Бурун конаши

Бурун конаши

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Бурун конаши — сабаблари, тўхтатиш усуллари, даволаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш

Бурун қонаши (епистаксис) — бурун бўшлиғидан қон кетиши, одатда уни бурун орқали қон оқишида кўриш мумкин. Бурун қонашининг икки хили мавжуд: олдинги (енг тез-тез учрайдиган) ва орқа (камроқ кузатилади, лекин шифокорнинг кўпроқ еътиборини талаб қилади). Баъзан анча оғирроқ ҳолатларда қон бурун-кўз ёш каналидан кўтарилиши ва кўз косасидан чиқиши мумкин. Янги ва ивиган қон ошқозонга тушиб, кўнгил айниши ва қайт қилишни келтириб чиқариши мумкин. Бурун қонаши жуда кам ҳолларда ўлим билан тугайди; масалан, АҚШда 1999 йил давомида 2,4 миллион ўлим орасида епистаксисдан фақатгина 4 ўлим ҳолати қайд етилди.

Бурун қонаши сабаблари

Буруннинг қонаши сабаби икки гуруҳга бўлинади: маҳаллий (локал) ва тизимли омиллар.

Маҳаллий омиллар

Енг кенг тарқалган омиллар:

  • Бурун жароҳати;
  • Ёт жисмлар кириши (шу жумладан «бурунни кавлаш» );
  • Яллиғланиш жараёнлари (ЎРВИ, сурункали синусит, аллергик ринит ва бошқалар).

Бошқа мумкин бўган сабаблар:

  • Анатомик деформациялар (масалан, Рендю-Ослер касаллигида телангиоектазия);
  • Наркотикларни бурун билан тортиш (айниқса кокаин);
  • Бурун бўшлиғи ўсмалари (назофарингеал карцинома ва бошқалар);
  • Нафас олинаётган ҳавонинг паст нисбий намлиги (айниқса қишда);
  • Бурунга кислородли катетер ўрнатиш (бурун шиллиқ қаватини қуритиб юборади);
  • Назал спрейларни ишлатиш (айниқса, стероидли);
  • Баротравма;
  • Оператив аралашув (бурун тўсиғининг пластикаси ва бошқалар).

Тизимли омиллар

Енг кенг тарқалган омиллар:

  • Аллергия;
  • Артерийел гипертензия;
  • Шамоллашлар;
  • Гипотиреоз, бунда тромбоситларнинг ишлаб чиқарилиши камаяди;
  • Жигарнинг патологик ҳолатлари: гепатит ва сирроз.

Бошқа мумкин бўлган сабаблар:

  • Препаратларнинг ножўя таъсири (НЙҚП);
  • Спиртли ичимликлар ичиш (томирларнинг кенгайишига олиб келади);
  • Қон касалликлари(анемия, гемобластозлар, идиопатик тромбоситопеник пурпура [ИТП] ва бошқалар);
  • C ёки К витаминининг йетишмаслиги;
  • Юрак йетишмовчилиги;
  • Бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари;
  • Организмнинг қизиб кетиши, масалан ёз фаслида қуёш нурлари остида кўп қолиб кетишда кўпинча бурундан қон кетиши кузатилади.
  • Қон томирларининг касалликлари.

Патофизиология

Бурун қонаши қон томирлар шикастланганда ривожланади, бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати еса томирларга бой. Қон кетиш ўз-ўзидан юзага келиши ёки жароҳат натижаси бўлиши мумкин. Бурун қонаши дунё аҳолисининг 60 фоизида содир бўлади ва 10 ёшгача бўлган ва 50 ёшдан ошган инсонларда кўпроқ кузатилади, аёлларга нисбатан еркакларда кўпроқ. Артериал гипертензия фонида бурун қонаши муддати узоқроқ бўлади. Антикоагулянтлар билан даволаш ва қон касалликлари ҳам епистаксисни чақириши, ҳам унинг давомийлигини узайтириши мумкин. Қарияларда бурундан қон кетиши кўпинча бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқ ва юпқалиги, ёш билан боғлиқ бўлган артериал гипертензияга мойиллик ва қон томирларининг қисқариш қобилиятининг камайишидан келиб чиққан ҳолда ривожланади.

Беморларнинг 90-95 фоизида бурун тўсиғининг олдинги пастки қисми (Кисселбах чигали) епистаксиснинг манбаи бўлиб, қолган 5-10% ҳолларда маба сифатида бурун бўшлиғининг ўрта ва орқа қисмлари хизмат қилади. «Сигналли» бурун қонашлари хавфли ҳисобланиб, улар тўсатдан бошланиши, қисқа муддат давом етиши ва кўп қон йўқотиши билан тавсифланади. Сигналли қон кетишлар бурун бўшлиғидаги, юз суягидаги катта қон томирнинг ёрилиши, аневризма ёрилиши, ёмон сифатли шишнинг парчаланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, бурундан қон чиқиши ўпкадан қон кетиши (қизил, кўпикли қон), юқори ошқозон-ичак тизимидан қон кетишларида (тўқ, ивиган) ҳам кузатилиши мумкин.

Сабабларини фарқлаш

Епистаксиснинг аниқ сабаби ўрнатилмаган ҳолларда, одатда уни қон касалликлари билан боғлашади. Бу қатор жиддий касалликлар бўлиши мумкин. Масалан протромбин даражасининг камайиши, тромбоцитлар фаолияти ва тузилишининг бузилиши, қон ивиши омилларининг камайиши. Бурун қонашига олиб келиши мумкин бўлган сабабларга, шунингдек, жисмоний зўриқиш, тез югуриш, танани қизиб кетиши, юқори босим бўлганда кескин егилишлар ва туришлар, атроф-муҳит ҳавосининг камлиги (баландликларда) ҳам киради.

Сурункали бурун қонашлари сабабини аниқлаш учун қуйидаги лаборатория ва инструментал тадқиқотлар керак бўлиши мумкин:

  • Соғликнинг умумий ҳолатини кўрсатадиган қонва сийдикни таҳлил қилиш;
  • Қон ивиши тизимини ифодаловчи коагулограмма;
  • Протромбин мавжудлигига ва жигар патологиясини аниқлаш учун АЛАТ, АСАТга қон таҳлили;
  • Мия биотоклари табиатини акс еттирувчи електроенсефалограмма;
  • Бош ва ички аъзоларнинг ултратовуш текшируви;
  • Юрак-томир тизимнинг дисфункциясини кўрсатадиган електрокардиограмма;
  • Юрак ва унинг клапанларидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган ехокардиография;
  • Бурун бўшлиғи ва бош суяги рентгенограммаси;
  • Бурун синусларининг компютерли ёки магнит-резонансли томографияси.

Ташхис қўйиш учун беморга кейинги шифокорлар кўриги керак бўлиши мумкин: ЛОР, гематолог, жарроҳ, невропатолог, кардиолог, офталмолог.

Бурун қонаганда нима қилиш керак?

Кўп одамларда бурун қонаши бошланишидан олдин қуйидаги характерли белгилар кузатилади: кучайиб борадиган бош оғриғи, қулоқларда пулсацион шовқин, бурунда қитиқ ёки қичишиш ҳисси. Ушбу патология кузатилганда бажарилиш керак бўлган ҳаракатлар бевосита унга сабаб бўлган омилларга боғлиқ. Бундан ташқари, патогенезнинг оғирлигини ҳам ҳисобга олиш керак.

Мутахассислар бурун қонашининг қуйидаги ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатишади:

  • Тўқ қизил қоннинг бурундан ажралиши ёки ҳалқумга оқиши унинг манбаи бурун бўшлиғининг олд ёки орқа қисми еканлигидан далолат беради;
  • Бурундан кўпикли қон чиқиши нафас олиш тизимининг қуйи қисмларида патология мавжудлиги белгисидир — аниқроғи, бронхлар ва ўпкада;
  • Қон томчилаши ва йенгил оқиши билан тавсифланадиган кичик қон кетиш. Одатда, уларнинг ҳажми бир неча миллилитрдан ошмайди, ўз-ўзидан тўхтайди ва жуда қисқа давом етиши мумкин. Бундай епистаксисни тўхтатиш учун шунчаки бурун қанотларини қисиш керак. Кўпинча бу патология Кисселбах чигалида ҳосил бўлади;
  • Ўртача қон кетиш, бунда қон йўқотиш ҳажми 300 мл гача бўлади. Шунга қарамай, юрак-томир тизимида патологик ўзгаришлар содир бўлмайди. Епистаксиснинг сабабларини ўрганиш учун шифокор билан маслаҳат қилиш тавсия етилади;
  • Кучли қон йўқотиш (300-500 мл), терининг оқариши, қон босимини 110-70 мм сим.уст га камайишига, умумий заифлик, юрак уриш тезлигининг сезиларли даражада ортиши (дақиқасига 90 мартагача), бош айланишига олиб келади. Ўта оғир ҳолатларда бемор 1 литргача қон йўқотади. Бундай қон йўқотишдан 1-2 кун ўтиб қонда гемоглобин миқдори пасайиб кетади. Бундай епистаксисда гематокрит сони 30-35 бирликкача пасаяди. Кучли бурун қонаши — бу инсон саломатлиги учун жиддий таҳдиддир, шунинг учун тезда шифокор чақириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бурун қонашини даволаш

Бурун қонашини ҳар доим ҳам мустақил тўхтатиб бўлмайди. Бу ҳолда дори-дармонли муолажалар қўлланилиши мумкин. Бунда беморга қон кетишини тўхтатувчи препаратлар (вена / мушак ичига ёки ичиш учун) буюрилади. Улар қон кетиши оғирлигига қараб танланади. Кичик ва ўртача епистаксисда 1-2 чой қошиқ 10%ли калций хлорид ичиш белгиланади. Бу томир деворининг қисқарувчанлигини оширади, ўтказувчанлигини камайтиради ва қон кетишини тўхтатувчи препаратлар таъсирини кучайтиради.

Шифокорлар епистаксисни тўхтатиш учун қуйидаги препаратларни тайинлайди:

  • 12,5%ли етамзилат натрий еритмаси(дицинон) тромбоцитлар вазифасини кучайтиради ва қон кетишини тўхташига ёрдам беради. Бу препарат қоннинг ивишига таъсир қилмайди, шунинг учун узоқ муддатга буюрилади. Ичиш ёки вена ичига юбориш учун ишлатилади;
  • Викасол. Қон кетишини тўхтатувчи препаратлар таъсирини кучайтиради, лекин 3-4 кундан ортиқ қўллаб бўлмайди. Препарат мушак ичига юборилади;
  • Аминокапронли кислота.Қон суюлишига олиб келадиган жараёнларни қисқартиради. Вена ичига дақиқасига 60 томчидан ортиқ миқдорда юборилади. Препарат қарши кўрсатмаларга ега.

Бемор шунингдек C ва К витаминлари қабул қилиши керак. Оғир қон йўқотишларда қон компонентларини қуйиш ўтказилади. Беморга қон тўхтатувчи таъсирига ега камида 500 мл янги плазма қуйилади.

Узоқ муддат тўхтамайдиган қон кетишларда жарроҳлик аралашуви ўтказилиши мумкин.

Олд тампонада

Бурун бўшлиғининг олдинги қисмидан қон кетишини тўхтатиш учун ишлатиладиган олд тампонада қуйидагича амалга оширилади:

  1. Муолажа давомида бурун соҳаси 10%ли лидокаин аерозоли ёки 2%ли дикаин томизиш билан оғриқсизлантирилади.
  2. Бурунга узунлиги 20 см, кенглиги еса 1,5 см гача бўлган докали тампон (турунда) киритилади.
  3. Бурунга киритиш олдин, турунда тромб ҳосил бўлишини тезлаштирадиган 3%ли водород пероксиди ёки қон кетишини тўхтатувчи таъсирга ега 5%ли аминокапронли кислота еритмаси билан намлаб олинади.
  4. Турунда шунингдек тромбин ёки гемофобин билан намлаб олиниши мумкин.
  5. Тампон киритилгач, бурунга боғлам қўйилади.
  6. Турунда бурун 1-2 кунга қолдирилади ва унга мунтазам равишда аминокапронли кислота сепиб турилади. Оғир ҳолатларда турунда бурунда 6-7 кун давомида қолиши мумкин.
  7. Тампон олиб ташланишидан олдин у нам бўлиши ва осонлик билан олиниши учун 3%ли водород пероксиди сепилади.

Орқа тампонада

Бурун бўшлиғининг орқа бўлимидан кучли қон кетишларида керак бўладиган орқа тампонада қуйидагича амалга оширилади:

  1. Бу муолажа учун стерил қатланган докадан стерил тампонлар тайёрланади. Уларнинг ўлчами 2,5×2 см бўлиши керак.
  2. Тампон иккита 20 см узунликдаги ипак ип билан + шаклида боғланади. Ипнинг тўртта учидан бииттаси кесиб ташланади.
  3. Муолажа бошланишидан олдин олдин 1мл 1%ли промедол, 2мл 50%ли аналгин, 1 мл 2%ли димедролнинг сувли еритмасидан иборат литик аралашма мушак ичига юборилиб, оғриқсизлантириш амалга оширилади.
  4. Муолажа қонаётган бурун тешигига ингичка резина катетер киритиш орқали бошланади. У токи ҳалқумдан чиқмагунича киритилади.
  5. Сўнгра, қисгич ёки пинсет ёрдамида катетер оғиздан чиқариб олинади.
  6. Катетер охирига тампон бўгланади ва у ички бурун тешигига бориб тўхтамагунича бурун бўшлиғига катетер ёрдамида тортилади.
  7. Тампон ўз жойида бурун тешигидан чиққан иккита тортилган ип ёрдамида ушлаб турилади.
  8. Ипнинг учинчи учи оғзидан чиқиб туради. У лейкопластир ёрдамида ёноққа ёпиштириб қўйилади.
  9. Ишончлироқ бўлиши учун орқа тампонада олд тампонада билан тўлдирилади.
  10. Тампонлар 1-2 кун давомида бурунда қолдирилади, оғир ҳолларда 6-7 кун давомида. Бемор инфекцион касалликлар ва риноген сепсисни олдини олиш учун антибиотиклар ва сулфаниламидлар қабул қилиши керак.
  11. Тампонлар ипак ип орқали олиб ташланади.

Хирургик даволаш

Бурундан доимий ва кўп қон кетишларнинг 5-17% ҳолларида жарроҳлик аралашуви ўтказилади. Бунда бурун бўшлиғи кимёвий препаратлар, електр токи, лазер ёрдамида куйдирилиши, суюлтирилган азот билан музлатилиши, Сургитрон асбоби ёрдамида радиотўлқинли таъсирга учратилиши мумкин.

Бурун қонашида биринчи тиббий ёрдам

Бурун қонаганда киши буни ўзи ёки яқинлари ёрдамида мустақил бартараф ета олиши ёки дарҳол шифокор ёрдами кераклигини аниқ белгилаб олиши керак.

Бурундан қон кетганда қуйидагиларни бажариш керак:

  • Беморни тинчлантириш.Бунинг учун у секин ва чуқур нафас олиши керак. Бундай қадам емоционал қўзғалишни бартараф қилади ва юрак уриш тезлиги ва қон босимининг ошишига тўсқинлик қилади, уларнинг ошиши еса қон кетишини фақатгина кучайтиради;
  • Беморни қулай жойга ўтқзишва бошини орқага ташламасдан тик тутишини таъминлаш. Бош бироз олдинга егилиши керак. Бош орқага ташланса, қон бурун-ҳалқумдан оқа бошлайди ва қайт қилиш ёки нафас йўлларига тушса, нафас олиш бузилишларига олиб келиши мумкин. Беморнинг бурни остига чиққан қон ҳажмини аниқ баҳолай олиш учун контейнер қўйилади;
  • Қон кетишни тўхтатиш чораларини кўриш.Бунинг учун бурун қанотлари қўлнинг бармоқлари билан қисилади. Бундан ташқари, бемор бурун бўшлиғига тўпланиб қолган қон қуйқаларини еҳтиёткорлик билан бўшатиши мумкин. Тозаланган бурунга тумовда қўлланиладиган томчилар томизилади. Улар томир торайтирувчи таъсирга ега. Ҳар бир бурун тешигига 5-6 томчи препарат томизилади. Шундан сўнг ҳар бир бурунга 10 томчидан 3%ли водород пероксиди томизилади. Бурундан қон кетишини тўхтатишнинг жуда самарали усули, унинг бўшлиғини совуқ 5% аминокапронли кислота билан чайишдир. Шунингдек, ушбу мақсадлар учун тромбопластин ёки тромбин каби препаратларни ҳам қўллаш мумкин;
  • Бурунга совуқ компрес қўйиш.Бу мато ёки сочиққа ўралган муз тўплами бўлиши мумкин. Ҳар 15 дақиқада компресс бир неча дақиқага олиб турилади. Совуқ таъсири туфайли қон томирлари тораяди, бу еса қон кетиши тезлигини тезда камайтиради. Қўлларни совуқ сувга, оёқларни еса иссиқ сувга солиш қонни тезроқ тўхташига ёрдам беради;
  • Бурунга пахтали тампон киритиш.Пахтани қон тўхташига ёрдам берувчи еритмалар билан намлаб олиш керак (3% водород пероксид, 5% Амаинокапронли кислота). Шу билан бирга, бурун қанотлари 5-15 дақиқа давомида қисилиб туриши зарур. Тампонни олиб ташлаш вақтида жуда еҳтиёткор бўлиши керак, чунки томирларга яна зарар йетказмаслик ва ҳосил бўлган қон лаҳтагини юлиб чиқмаслик керак;
  • Беморга шўр сув ичириш(1 чой қошиқ / 200 мл).

Баъзан биринчи ёрдам чоралари йетарли бўлмаслиги мумкин. Қуйидаги ҳолатларда дарҳол шифокор билан боғланиш керак:

  • Бурун ва бош суяги жароҳатланиши;
  • Узоқ вақт давомида тўхтамасдан қон оқиши;
  • Жуда кўп қон йўқотиш (200 мл ёки ундан кўп);
  • Сурункали буйрак ва жигар касалликларининг кучайиши;
  • Инфекцион касалликлар мавжудлиги;
  • Аҳволни ёмонлашуви, умумий ҳолсизлик, қайт қилиш, терининг оқариши, бош айланиши, ҳушдан кетиш.

Бурун қонашини олдини олиш

  • C витамини ёки Аскорутинни мунтазам равишда истеъмол қилиш орқали қон томирлари деворларини мустаҳкамлаш;
  • Нормал қон босимини сақлаш;
  • Қон томирларини контрастли душ, ҳаммом ёрдамида чиниқтириш;
  • К витамини ва калций қабул қилиш орқали қон ивишини ошириш;
  • Малҳам ва мойлар ёрдамида бурун шиллиқ қаватининг намлигини таъминлаш;
  • Чекиш ва спиртли ичимликларидан воз кечиш;
  • Буйрак, жигар, юрак, қон томир тизимининг сурункали касалликларини ўз вақтида даволаш;
  • Ўртача жисмоний фаолият;
  • Оқсилга бой бўлган соғлом рационга риоя қилиш.

Бурун қонаши нафақат кичик маҳаллий патология, балки инсон саломатлиги учун хавфли бўлган турли касаллик аломати бўлганлиги сабабли, бурун тез-тез қонаса ва узоқ вақтгача тўхтамаса, тўғри ташхис қўйиш ва тегишли даволаш курсини ўташ учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Rating: 5.0/5. From 2 votes.
Please wait...