Букок касаллиги

    Букок касаллиги ёки зоб — даволаш, ривожланиш сабаблари, олдини олиш

    Буқоқ (Зоб) қалқонсимон безнинг катталашишидир. Бу касаллик кўпинча ёд йетишмаслиги кузатиладиган мамлакатларда кенг тарқалган, бироқ, ёд препаратларидан ортиқча фойдаланиш фонида ёднинг ошиб кетиши натижасида ҳам ривожланиши мумкин. Аёлларда ушбу касаллик еркакларга қараганда 5 марта кўпроқ учрайди. Пайдо бўлган тугунлар қалқонсимон без тўқималарида шаклланадиган жуда кўп фиброз чандиқлардан иборат.

    Қалқонсимон без инсон танасида модда алмашинувини назорат қилиш маркази ҳисобланади. Уни кўпинча соғлиқ қўриқчиси деб аташади, чунки у бирон қандай муаммо юз бериши билан ўзини ҳам шундай тутади: безовталаниш, кайфиятнинг йўқлиги, чарчоқ ва уйқучанлик. Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар аёлларда кўпроқ учраши мумкин бўлсада, еркакларда ҳам бундай хасталик тез-тез қайд қилинади.

    Қалқонсимон без бизнинг танамизнинг енг муҳим органларидан биридир. Кичик ҳажми ва вазнига қарамасдан (тахминан 20 грамм), бу ҳақиқатан ҳам ҳаётий енергия ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Қалқонсимон без тироксин, триёдотиронин ишлаб чиқаради, буларсиз танада енергияни ишлаб чиқараиш амалга ошмайди. Бу енергия инсоннинг барча тизимлари ва органларнинг ишига қаратилган.

    Қалқонсимон без шунингдек, юрак фаолиятини, мия фаолиятини, юрак мушакларнинг тонусини ҳам бошқаради. Ёш ўтиши билан аёлларда гормонал ўзгаришлар юз беради — климакс давридан олдин ва кейин. Шунинг учун бундай даврда қалқонсимон без жуда сезувчан бўлиб, иммун тизимининг заифлашуви, юқумли касалликлар, ёд йетишмаслиги ёки ортиқчалиги, стрессларга тезда жавоб қайтаради. Соғлом ҳужайраларга қарши курашадиган антитаналарнинг патологик фаоллашуви натижасида ёш ўтгани сайин аёллар аутоиммун касалликларга кўпроқ мойил бўлиб қолишади. Ушбу антитаналар қалқонсимон без фаолиятини ҳам сустлаштиради. Натижада заифлик, хотиранинг пасайиши, шишлар, тана вазнининг ортиши, терининг қуруқлашиши, сочларнинг мўртлиги, мушак оғриқлари ва спазмлар, ич қотишлари кузатилади.

     

    Етиология

    УШбу касалликнинг дунё бўйлаб енг кенг тарқалган шакли ендемик буқоқ ҳисобланади. Бунга ёд танқислиги сабаб бўлади. Ёдланган туз ишлатиладиган мамлакатларда одатда Хасимото буқоқи шаклланади, унинг муқобил номи аутоиммун тиреоидит.

    Бошқа сабабларни иккита шартли гуруҳга бўлиш мумкин:

    1. Гипотиреоз:

    • Ендокрин бези гормонларини қайта ишлашининг генетик касалликлари (масалан, кретинизм);
    • Струмогеник маҳсулотларни истеъмол қилиш;
    • Дори воситасидан фойдаланилгандан кейинги ножўя таъсирлар.

    Гипотиреознинг аломатлари — соч тўкилиши, терининг қуруқ ва оқимтир бўлиши, тирноқларнинг мўртлиги, қошларнинг ингичкалаши, иштаҳани бузилиши, вазн ортиши. Қалқонсимон без касалликларида нутқ секинлашади, хотира ёмонлашади, деярли доимий уйқучанлик мавжуд, ҳайз сикли бузилади. Бундай ҳолатда, ушбу барча белгилар мавжуд бўлиши кузатилмаслиги мумкин, 2-3 та белгилар мавжуд, бироқ улар янада аниқроқ сезилади.

    2. Гипертиреоз:

    • Грейвс касаллиги деб аталадиган диффуз (тарқоқ) типдаги токсик бўқоқ;
    • Тиреоидит (фаол яллиғланиш жараёнлари);
    • Қалқонсимон без онкологияси.

    Гипертиреоз — қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган гормонларнинг кўпайиб кетишидир. Ушбу касалликда уйқусизлик, умумий заифлик, безовталик, юрак уришининг тезлашиши, ортиқча терлаш кузатилади. Ушбу касаллик билан хасталанган бемор иштаҳаси яхши бўлиши мумкин, аммо вазн йўқота бошлайди. Бундан ташқари юқори қон босими, кўзларнинг бўртиб чиқиши, қўлларда қалтираш (титроқ) ҳам кузатилади.

    Қалқонсимон без касалликларини таснифлаш

    Қалқонсимон без касаллигини турли сабабларга кўра таснифлаш мумкин, уларнинг биринчиси етиопатогенетик хусусиятга ега. У касалликнинг шаклланиш омиллари ва механизмлари аниқлайди. Шу асосда ендемик (фақат маълум бир ҳудуд учун хос) ва спорадик буқоқ фарқланади. Биринчиси географик минтақаларда ендемик буқоққа, иккинчисига еса бошқа барча мамлакатлардаги буқоққа сабаб бўлади.

    Морфологиясига кўра диффуз, тугунли ва аралаш (диффуз-тугунли) буқоқ фарқланади. Жойлашиши бўйича:

    • Стандарт жойлашган;
    • Кўкрак қафасининг қисман орқасида;
    • Ҳалқасимон;
    • Дистопирив.

    Бундан ташқари, касаллик безнинг катталашиши даражасига қараб ҳам фарқланади. ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) таснифига кўра, уни уч турга ажратиш мумкин:

    • Нолли даража;
    • Биринчи даража;
    • Иккинчи даража.

    Биринчи босқичда без катталашмаган, иккинчи босқичда у катталашган, бироқ фақат пайпаслаб кўрилганда сезилади, учинчи босқичда — у шу даражада катталашганки, ҳатто қуролланмаган кўз билан кўринадиган ҳолатда бўлади.

    Катталаштириш даражаси бўйича батафсил таснифни О.В. Николаев келтирган, унинг таърифига кўра, керакли даволашсиз касаллик қуйидаги босқичлардан ўтади:

    • Биринчи даражали — қалқонсимон без сезилмайди;
    • Иккинчи — қалқонсимон без кўринади;
    • Учинчиси — бўйнининг сезиларли қалинлашуви;
    • Тўртинчиси — бўйин шаклининг ўзгариши;
    • Бешинчиси — жиддий катталашган буқоқ.

     

    Буқоқ белгилари ва аломатлари

    Дастлабки босқичларда беморларда касалликнинг ҳатто енг кичик белгилари ҳам сезилмайди. Касалликнинг шаклланиб бориши сайин бўйин олд қисмининг бўртиб чиқиши сезила бошлайди. Катталашган ендокрин без атрофидаги трахеяни, асаб охирлари ва қон томирларни еза бошлайди. Диффузив буқоқ қалқонсимон безнинг бир хил катталашгани билан ташхисланади. Агар тугунли шакли ҳақида гапирадиган бўлсак, кўпинча бўйиннинг бир томонида катталашгани сезилади. Яъни у нафақат бир хилда, балки нотекис катталашиши ҳам мумкин.

    Яқинда жойлашган аъзоларга таъсири қуйидаги белгилар орқали намоён бўлиши мумкин:

    • Нафас қисилиши;
    • Овознинг бирданига ўзгариши ва хириллаб қолиши;
    • Бўғилишлар, айниқса кечаси кузатилади;
    • Ҳолдан тойдирадиган йўтал;
    • Ютунишдаги қийинчиликлар;
    • Бош айланиши, оғирлик.

    Гипотиреоз билан бирга кечадиган ўсимталар мавжуд бўлганда, пневмония, бронхит ёки ЎРВИнинг атипик шакли юзага келиши мумкин. Бундан ташқари, кўпинча аёлларда гипотония (паст қон босими) кузатилиади, юрак соҳасидаги йенгил қисилиш ва умуман ёқимсиз ҳислар сезилади. Касаллик ривожланиб бориши билан нафас қисилиши, ҳар қандай таомга иштаҳанинг йўқолиши, ошқозоннинг дамланиши, кўнгил айниши ва уйқучанлик каби аломатлар қўшилади. Якуний босқичларида хотиранинг ёмонлашуви ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ барча муаммоларга қарамай, вазн ортиши ривожланади.

    Еркакларда қонда ёд даражаси паст бўлганида жинсий қизиқишнинг пасайиши, жинсий функцияларнинг беқарорлиги кузатилади. Аёлларда еса бундай ўзгаришлар натижасида ҳайз сиклининг бузилиши шаклланади, бу еса ўз навбатида бепуштлик ва ҳомила тушишининг катализатори ҳисобланади.

    Базедов касаллиги ёки гиперплазия каби шаклларида қуйидаги белгилар мавжуд:

    • Тана ҳароратининг узоқ вақт давомида йенгил кўтарилганлиги;
    • Тана вазнининг камайиши;
    • Кўзларнинг бўртиб қолиши (чақчайган кўзлар);
    • Дарҳол оч қолиш;
    • Ҳолдан тойдирувчи уйқусизлик;
    • Вақти-вақти билан безовталик;
    • Қўлларда прогрессив қалтираш.

    Буқоқ (зоб) ривожланиши сабаблари

    Буқоқ шаклланишига бевосита таъсир қилувчи омиллар батафсил кўриб чиқилиши керак. Чунки ендокрин безининг зарарланиши, уларнинг сабаблари каби, турлича бўлиши мумкин.

    Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ендемик токсик буқоқ ривожланишининг асосий сабаби танадаги ёд танқислигидир. Унинг йетишмаслиги маълум ҳудудларда (аҳоли турар жойларида) унинг керакли бирикмалари йўқлиги билан изоҳланади. Бу безнинг секретор фаолият даражасини пасайишига олиб келади.

    Бундан ташқари, қалқонсимон безнинг ишига салбий таъсир кўрсатиш атроф-муҳит екологиясининг ёмонлиги билан ҳам боғлиқ. Ташқи заҳарли бирикмалар инсон танасига тушгач, ендокрин тизими фаолиятини секинлаштиради.

    Ендемик буқоқ шунингдек, таркибида ёд бўлган маҳсулотларни нисбатан камроқ истеъмол қилиниши билан шаклланиши мумкин. Гап балиқ, мевалар ва сут ҳақида бормоқда.

    Базедов касаллиги ёки диффуз табиатли токсик буқоқ бўлган ҳолда еса без ўзига хос антитаналар таъсири остида бўлади. Улар инсон организми томонидан ишлаб чиқарилади ва ўзларининг тўқималарига қарши иммунитетнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳозирги ҳолатда гап қалқонсимон без тузилиши ҳақида бормоқда.

    Тугунли шаклдаги буқоқ ривожланишининг енг муҳим омилларини еътиборга оладиган бўлсак, унда қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш керак:

    • Ендокрин безининг аденомаси;
    • Онкологик келиб чиқишли ўсимталар.

    Бундай шикастланишлар натижасида ҳужайра бўлиниш жараёнида прогрессив бузилишлар ва уларнинг фарқланиши юз беради. Бу радиоактив таъсир, хавфли токсик моддалар ва генетик табиатга ега бўлиши мумкин.

    Болалардаги буқоқ (зоб) касаллиги

    Болаларда буқоқ касаллиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак, чунки бу енг кўп тарқалган ёд танқислиги хасталигидир. Кўпчилик ҳолларда болаларда касалликнинг диффуз (тарқоқ) шакли ривожланади.

    ЖССТнинг тадқиқотларига кўра, ўтган 10 йил мобайнида  болаларда буқоқ шаклланиши 6% га ўсди ва умумий болалар ендокрин касалликларининг чорак қисмига тенг бўлди. Бундай юқори кўрсаткичлар нотўғри овқатланиш, шунингдек, салбий екологик шароит билан боғлиқ. 30% ҳолатларда буқоқ 14 ёшдан кейин ташхисланади.

    Болаларда касалликнинг белгилари яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, фақатгина болаларда ушбу касаллик ўзига хос ендемик кретинизмнинг шаклланиши каби асорат қолдириши мумкин. Ушбу шакл нафақат интеллектуал, балки жисмоний ривожланишдан ортда қолиш ҳамда марказий асаб тизимининг бузилиши билан кечади.

    Буқоқ касаллигини ташхислаш

    Буқоқни ташхислаш учун лаборатор қон ва сийдик таҳлиллари қўлланилади. Касалликнинг ҳар қандай клиник белгиси бўлган одамнинг қони ТТГ, Т3, Т4 ва тиреоглобулин каби гормонлар нисбати учун текширилади. Ташхис, касалликнинг турига дуч келганларда одатда тиреоид гормонлар мувозанатининг бузилиши ва тиреоглобулиннинг кўпайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, сийдик орқали ёднинг ажралиши қисқарган бўлади.

    Буқоқни ташхислашнинг инструментал усули ултратовуш текширув (УТТ, УЗИ) ҳисобланади. Унинг ёрдамида, касалликнинг шакли, масалан, диффуз ёки тугунли буқоқни фарқлаш мумкин. Радиоизотоп сканерлаш ёрдамида ендокрин безининг функционал ҳолати баҳоланади.

    Ендемик буқоқнинг тугунли шаклида қўшимча текширув усули сифатида мутахассислар без биопсиясига мурожаат қиладилар. Бу касалликнинг хусусиятини аниқлашга имкон беради. У яхши ёки ёмон сифатли бўлиши мумкин.

    Агар палпация натижасида қалқонсимон без буқоғи гумон қилинса, аниқ ташхис қўйиш учун ва касалликнинг етиологияси ва ривожланиш босқичини аниқлаб олиш учун қуйидаги мажбурий текширувларни ўтказиш керак:

    • Гормонлар нисбати ва даражасини аниқлаш учуун қон таҳлилини ўтказиш (таҳлилни даволаш бошланишидан бошлаб икки-уч ой ичида қайта топшириш тавсия етилади);
    • Електрокардиограмма (ЕКГ);
    • Пай рефлексларни вақтга синаб кўриш;
    • Тироид бези УТ текшируви.

    Организмдаги ёд даражасини мустақил аниқлаш учун тестлар

    Ёднинг танадаги нисбатларини аниқлаш учун енг аниқ ва осонгина учта синовни ажратиб кўрсатиш мумкин:

    1-тест. У қуйидагича амалга оширилади: оддий 3 ёки 5% ёд еритмаси олиш керак. Унинг ёрдамида танада катакчалар (панжара) чизиш керак, иложи бўлса бу кечки вақт, жисмоний фаоллик тугаганидан кейин ўтказилиши керак. Қоринга ва белга алоҳида еътибор беринг. Ёднинг мутлақ қуриганидан сўнг, ётиб ухланг. Шундай қилиб, агар ерталаб катакчаларнинг камида ярими «шимилиб» кетган бўлса, унда танадаги ёд миқдори йетарли емас. Агар у чизиқлар 12 соатдан ортиқ, айниқса 24 соат давомида аниқ сақланиб турган бўлса, унда организмда ёд ортиқча еканлигига ишора қилади, бу ҳолат билан ҳам курашиш керак.

    2- тест. Иккинчи тест қуйидаги қадамлардан иборат: ёднинг спиртли еритмасига пахтали таёқчани ботириш керак. Шундан сўнг, тананинг ҳар қандай соҳасига (қалқонсимон без соҳасидан ташқари) панжара шаклидаги чизиқлар чизилади. Ертаси куни бу жой диққат билан кўриб чиқилади. Агар ёд излари бўлмаса, демак, у танага керак, аксинча, бу чизиқлар сақланиб қолган бўлса, у ҳолда ҳеч қандай танқислик йўқ.

    3-тест. Ва ниҳоят, учинчи ва жуда аниқ синов. Ушбу синовни амалга ошириш учун ётишдан аввал билак соҳаси терига учта ёдли чизиқлар тушурилади. Буни кетма-кетликда бажаринг: олдин ингичка чизиқ, кейин бироз қалин ва учинчиси енг қалин. Агар ерта тонгда биринчи чизиқ йўқолган бўлса, демак, ёд даражаси меъёрда. Агар дастлабки иккита чизиқни кўрмасангиз, унда ўзингизнинг соғлиғингизга еътибор қаратинг. Худди шу ҳолатда, агар бирор чизиқ қолмаган бўлмаса, ёд танқислиги ҳақида гапириш мумкин.

    Буқоқ касаллигини даволаш усуллари

    Касаллик аломатларини ўз вақтида аниқлаш муваффақиятли даволанишнинг калитидир, бу касаллик билан имкон қадар тезроқ курашишга ёрдам беради. Шундай қилиб, агар қалқонсимон безининг катталашиши сезилса, ендокринолог шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Айнан ендокринологга мурожаат қилиш жуда муҳимдир, чунки бошқа мутахассислар аломатларни шунчаки чарчоққа йўйиши мумкин.

    Буқоқни даволашнинг асосий усули гормонларни ўрнини босиш ҳисобланади. Бунинг учун тирозиннинг турли хил фаол унумлари ишлатилади. Бундай препаратлар ендокрин бези томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг физиологик параметрлари билан тенглашади. Нафақат препаратнинг керакли миқдорини, балки салбий натижаларга олиб келмайдиганини ҳам танлаш жуда муҳимдир. Даволаш, дори моддаларини мунтазам истеъмол қилиш кўпинча ҳаётнинг охиригача давом етади. Гормонлар нисбатини назорат қилишни унутмаслик тавсия етилади.

    Қалқонсимон без гипофункцияси ҳам гормонлар даражасини меъёрлаштириш билан тузатилади. Бироқ, гиперфункциясида ҳаммаси анча мураккаброқ бўлади. Масалан, ҳар қандай келиб чиқишли ўсмалар шаклланиши хавфи мавжуд бўлса, безни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш керак бўлиши мумкин. Бундай амалиёт мавжуд ҳолатни гипотиреозга ўзгартиради. Ўз навбатида, бу ҳолатни гормон терапиясидан келиб чиққан ҳолда осон ва қулайроқ даволаш имкони мавжуд.

    Ендокрин без гипофункциясининг янада оғир шаклида киши коматоз ҳолатига тушиши мумкин. Гиперфункцияси еса, токсик криз натижасида ҳалокатли оқибатларга (ўлим) олиб келиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, қатъий парҳезга риоя қилиш ва организмда ёднинг зарур нисбатини сақлаш лозим. Шу билан бирга, доимий равишда мутахассис кўригидан ўтиб туриш ва танадаги ёд миқдори учун таҳлилларни топшириш керак. Чунки ёднинг йетишмаслиги ҳам, ортиқчалиги ҳам касалликка сабаб бўлиши мумкинлиги бир неча бор таъкидланиб ўтилди.

    Жарроҳлик ва радиоактив ёд

    Қалқонсимон безда жарроҳлик аралашувини ўтказиш жуда қийин, чунки у жуда кўп қон томирларни ўз ичига олади. Бу жарроҳликни янада муаммоли қилади. Бироқ, айрим ҳолларда жарроҳлик ўтказмасдан бошқа илож бўлмайди, шунинг учун буқоқда жарроҳлик аралашуви енг кўп қўлланиладиган даволаш усулларидан биридир.

    Жарроҳликда наркоз остида безнинг катта тугунлари ёки потенциал хавфли қисмлари олиб ташланади. Енг мураккаб ва еътибордан четда қолган ҳолларда қалқонсимон безнинг бир қсимини ёки уни бутунлай олиб ташлаш талаб қилинади.  Шу билан бирга, ҳатто бир ёки бир нечта тугунларни олиб ташлашда ҳам дори-дармонлар билан тикланиш зарурати мавжуд.

    Буқоқ касаллигини даволашнинг муқобил усулларидан бири радиоактив ёддан фойдаланишдир. Бу еритма қалқонсимон безнинг тўқималарини йўқ қилиш учун ишлатилади. Оптимал дозани танлаш жуда қийин. Ушбу мақсад учун қўшимча таҳлиллар амалга оширилади. Бундай амалиёт қўллангач, биринчи йилда 25% одамларда гипотиреоз пайдо бўлади. Аммо радиоактив ёд ҳозирги вақтда муқобил шакллари мавжуд бўлмаган ягона воситадир.

    Буқоқ (зоб) ни олдини олиш

    Буқоқ касаллигини олдини олиш учта шаклда амалга оширилиши мумкин — улар оммавий, гуруҳ ва индивидуал бўлиши мумкин. Енг самарали чора биринчиси ҳисобланади, у ҳар бир шахс истеъмол қиладиган маҳсулотларга кичик миқдорда ёд қўшиш орқали амалга оширилади. Гап ёдланган туз ҳақида бормоқда.

    Ушбу усулнинг афзалликлари шундаки, бундай маҳсулот жуда арзон, бироқ таъсир самараси аниқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бундай профилактик чора натижасида ҳар йили буқоқ касаллигининг ривожланиши 20%га ​​камаймоқда. Профилактик оммавий ёдлаш учун бошқа маҳсулотлар, масалан, нон ёки сув ҳам ишлатилади.

    Буқоқ касаллигини олдини олишда гуруҳли чораларни қўллашда бу хасталикка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар орасида ёд препаратларини ишлатиш тушунилади. Бу биринчи навбатда болалар ва ўсмирларни ўз ичига олади.

    Физиологик жиҳатидан енг яқин шакл калий ёдид бўлиб, у турли дозировкаларда ишлаб чиқарилади ва муайян алгоритм бўйича ишлатилади. Бундай олдини олиш мақсадлари учун ёдга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ҳам мумкин.

    Буқоқ шаклланиши учун хавф гуруҳининг алоҳида тоифаси ҳар қандай ҳомиладорлик даврида бўлган аёллардир. Уларда ушбу компонентга енг юқори талаб мавжуд бўлади —  кунига 200 мкг. Шу муносабат билан ҳомиладор аёллар учун алоҳида профилактик чораларни амалга ошириш керак. Бундан ташқари, ҳомиладорликни режалаштириш босқичида аёлларга тиреоид ҳолатини аниқлаш тавсия етилади.

    Касалликни олдини олишда индивидуал чоралар ҳам ёд препаратларини қўллашни англатади. Керакли доза шахсий хусусиялар асосида, шунингдек ёш гуруҳига қараб белгиланади. Ендокринолог тавсиясисиз бундай профилактик чораларни мустақил қўллаш тавсия етилмайди.

    Кўпчилик, кунига ёдга бўлган еҳтиёжни ўзида ёд сақлаган айрим маҳсулотлар билан парҳез тутиш орқали билан қоплаш мумкинлигига амин. Бироқ, бу 100% тўғри емас, чунки мавжуд бўлган танқисликни бартараф етиш учун рационга муҳим ўзгартиришлар киритш талаб етилади. Иккинчидан, бундай ўзгаришлар жуда қимматга тушади. Бунга қўшимча равишда, ёддан фойдаланишда қатъий равишда миқдорга еътибор бериш керак. Нима бўлганда ҳам, ҳар қандай ўзгариш: кўпайишдан тортиб то йетишмаслиги ендокрин без ва умуман саломатлик билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.

    Шундай қилиб, қалқонсимон безнинг буқоқ касаллиги енг кўп учрайдиган соғлиқ муаммоларидан биридир. Бу ҳолатни деярли мутлақ даволаб бўлмайди, шунинг учун доимий равишда профилактик чораларни қўллаш ва ёддан тўғри фойдаланиш зарур. Бу одатий ҳаётий фаолият ва соғлиғингизни сақлашга ёрдам беради.

     

    (Visited 440 times, 7 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!