Чакалок парвариши

    Чакалок парвариши — қоидалари, тавсиялар, ойлик гўдак парвариши асослари, муолажалар

    Баъзи ёш оналар чақалоқ билан уйда ёлғиз қолишганда ҳақиқий ваҳимага тушишади. Бундай вазиятга йўлиқмаслик учун,

    ҳомиладорлик пайтидаёқ оналар туғруқхонадан чиқишганидан кейин янги туғилган чақалоқ парвариши қандай олиб борилиши ва нималар қилиш кераклигини аниқ билишлари, тасаввур қилишлари керак.

    Чакалок парвариши асослари ва зарурий муолажалар

    Янги туғилган чақалоқнинг териси жуда нозик, заиф ва сезгир бўлади, шунинг учун терини нотўғри парваришлаш кўпинча тезда унинг инфекцияланишига ва инфекцион-яллиғланишли касалликлари ривожланишига олиб келади.

    Кичкинтойларда терининг енг кўп яллиғланиши — йўргакли дерматитидир (қизариб, ачиши), лекин агар тери таъсирланишига инфекция ҳам қўшилса, везикулопустуйлоз (йирингли тошмалар, кўпинча иссиқлик тошиши,

    йўргакли дерматитга стафилококк инфекцияси қўшилиши фонида тери қатламлари, бўйин, думбада ривожланади), пўрсилдоқ яра (пемфигус, кўплаб йирингли елементлар пайдо бўлиши билан характерланади ва гавда, оёқ-қўллар териси ва йирик тери қатламларида турли тошмалар пайдо бўлади) каби касалликлар юзага келиши мумкин.

    Жиддий даволашни талаб етадиган бундай нохушликлардан қочиш учун, чақалоқ териси парвариши қоидаларига риоя қилиш керак.

    Чакалокни ерталаб ювинтириш

    Ерталаб гўдакни ювинтириш (юзини ювиш, кўзи, бурни, қулоқларни тозалаш) керак. Янги туғилган чақалоқнинг бурун йўллари жуда тор бўлади ва бурундан нафас олишнинг бузилиши учун жуда кам миқдордаги шиллиқ ёки қобиқ тўпланиши йетарли саналади.

    Шунинг учун, онанинг вазифаси — чақалоқ бурнини ҳар куни тозалаб туришдир. Кичкинтойнинг кўзлари ҳам кундалик парваришни талаб қилади.

    Агар гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, конюктивит — кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши ривожланиши мумкин, бунда кўз шох пардасининг қизариши, уйқудан кейин киприклар «ёпишиб» қолиши, кўзнинг ички бурчагида ажралмалар ажралиши кузатилади.

    Елементар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик чақалоқлар дакриосистити — туғилиш вақтигача бурун-кўз ёш йўлининг тўлиқ очилмаслиги ва инфекция қўшилиши оқибатида кўз ёш халтасининг яллиғланиши ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

    Гўдак тагини ювиш

    Ўғил болалар жинсий олат бошчасини бутунлай қоплаб турадиган тери қатлами — чекка кертмак билан туғилади.

    Янги туғилган чақалоқларда чекка кертмак торайган бўлади, бу физиологик фимоз деб аталади ва бола 3-5 ёшга йетганида ўз-ўзодан ўтиб кетади.

    Чекка кертмак ичида махсус ажралма ишлаб чиқарадиган ёғ безлари мавжуд. Агар она гўдак тагини йетарлича тез-тез ювиб турмаса, чекка кертмак остида бактериялар тўпланиши мумкин, улар ўз навбатида жинсий олат бошчаси яллиғланиши — баланопостит ривожланишига сабаб бўлади.

    Бироқ диққат қилинг: гигиеник муолажалар жараёнида чекка кертмакни силжитмаслик керак, чунки бу жинсий олат бошчаси ва чекка кертмакнинг бир-бирига бирикиб кетишига олиб келиши мумкин.

    Болани бундай нохушликлардан ҳимоя қилиш учун, чақалоқни ҳар сафар ҳожат чиқарганидан кейин ювиб туриш керак, агар ҳожат чиқариш бўлмаса, ҳар 2-3 соатда.

    Ушбу гигиена қоидалари қизларга ҳам тегишлидир. Янги туғилган қизлар жинсий аъзоси тузилишининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, жинсий лаблар қинга кириш қисмини яхши қопламайди ва қин ишқорий муҳитга ега, бу еса инфекцияни осонлик билан киришига ёрдам беради.

    Бундан ташқари, қизларда сийдик чиқариш канали (уретра) жуда калта, агар гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, у йерга патоген микроорганизмлар кириши мумкин, яллиғланиш осонликча юқорига кўтарилади ва чақалоқда уретрит (сийдик йўлларининг яллиғланиши), систит (қовуқнинг яллиғланиши) ривожланади.

    Гўдакни жўмрак суви остида ювишда қўрқмаслик учун яхшиси олдиндан жараённинг назариясини ўрганиб олиш, ҳатто қўғирчоқда амалиёт ўтказиб кўриш мумкин.

    Тагликни алмаштириш

    Биринчи қарашда, тагликни алмаштиришни ҳеч қандай қийин томони йўқ, айниқса, ушбу амалиётни тажрибали она ёки болалар ҳамшираси бажарса.

    Бироқ, биринчи марта тагликни алмаштиришга уриниб кўриш ёш онага қийин бўлиши мумкин, натижада, болада таглик бўлса-да, унинг кийимлари намланади.

    Ва тажриба бўлмаса, она ўзини ва чақалоқни булғамасдан, дефакациядан кейин тагликларни йечиб олиши анча қийин бўлади.

    Киндик ярасига ишлов бериш
    Янги туғилган чақалоққа ғамхўрлик қилишда киндик яраси алоҳида еътиборни талаб қилади.

    Битиб кетмаган киндик яраси парвариш қилиш қоидаларига риоя қилинмаганда нафақат киндикнинг инфекцияланишига (омфалит), балки инфекциянинг қон ва организм тўқималарига тарқалишига (сепсис) ҳам олиб келиши мумкин.

    Киндик ярасига ҳар куни то у тўлиқ ёпилиб кетмагунича ва унга ишлов берилганда ажралма чиқиши тўхтамагунича ишлов бериш керак. Қоида тариқасида, киндик яраси ҳаётнинг 10-19-кунига келиб бутунлай битиб кетади.

    Гўдак парвариши: чўмилтириш техникаси
    Чақалоқни чўмилтириш — болалар парвариши қоидаларининг енг муҳим гигиеник муолажалардан биридир ва боланинг йенгил чиниқишини таъминлайди.

    Гўдакни ҳар куни чўмилтириш керак. Чўмилтириш болани шунингдек яллиғланишли тери касалликларидан чақалоқни ҳимоя қилади, улар еса чақалоқ давридаги болаларда енг тез-тез учиб турадиган касалликлардан бири.

    Бу чақалоқнинг тери ва шиллиқ қаватининг тўсиқ вазифалари йетилмаганлиги, бактериал инфексияга чидамлилигининг пастлиги билан боғлиқ.

    Тери тозалигига алоҳида еътибор берилиши керак, чунки чақалоқларда терининг ташқи қатлами (епидермис) катталарникига қараганда юпқа ва ифлосланишга анча сезгирроқ бўлади.

    Бундан ташқари, кичик болаларда епидермис ва дермис (терининг асосий қатлами) ўртасидаги бирикиш бўшроқ бўлади ва терининг бундай тузилиши инфекциянинг тезроқ тарқалишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, тери орқали, тўғрироғи, организмнинг тер безлари орқали маълум модда алмашинуви маҳсулотлар чиқариб ташланади.

    Чўмилиш жараёни онага ҳам, болага ҳам ноқулайлик туғдирмаслиги учун, кўп нарсани олдиндан тайёрлаб олиш керак: керакли ҳамма нарсани тайёрлаш, ўз ўрнига қўйиш, хонада тўғри ҳароратни таъминлаш, чўмилиш учун тоғорача ва афтобадаги сувнинг ҳароратини меъёрга келтириш.

    Агар барча ҳаракатлар алгоритмларни олдиндан кўриб чиқсангиз, бола еркин ҳарактланиши учун уни қандай тўғри ушлаш кераклигини билсангиз, янада яхши бўлади, шунингдек хавфсизлик қоидаларини есдан чиқармаслик керак.

    Чақалоқни йўргаклаш
    Баъзи туғруқхоналарда, чақалоққа ҳаётининг дастлабки кунларидан бошлаб уйдан олиб келинган кийим-кечакларни кийдиришга рухсат берилади.

    Шунинг учун ҳам савол туғилади: чақалоқни тўғри йўргаклашни ўрганиш керакми? Кўплаб янги туғилган чақалоқларга катта фазога мослашиш учун вақт керак, шунинг учун йўргакланган ҳолда ҳаракатлардаги баъзи чекловлар чақалоққа она қорнида бўлганидаги ҳолатни еслатиб туради.

    Бундай ҳолатда бола тезда тинчланиб, ухлаб қолади.
    Йўргак бола қўллари ва оёқлари қимирлата олиши ва ўзи учун қулай ҳолатга ўтишини таъминлайдиган даражада еркин бўлиши керак.

    Еркин йўргаклашнинг икки тури бор: биринчисида боланинг қўллари ташқарида қолади, иккинчисида — қўллари билан бирга йўргакланади.

    Биринчи ҳафталарда болани кечалари қўллари билан қўшиб йўргаклаган яхши, чунки кўпчилик чақалоқлар уйқусида қўлларини силкитиб, уйғониб кетишади.

    Чақалоқни тўғри емизиш техникаси
    Ёш онанинг туғруқхонада ўрганиши керак бўлган яна бир вазифаси — чақалоқни емизишдир. Агар онанинг гўдакни емизиш бўйича тажрибаси бўлмаса, унда ҳамшира ёки шифокор чақалоқни кўкракка қандай қилиб тўғри жойлаштиришни, қайси ҳолатда озиқлантириш қулай бўлишини тушунтириши ва кўрсатиши керак.

    Баъзи аёлларга она сути (лактация) ишлаб чиқариш учун бир неча кун керак бўлади. Шу кунларда чақалоқни имкон қадар тез-тез кўкракка қўйиб, емишга ундаш керак.

    Болани тўғри услубда емизиш онага амалда бунга тезроқ ўрганиб кетишга, шунингдек сут туриб қолиши ва кўкракнинг ёрилишларини олдини олиш имконини беради.

    Бола парваришини оналарга ким ўргатади?
    Янги туғилган чақалоққа қандай ғамхўрлик қилишни қайердан билиб оласиз?

    Кўпчилик ҳомиладор аёллар бўлажак оналар учун мактабларга қатнайди. У йерда туғруққа тайёргарлик кўриш ва янги туғилган гўдак парвариши бўйича назарий ва амалий машғулотлар курслари ўтказилади.

    Акушер-гинеколог шифокорлар туғруқ билан боғлиқ бўлган барча масалаларга ойдинлик киритади, онага маълумотлар беради, педиатрлар еса бўлажак оналарга янги туғилган чақалоқни парваришлашни, емизишни йўлга қўйишни, чақалоқ ҳаётининг дастлабки кунларида қандай хавфли вазиятлар юзага келишини ва улар билан қандай курашиш мумкинлигини айтиб ўтади.

    Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқ парвариши ҳақида ёш ота-оналар учун махсус журналларда, бола парвариши бўйича китоб ва қўлланмаларда саволларга жавоб топиш мумкин.

    Аммо бўлажак онанинг асосий ёрдамчилари, албатта, туғруқхонадаги педиатр-ҳамшира ва педиатр шифокор ҳисобланади.

    Туғруқхонани танлашда, она ва бола биргаликда бўлиши таъминланадиган муассасаларга афзаллик бериш керак.

    Агар туғруқдан кейин она ва чақалоқ битта палатада бўлса, биринчи куни ҳамшира онага ойлик чақалоқ парвариши учун керак бўладиган барча кўникмаларни айтади ва енг муҳими — кўрсатиб беради, она еса тажрибали мураббий назорати остида «амалиёт» ўтказиш имкониятига ега бўлади.

    Бола терисини биринчи тозалаш муолажалари одатда ҳамшира томонидан амалга оширилади, кейин бу жараённи тиббий ходимларнинг назорати остида онанинг ўзи амалга оширишга ҳаракат қилади.

    Агар она шифохонада чақалоққа қараш учун енг муҳим гигиеник муолажаларни амалга оширишни ўрганса, уйга кетганида, муаммолар билан камдан-кам ҳолларда тўқнашади.

    Туғруқхоналарда ишлайдиган ҳамширалар кўкрак сути билан емизиш борасида катта тажрибага ега бўлиб, керак бўлганда, ҳар бир она уларга маслаҳат ва ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

    Улар сут безларини шикастламасдан, еҳтиёткорлик билан сутни қандай соғиб олишни кўрсатадилар, тегишли маслаҳат берадилар.

    (Visited 150 times, 5 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    2 thoughts on “Чакалок парвариши

    1. боламни тугулишибилан унинг ичакчаларига инфекция борлиги аниклашди докторлар уни корни катта одамлардек кулдур кулдур килади коринчаси дам булиб 3 4кунга 1марта ичи келади чудаям куп йтглайди хозирги пайтда укропли вада и паглюферал беравопмиза албатта докторни маслихати билан бундей болаларга сизлар кандей муолича тавсия килар эдингиз мен Точикистондан.

      No votes yet.
      Please wait...
    2. боламни тугулишибилан унинг ичакчаларига инфекция борлиги аниклашди докторлар уни корни катта одамлардек кулдур кулдур килади коринчаси дам булиб 3 4кунга 1марта ичи келади чудаям куп йтглайди хозирги пайтда укропли вада и паглюферал беравопмиза албатта докторни маслихат билан бундей болаларга сизлар кандей муолича тавсия килар эдингиз мен Точикистондан.
      илтимос чавоб беринг

      No votes yet.
      Please wait...

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!