Бош огриги — сабаблари

Бош огриги — сабаблари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Бош огриги — сабаблари, қандай қилиб бош оғриғидан қутилиш мумкин

Бош бир неча сабабларга кўра оғриши мумкин — шамоллашдан, бирон сабабга кўра зих бўлишдан. Баъзан бош оғриғи шу даражада тез-тез учрайдики, дориларни ҳадеб қўллаш хавфсиз бўлмайди ёки бош оғриғи шундай жойда юз берадики, оғриқ қолдирувчи дори ёки дорихона топишнинг иложи бўлмайди.

Баъзи кишиларда еса оғриқ қолдирувчи дориларга аллергия мавжуд ёки саломатлик ҳолати бўйича бундай препаратларни қўллаш тақиқланган бўлади. Шундай ҳолатларда дори-дармонларсиз, қўл остида мавжуд нарсалар ва халқ табобати ёрдамида қандай қилиб бош оғриғини қолдириш мумкин?

Албатта, қуйида келтирилган рецептлар оғриқни йўқотиш учун 100% кафолат емас, лекин улар кўпинча сезиларли йенгилликни бахш етади ва соғлиғингизга зарар йетказмайди.

Оғриққа қарши ароматерапия

Қадим замонларда турли хил ўсимликларнинг ефир мойлари ҳиди кўплаб касалликларни даволашда ишлатилган. Бош оғриғида лаванда хушбўйлиги билан ёрдам беради — у йенгиллик бахш етади, руҳий зўриқишни юмшатади ва тинчлантиради, ухлаб қолишга ёрдам беради.

Агар сиз лавандани ёқтирмасангиз, ялпиз самара бериши мумкин — у ҳам стрессга барҳам бериб, баъзан бош оғриғига жавобгар нервларни тинчлантиради. Ялпиз мойини бош терисига ўн дақиқа давомида суртиб, уқалаш тавсия етилади. Ялпиз мойи бўлмаса, янги ялпиз баргларини қўллашингиз мумкин: уларни яхшилаб езиб, чакка, бўйин ва пешонага мулойимлик билан суртинг. Бош огриги

Асал қўшилган ялпизли чой ичишингиз мумкин. Ёнингизда бир флакон ялпиз ёки лаванда мойи олиб юринг, оғриқнинг дастлабки белгиларида уни очинг ва ҳар бир бурун билан тахминан бир дақиқа усбу хушбўй ҳидларни ҳидланг.

Ёрдамчи совуқ

Зўриқиш, аллергия, спазм ёки шамоллаш туфайли юзага келган бош оғриғида совуқ ёрдам беради. Музни сочиққа ўранг ва сочиқни бироз намлаб олинг, сўнгра пешона ва бошнинг икки ён қисмига тутинг. Агар бошнинг ҳамма жойи оғриётган бўлса, бўйинга ва йелкаларга қўйишингиз мумкин.

Музни сочиққа ўрамасдан фойдаланманг. Бу қон томирларнинг спазмига сабаб бўлади ва бироздан кейин оғриқни кучайтиради.

Тинчлантирувчи иссиқлик

Агар бош оғриғи бўйин остеохондрози ёки мушакларнинг спазми билан боғлиқ қон аялнишининг бузилиши туфайли юзага келган бўлса, бошнинг қон айланишини нормаллаштириш керак. Бундай мақсадда томирларни бироз кенгайтириш талаб етилади ва бўйин соҳасига иссиқ сувли грелка қўйиш ёки иссиқ душ қабул қилиш айну муддаодир.

Айтганча, душ ўз-ўзидан бош оғриғидан ҳалос қилади, айниқса контраст душ. Агар яқин атрофда иситиш учун грелка ёки душ бўлмаса, бўйин мушакларини, бошни аялана бўйлаб ҳаракатлантириш ва бўйиннинг орқа қисмини уқалаш ҳам қон айланишини яхшилайди.

Тоза ҳаво

Кўпинча бош оғриғи оддийгина гипоксия, яъни кислород йетишмаслиги туфайли юзага келади, айниқса иситиш мавсумида, иситгичлар бизга керак бўлган кислородни ёқиб юборганида. Бундай вазиятларда ҳар соат 5 дақиқадан тоза ҳаводан нафас олиш ёки ярим соат тоза ҳавода сайр қилиш бош оғриғини самарали қолдириши мумкин. Сайр қилишнинг иложи бўлмаса, балконга чиқиб, 10 дақиқа чуқур ва секин нафас олинг. Ҳеч бўлмаганда бир кунга чекишни ташлаш керак: никотин ва сигаретанинг тутуни гипоксия ва бош оғриғи ривожланишига ҳисса қўшади. Бош огриги

Соғлом уйқу

Кўпинча бош оғриғи уйқуга тўймаслик ва ортиқча чарчаш оқибатида келиб чиқади. Бундай вазиятда шунчаки ётиб, кўзингизни юминг, уйқуга кетишга ҳаракат қилинг ёки ҳеч бўлмаганда бир неча соат мобайнида дам олинг. Хона деразаларини бир муддатга очинг ёки хонани олдиндан шамоллатиб қўйинг ва ётоқхона нам ва салқин еканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Нуқтали ва умумий массаж Бош огриги

Анчадан буён маълум: тананинг муайян нуқталарини босиб, кўп аломатларни тузатиш мумкин.

  • Бош бармоқ кўрсаткич бармоқ билан учрашадиган жойни массаж қилинг. Бармоқларингизни икки томонга ёйинг, агар уни босган пайтда оғриқ ҳис қилсангиз, бу фаол нуқтадир. Тахминан 5 дақиқага массаж қилинг, бош оғриғи тезда пасаяди.
  • Буруннинг устидаги нуқтанинг массажи бош оғриғини камайтиришга ёрдам беради, ушбу нуқтани аниқлаш учун қош чизиғи ва бурун чизиғи туташадиган жойни тасаввур қилинг.
  • Икки симметрик нуқта бор — бу қошларнинг тугаган жойлари, бир вақтнинг ўзида иккаласини ҳам массаж қилиш керак.
  • Соч ўсиши бироз бурилган бурчакка ега бўлган нуқталар, икки бармоқларингиз билан бир вақтнинг ўзида массаж қилинг.
  • Кўпинча, қулоқнинг юмшоқ қисмини массаж қилиш ёрдам беради.
  • Бўйиннинг соч ўсиш қисми жойи, бўйин умуртқасининг икки ёнидаги чуқурчаларни босиш. Ушбу соҳани аниқлаш янада осонроқ бўлиши учун кўйлак ёқаси мавжуд деб тасаввур қилинг, ана ўша ёқа баландлигида бўйин умуртқасини топинг.

Монитордан узоқлашинг Бош огриги

Кўпинча бош мониторнинг ўчиб-ёнишидан оғрийди, айниқса, у суюқ кристалли дисплей бўлмаса ёки унинг частотаси 60 МҲз га тенг бўлса. Бундай екранда кўзга кўринмайдиган, аммо мия томонидан сезиладиган ўчиб-ёниш мавжуд, у мияни безовта қилади ва чарчатиб қўяди.

Ишда ҳар соат 10 дақиқали танаффуслар қилишга ҳаракат қилинг, танаффус вақтида сиз бутунлай туришингиз ва монитордан узоқлашишингиз, узоққа қараб, бироз йенгил машқлар қилишингиз керак.

Халқ табобати воситалари

Илгари, ҳар бир уйда «олтин юлдузча» ёки «юлдузча» балзами бор еди. Уларни ёноққа ва қошлар орасига қўйишарди, бу жуда катта ёрдам еди («юлдузча» ҳозирда ҳам сотилмоқда).

Валериана илдизини қайноқ сувга солиб, кунига уч марта бир ош қошиқдан ичишингиз мумкин, бу стресс туфайли пайдо бўлган бош оғриғига ёрдам беради.
Лимон пўстлоғини олиб, оғриқли жойга қўйинг, оғриқ ўтиб кетади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...