Бронхиал астмани

    Бронхиал астмани — етиологияси, таснифи, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

    Бронхиал астма — сурункали, юқумсиз, яллиғланиш табиатли ҳаво йўллари касаллигидир. Нафас олиш органларида сурункали яллиғланиш жараёнлари уларнинг гиперфаоллигига олиб келади, натижада аллерген ёки қўзғатувчи таъсирга учраганда бронхиал обструкция (қисилиш) ривожланади, бу ҳаво оқими тезлигини камайтиради ва бўғилишга олиб келади. Бронхиал астма хуружи одатда қўзғатувчи таъсиридан кейин ривожланади ва қисқа ўткир нафас олиш ва шовқинли узайган нафас чиқариш билан характерланади. Одатда ёпишқоқ балғамли ва шовқинли йўтал аломатлари билан бирга келади. Бронхиал астма ўпка ва юракнинг емфиземасига, астма ҳолатининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

    Бронхиал астма

    Сўнгги йигирма йил ичида астма билан касалланиш ҳолатлари кўпайди ва бугунги кунда астма таъсиридан тахминан 300 миллион киши азият чекади. Бу жинс ва ёшдан қаътий назар, инсонларда енг кенг тарқалган сурункали касалликлар сирасидан. Бронхиал астма билан касалланганлар орасида ўлим даражаси жуда юқори. Сўнгги йигирма йил ичида болалардаги бронхиал астма ҳолатлари ортиб бориши бундай ҳоалтни нафақат касаллик, балки ижтимоий муаммо деб қарашга ундамоқда ва унга қарши кураш учун максимал кучлар қаратилган.

    Нафас қисилиши хуружлари турли тезликларда кузатилади, аммо ремиссия босқичида (сурункали касалликнинг вақтинчалик йенгиллашиши) ҳам ҳаво йўлларида яллиғланиш жараёни сақланиб қолади. Бронхиал астмада ҳаво оқимининг бузилишида қуйидаги таркибий қисмлар ётади:

    • Бронхларнинг силлиқ мушакларининг спазмлари ёки уларнинг шиллиқ қаватининг шишиши туфайли нафас олиш йўлларининг тўсилиб қолиши.
    • Нафас олиш йўлларининг шиллиқ ости безлари гиперфункцияси сабабли секрецияси томонидан бронхларнинг тўсилиб қолиши.
    • Бронхиал деворда склеротик ўзгаришларга олиб келадиган, касалликнинг узоқ давом еитши натижасида бронхнинг мушак тўқимасини бириктирувчи тўқимага алмашиши.

    Мураккабликка қарамасдан бронхиал астма яхши даволанади, бунинг натижасида доимий ва узоқ муддатли ремиссияга еришиш мумкин. Беморлар ўз ҳолатини доимий назорат қилиши уларни нафас қисилиши хуружлари бошланишини олдини олиш, камайтириш ёки хуружалрни бартараф етиш учун ёрдамчи дориларни қабул қилишлардан ҳалос етади, шунингдек, фаол ҳаёт тарзи олиб бориш имконини беради. Бу ўпка функциясини сақлаб қолишга ва асоратлар хавфини тўлиқ бартараф етишга ёрдам беради.

    Бронхиал астма етиологияси

    Астмани ривожлантирувчи енг хавфли омилларга екзоген аллергенлер ҳисобланади. Лаборатория синовлари астматик беморларда ва хавф гуруҳидаги инсонларда аллергенларга сезувчанлик юқори даражада еканлигини тасдиқлайди.

    Енг кенг тарқалган аллергенларга бу маиший аллергенлар — уй ва китоб чанги, шунингдек, аквариумдаги балиқлар озуқаси, уй ҳайвонлари қазғоқи, ўсимлик табиатли аллергенлар ва нутритив деб аталувчи озиқ-овқат аллергенларни саналади. Бронхиал астмадан азият чекувчи беморларнинг 20-40 фоизида дори-дармонларга, 2 фоизида салбий таъсир қилувчи ишлаб чиқариш жойларида ишлаш, масалан парфюмерия дўконларда ишлаш натижасида аллергия музтилади.

    Инфекцион омиллар ҳам бронхиал астма патогенезида муҳим бўғин ҳисобланади, чунки микроорганизмлар, уларнинг метаболик маҳсулотлари аллерген сифатида таъсир қилиши ва шу сабаб сенсибилизацияга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, инфекция билан доимий алоқада бўлсиҳ бронхиал йўлларнинг яллиғланишини фаол ҳолатда ушлаб туради.

    Гаптен аллерген деб аталмиш, оқсил тузилишли бўлмаган аллергенлар инсон организмига тушиши ва унинг оқсиллари билан боғланиши натижасида ҳам аллергик хуружлар юзага келиши ва бронхиал астма хавфини оширади. Совуқ қотиш, наслий тарих ва стресс ҳолатлари каби омиллар ҳам брохиал астма етиологиясида муҳим ўрин тутади.

    Бронхларнинг ўзгариши асосида организмнинг сенсибилизасияси (сезувчан бўлиб қолиши)ётади. Анафилаксия шаклида кечувчи тезкор аллергик реакциялар натижасида организм анитаналар ишлаб чиқаради ва ўша аллерген қайта кузатилса тезда гистамин чиқарилиши юзага келади, у еса бронх шиллиқ қаватининг шишишига ва  ва безларнинг гиперсекрециясига олиб келади Иммунокомплекс аллергик реакциялар ва кечиктирилган сезувчанлик реакциялари шунга ўхшаш тарзда ривожланади, аммо сустроқ аломатлар билан намоён бўлади. Сўнгги йилларда қондаги калсий миқдори ҳам мойиллик омили сифатида қаралмоқда, чунки ортиқча калций спазмга олиб келиши мумкин, шу жумладан, бронхиал мушаклар спазмларини ҳам.

    Нафас қисилиши натижасида вафот етганларнинг патологоанатом текширувларида бронхларнинг ёпишқоқ, қуюқ шиллиқ билан тўлиқ ёки қисман тўсилиб қолиши ва нафас чиқариш қийинчилиги туфайли емфизематоз ўпка кенгайиши қайд етилади. Тўқималарнинг микроскиопда текширилиши шунга ўхшаш тасвирни беради — қалинлашган мускул қавати, гипертрофияланган бронхиал безлар, бронхиал деворларнинг инфилтратиф, десквамацияланган ҳолати.

    Бронхиал астма таснифи

    Юзага келиши бўйича:

    • Аллергик бронхиал астма
    • Ноаллергик бронхиал астма (аллергик бўлмаган)
    • Аралаш бронхиал астма
    • Аниқланмаган бронхиал астма

    Оғирлик даражаси бўйича:

    • Интермиттив, яъни даврий
    • Йенгил даражадаги персистив
    • Ўрта даражадаги персистив
    • Оғир даражадаги персистив

    Ҳолати бўйича:

    • Кучайиши
    • Ремиссия
    • Беқарор ремиссия
    • Барқарор ремиссия

    Назорат даражаси бўйича:

    • Назорат остида
    • Қисман назорат қилинади
    • Бошқариб бўлинмайдиган

    Яъни, бронхиал астма бўлган беморнинг ташхисини юқорида келтирилган хусусиятларни ўз ичига олади. Масалан, «Аллергик бўлмаган бронхиал астма, даврий, назорат остида, барқарор ремиссия босқичида».

    Бронхиал астма аломатлари ва белгилари

    Бронхиал астмада нафас қисилиши хуружлари уч босқичга бўлинади:

    • Қўзғатувчи таъсири даври;
    • Авж олиши даври;
    • Орқага ривожланиш даври.

    Қўзғатувчи таъсири даври инфекцион-аллергик табиатга ега бронхиал астматик беморларда яққолроқ намоён бўлади: бурун-ҳалқум аъзолари томонидан вазомотор реакциялар (бурун оқиши, тинимсиз акса уриш).

    Иккинчи давр (у тўсатдан бошланиши мумкин) кўкрак қафасидаги торлик ҳисси билан ифодаланади, бу еркин нафас олиш имконини бермайди. Нафас олиш кескин ва қисқа бўлиб, нафас чиқариш узоқ ва шовқинли бўлади. Нафас олиш баланд овозли хириллаш, ёпишқоқ балғамли йўтал юзага келиб, бу нафас олиш аритмиясини келтириб чиқаради.

    Хуруж пайтида беморнинг ҳолати мажбурий, у одатда, олдинга егилган ҳолда ўтириб, тирсакларини тиззаларига тирашга ҳаракат қилади. Юзи шишиб кетади ва нафас чиқариш вақтида бўйин веналари шишади. Хуружнинг оғирлигига қараб, нафас чиқаришдаги қаршиликни йенгишга ёрдам берадиган мускуллар иштирокини кузаца бўлади.

    Перкуссияда овоз аниқ ва бўш қутини урганда чиқадиган овозга ўхшаш, чунки ўпкада ҳаво ортиб кетган, ўпка ҳаракатчанлиги чекланади ва уларнинг чегаралари пастга силжийди. Ўпка ешитиб кўрилганда узоқ ва заифлашган ҳамда қуруқ хириллаш билан нафас чиқариши ешитилади.

    Орқага ривожланиш даврида балғамнинг аста-секин чиқарилиши бошланади, хириллашлар сони пасаяди ва нафас қисилиши хуружи тобора пасайиб кетади.

    Бронхиал астма мавжудлигидан шубҳа қилиш мумкин бўлган аломатлар.

    • Нафас чиқариш пайтида юқори тондаги хириллашлар, айниқса, болаларда.
    • Қайталанувчи хириллаш епизодлари, нафас қисилиши, кўкрак қафасидаги оғриқлар ва кечалари ёмонлашадиган йўтал.
    • Нафас олиш органлари соғлиғининг мавсумий ёмонлашуви.
    • Екземанингмавжудлиги, анамнездаги аллергик касалликлар.
    • Аллерген билан алоқада бўлганда, дори-дармонлар қабул қилганда, тутун билан алоқада бўлганда, атроф-муҳит ҳарорати кескин ўзгарганида, ўткир респиратор касалликлар давомида, жисмоний ҳаракатлар ва ҳиссий стрессдан кейин  симптоматиканинг пайдо бўлиши ёки оғирлашиши.
    • Пастки нафас йўлларида тез-тез учрайдиган шамоллашлар.
    • Антигистамин ва антиасматик препаратларни қабул қилганидан кейин умумий ҳолатнинг яхшиланиши.

    Бронхиал астманинг асоратлари

    Нафас қисилишининг давомийлиги ва касалликнинг оғирлигига қараб бронхиал астма ўпка емфиземаси ва иккиламчи юрак-ўпка йетишмовчилиги каби асоратлар қолдириши мумкин. Бета-адреностимуляторларнинг передозировкаси ёки глюкокортикостероидлар дозасининг кескин камайтирилиши, шунингдек массив аллерген билан алоқа қилиш астматик статус (Статус астҳматиcус)га олиб келиши мумкин, бунда нафас қисилиши хуружлари бирин-кетин юзага келади ва уларни тўхтатиш учун деярли имконсиз. Астматик статус ўлимга олиб келиши мумкин.

    Бронхиал астмани ташхислаш

    Ташхис одатда шикоят ва аломатларга таянган ҳолда ўпка мутахассиси (пулмонолог) томонидан қўйилади. Барча бошқа тадқиқот усуллари касалликнинг оғирлиги ва етиологиясини аниқлашга қаратилган.

    Спирометрия. Бу, бронхиал обструкция даражасини баҳолаш, унинг ўзгариши ва тикланишини аниқлаш, шунингдек, ташхисни тасдиқлаш учун ёрдам беради. астма нафас олиш бронхиал кейин Бронхиал астмада бронхолитик ингаляциядан кейин 1 секунддаги нафас чиқариш ҳажми 12%га (200мл) кўпайди. Аммо аниқроқ маълумот олиш учун спирометрия бир неча марта бажарилиши керак.

    Пикфлоуметрия ёки нафас чиқаришнинг чўққига чиқган фаоллигини ўлчаш беморнинг умумий ҳолатнини мониторинг қилиш ва натижаларни солиштириш имконини беради.

    Қўшимча ташхис усуллари аллергенлар билан синовлар, қоннинг газ таркибини баҳолаш, ЕКГ, бронхоскопия ва рентгенограммани ўз ичига олади.

    Лаборатория таҳлиллари аллергик астма табиатини тасдиқлаш учун, шунингдек, даволаш самарадорлигини назорат қилиш учун муҳим аҳамиятга ега.

    • Умумий қон таҳлили. Еозинофилия ва ЕCҲТнинг бироз ортиши.
    • Умумий балғам таҳлили. Балъгамга микроскоп остида қаралганда унда кўп миқдорда еозинофилларни, Шарко-Лейден кристалларини, Куршман спиралларини аниқлаш мумкин. Нейтрал лейкоцитлар фаол яллиғланиш жараёни остида бўлган, инфекция билан боғлиқ бронхиал астма билан оғриган беморларда аниқлаш мумкин.
    • Қоннинг биокимёвий таҳлили — ташхислашнинг асосий усули емас, бемор ҳоалтини аниқлаш учун қўшимча сифатида қўлланилади.
    • Иммунитет ҳолатини ўрганиш. Бронхиал астмада Т-супрессорларнинг сони ва фаоллиги кескин камаяди, қонда иммуноглобулинларнинг сони ортади. Иммуноглобулин Е миқдорини аниқлаш учун тестлардан фойдаланиш аллергологик синовлари ўтказиш имконият бўлмаганда муҳим аҳамиятга ега.

    Бронхиал астмани даволаш

    Бронхиал астма сурункали касаллик бўлгани ва хуружлар даврийлигидан қатъий назар, даволашнинг асосида аллергенлар билан алоқани чеклаш, тўгри парҳезга риоя қилиш ва тўғри ишда ишлаш ётади. Агар аллергенни аниқлаш имкони бўлса, ўзига хос гипосенсибилитив даволаш аллегенга организмнинг реакциясини камайтиришга ёрдам беради.

    Нафас қисилиши хуружларини бартараф етиш мақсадида аерозол шаклида бета-адреномиметиклар қўлланилади, улар бронхларни тезда кенгайтишига ва балъгам кўчишига ёрдам беради. Ундай преаратлар фенотерол гидробромиди, салбутамол, орципреналин. Ҳар бир ҳолатда доза алоҳида-алоҳида тайинланади. ипратропиум Шунингдек нафас қисилиши хуруларини м-холинолитик гуруҳидаги препаратлар яхши бартараф етади — ипратропий бромид аерозоли ва унинг фенотерол билан бирлашмаси.

    Бронхиал астма билан касалланган беморлар орасида ксантин маҳсулотлари жуда машҳурдир. Улар узоқ вақт таъсир кўрсатадиган, таблетка шаклидаги астма хуружларини олдини олиш учун тайинланади. Сўнгги йилларда, мастоцитларнинг (гранулоситларнинг бир тури) дегрануляциясига тўсқинлик қиладиган дорилар астмани даволашда ижобий натижалар бермоқда. Булар кетотифен, натрий кромогликат ва калций ионлари антагонистлари.

    Бронхиал астманинг ўгир шаклларини даволашда гормонал терапия қўлланилади, беморларнинг чорак қисми глюкокортикостероидларни талаб қилишади. Ерталаб 15-20мг Преднилозон ва ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя қилувчи антасидлар қабул қилинади. Касалхонада гормонал препаратлар инъекция шаклида қўлланилиши мумкин.

    Астмани даволашнинг ўзига хос хусусияти — енг кам миқдорда ва енг самарали препаратлардан фойдаланишдир. Балғамни яхши ажралиши учун експекторанлар ва муколитик препаратлар буюрилади. Шунингдек, астмани юзага келишида иштирок етадиган касалликлар — сурункали бронхит, пневмонияларни ўз вақтида даволаш ҳам муҳим ўрин тутади.

    Бронхиал астмани олдини олиш ва касаллик якуни

    Бронхиал астманинг кечиши авж олиш ва ремисиия даврларидан иборат, касаллик ўз вақтида аниқланганда тегишли даволаш чоралари билан уозқ муддатли ва самарали ремиссияга еришиш мумкин. Касалликнинг якуни бемор ўз саломатлиги ҳақида қандай қайғуриши ва шифокор кўрсатмаларига қандай амал қилишига боғлиқ.

    Сурункали бронхитни олдини олиш, чекишни ташлаш ва аллергенлар билан алоқани камайтириш профилактикада муҳим аҳамиятга ега. Бу хавф остида бўлган ёки оила тарихга ега одамлар учун айниқса муҳимдир.

     

    (Visited 101 times, 2 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!