақитда ва тўғри даволаш;
  • Модда алмашинуви бузилишларини тузатиш ва сурункали касалликларни даволаш;
  • Иммунитетни мустаҳкам сақлашга ёрдам берадиган соғлом турмуш тарзи.

Асоратларни олдини олиш, авваламбор, фурункул жароҳатланиши ва инфекция тарқалишини олдини олишдан иборат. Фурункулга иссиқ компресслар қўйиш тақиқланади. Мустақил даволаниш тавсия етилмайди. Дерматолог-шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларига риоя қилиш керак.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...