Болаларда рахит

    Болаларда рахит — белгилари, хавф омиллари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

    Рахит — Д витамини йетишмовчилиги ва организмдаги минерал алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ касалликдир. Рахитдан кўпинча бир ёшгача бўлган болалар азият чекади ва касаллар орасида енг кўп учрайдиган тоифа муддатидан олдин туғилган ва сунъий озуқалар билан озиқлантириладиган чақалоқлардир.

    Рахит бола ҳаёти учун хавфли емас, лекин уни тўғри даволамаслик бола ҳаётида бир умрлик из қолдириши мумкин — скелетнинг сезиларли деформациялари (қийшайишлари), прикуснинг қийшиқлиги, ясси оёқлик ва бошқа шунга ўхшаш касалликлар.

    Рахит ривожланиши сабаблари ва механизмлари

    Маълумки, суякни тўлақонли шаклланиши учун фосфор, калций ва ичакда уларни тўғри сўрилиши учун витамин Д керак. Ушбу компонентлар боланинг организмига озиқ-овқат билан бирга тушади (она сути, тухум, балиқ, сабзавотлар, ва ҳоказо), витамин Д еса шунингдек қуёш нури таъсирида тери остида ҳам ишлаб чиқарилади.

    Янги туғилган чақалоқлар ҳаётга калций, фосфор ва витамин Д захираси билан бирга келади (бу моддалар боланинг она қорнидаги ҳаётининг сўнгги ҳафталарда фаол тўплана бошлайди, албатта агар она тўғри ва мунтазам овқатланса ва қуёш остида юрса), шунинг учун бола ҳаётининг 1-2 ойида суяклар нормал ривожланади. Кейинчалик бола тез ўсиб-ривожланиши ва захираларнинг тугаши натижасида болалар танаси кўпроқ «қурилиш» материалига муҳтож бўлади. Агар бу еҳтиёж қондирилмаса, калций ва фосфор бола суякларидан ювила бошлайди. Шунинг учун суяк тўқималарининг зичлиги камаяди ва осонлик билан деформация бўлади. Бунинг оқибатида скелет қисмида рахитнинг ёқимсиз кўринишлари юзага келади.

    Фосфор-калций алмашинувининг бузилиши суяк тўқималарига салбий таъсир қилишидан ташқари, у шунингдек асаб тизими ва мушакларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Беморларда психомотор ривожланишнинг секинлашуви, мушакларнинг гипотонияси ва бошқа патологик белгилар кузатилади.

    Шундай қилиб, рахитнинг асосий сабаби Д витамини йетишмовчилигидир, касалликнинг ривожланишида калций ва фосфор йетишмовчилиги ҳам маълум бир рол ўйнайди. Қуйида келтирилган ҳолатларда уларнинг йетишмаслиги юз беради:

    • Агар бола зарур бўлган моддаларни озиқ-овқат билан қабул қилмаса. Мисол учун, болага она сути ўрнига сунъий аралашмалар ёки сигир сути берилса, қўшимча озиқни кеч жорий етиш (6-8 ойдан кейин), агар бола рационининг кўпроқ қисмини бўтқалар, айниқса манна бўтқаси ташкил қилса.
    • Боланинг терисига қуёш нури узоқ вақт давомида таъсир қилмаган бўлса .
    • Агар ичакда сўрилиш ва ҳазм қилиш фаолияти бузилса (бундай ҳолларда болага ҳатто енг тўйимли озиқ-овқат бериш ҳам рахит хавфини камайтирмайди).

    Рахит учун хавф омиллари

    Рахитнинг аниқ сабабларидан ташқари бир неча туртки бўлувчи хавф омиллари мавжуд:

    • Муддатидан олдин туғилганлик — биринчидан муддатидан олдин туғилган чақалоқларда озиқ моддаларини «захира» қилиш вақти бўлмайди, иккинчидан уларда кўпинча ичаклар билан боғлиқ муаммолар ва умуман овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ бузилишлар мавжуд бўлади.
    • Янги туғилган чақалоқнинг вазни (чақалоқ қанчалик оғир бўлса, шунчалик кўп озиқ-овқат ва витамин керак).
    • Кўп фарзандли ҳомиладорлик. Бундай ҳомиладорликдан туғилган чақалоқлар қоида тариқасида калций ва фосфор йетишмовчилигини ҳис қилишади. Бундан ташқари, бу чақалоқлар кўпинча муддатидан олдин туғилиши мумкин.
    • Овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма касалликлари.
    • Тўқроқ тери ранги (қорачароқ болаларда қуёш нури таъсирида кам витамин Д ишлаб чиқарилади).

    Рахитнинг аломатлари ва белгилари

    Рахитнинг дастлабки белгилари (ота-оналар ушбу белгилар мавжудлигига еътибор беришлари керак):

    • Ҳаддан ташқари терлаш.
    • Ёмон уйқу, асоссиз ташвишланиш, учиб тушиши.
    • Енса соҳасида соч тўкилиши ва каллик.
    • Қабзият (рахитда мушаклар гипотонияси ривожланади, ичак мушакларида ҳам, бунинг оқибатида ичак перисталтик ҳаракатлари бузилади ва нажас секин ҳаракатланади).

    Ушбу аломатлар бола ҳаётининг 3-4 ойларидаёқ пайдо бўлиши мумкин. Агар касаллик ушбу босқичда аниқланса (бошланғич деб аталади) ва даволанадиган бўлса, боланинг саломатлиги учун салбий оқибатларга олиб келмайди. Агар бу вақт ўтказиб юборилса, касаллик ривожланади (у авж олиш босқичига ўтади) ва болада патологиянинг янада жиддий аломатлари ривожланади:

    • Бош суяги, оёқ-қўллари ва танасининг деформациялари. Кўрсаткич хусусияти — текис бўйин, катта пешона, О ёки Х шаклидаги оёқларнинг қийшайиши ва бошқалар.
    • Мушаклар кучсизлиги, бунинг натижасида яна бир белги — «қурбақа қорни», яъни қориннинг осилиб қолиши, мушаклар таранглиги йўқлиги.
    • Моторика ривожланишида сустлик (боланинг бошини ушлаб туриши, ўгирилиши, ўтириши кузатилмайди, гарчи унинг тенгдошлари аллақачон буни бажараётган бўлсада).
    • Тишларнинг кеч чиқиши.
    • Ички органларнинг (биринчи навбатда ошқозон-ичак трактининг) бузилишлари.

    Аста-секин, бола, албатта, яхшиланди (тикланиш босқичи касаллик бошланганидан сўнг тахминан 6-7 ойдан ўтиб бошланади), лекин ривожланган суяк деформациялари бутунлай йўқолиб кетмайди, баъзида бутун умрга қолиб кетади. Бу тор тос суяги, нотўғри прикус, ясси оёқлик, кўкрак қафасининг деформациялануви (икки ён томондан қисилиб, олдинга чиқиб кетиши).

    Ташхис

    Рахитни тажрибали шифокор шунчаки кўрик отказиб қўя олиши мумкин, лекин ташхисни тасдиқлаш учун Сулковcиҳ бўйича сийдик таҳлили ўтказилиши керак.  Бу ерталаб овқатланишдан олдин чақалоқдан олинган сийдикда калций учун сифат таҳлилидир. Таҳлилни ўтказиш учун тайёргарлик кўриш керак (сийдик тўплагич олиш керак, овқатланишда баъзи чекловлар қўйиш ва ҳоказо).

    Ўғир ҳолларда, шифокорларга калсий-фосфор алмашинувининг бузилганлиги ва суяк тўқималарининг шикастланиш даражасини аниқлаш керак бўлганда, беморлар янада кенгроқ таҳлиллардан ўтишади:

    • Қонни електролитларга таҳлил қилиш (калций ва фосфор), ишқорий фосфатаза фаоллиги (суяк тўқимаси шикастланиши кўрсаткич) ва витамин Д нинг метаболитлари таҳлили;
    • Кунлик сийдикда калций ва фосфорни аниқлаш;
    • Билак суякларини ултратовуш текшируви.
    • Рентгенография (охирги пайтларда кам қўлланилади).

    Рахитни даволаш

    Болалардаги рахитни даволашда комплекс — махсус ва махсус бўлмаган усуллардан фояланиб (касалликнинг сабабини ҳисобга олган ҳолда) олиб борилиши керак.

    Но-махсус усуллари — бу ҳам тўғри овқатланиш, ҳам бола кунининг тўғри тартиби, ҳам турли умуммустаҳкамловчи муолажалар (массаж, гимнастика, ўсимлик ва тузли ванналар ва ҳоказо).

    Махсус усуллари — витамин Д, калций ва фосфор препаратларни буюриш, терига сунъий ултрабинафша нурларини таъсир қилдириш.

    Озиқланиш ва кун тартиби

    Рахитли болаларни овқатланишини танани зарур моддалар билан таъминлашга қаратилган бўлиши керак. Бир ёшача бўлган болалар учун енг яхши озуқа — бу она сутидир. Агар чақалоқни емизиш имкони бўлмаса, сиз мослаштирилган сут аралашмасидан фойдаланишингиз мумкин, сигир ва ечки сути бунинг учун мос келмайди.

    Бундан ташқари қўшимча озиқлантиришни ўз вақтида жорий етиш ҳам муҳим аҳамиятга ега, бола организмининг фойдали моддаларга талаби ўсиб бораверади, она сутида еса аксинча, ойма-ой фойдали моддалар миқдори камаяди. Шунинг учун педиатрлар болани 6 ойликдан сўнг фақат емизиш билан озиқлантиришни тавсия етмайди.

    Рахит бўлган бола учун биринчи қўшимча озиқни 4 ойлигидан бошлаб жорий қилиш мумкин ва у сабзавотлар бўтқаси бўлса янада яхшироқ бўлади. Кейинчалик табиий витамин Д манбалари — ўсимлик ёғи, тухум сариғи ва 7-8 ойликдаан бошлаб — балиқ ва гўшт киритиш мумкин. Бундан ташқари, касал болага мева пюреси ва шарбатлар, шунингдек творог ва сут маҳсулотлари ҳам керак бўлади. Лекин бўтқалардан, айниқса, манна бўтқасини чеклаш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Кун тартибига келадиган бўлсак, ҳар куни болани камида 2 соат кўчада бўлишини ташкил қилиш керак. Болани тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида ушлаб туришнинг ҳожати йўқ (бу ҳатто зарарли), дарахтларнинг яшил барглари орқали ўтадиган ёруғлик ҳам йетарли бўлади.

    Бундан ташқари, чақалоқ гимнастикаси билан машғул бўлишингиз, массажга олиб боришингиз (ёки мутахассис маслаҳатига кўра ўзингиз қилишингиз) керак. Шунингдек, рахит билан оғриган болаларга тузли, игнабаргли ванналар (қайси бири танланиши шифокор айтади) кўрсатилади. Бундай усуллардан сўнг бола яхши озиқланади ва ухлайди.

    Рахитни дори-дармонлар билан даволаш

    Даволашнинг асоси — бу витамин Д қабул қилишдир. Қўлланиладиган дори дозасини фақат педиатр шифокор кўрсатади, чунки оз миқдори ҳам (ёрдам бермайди), кўп миқдори ҳам (гипервитаминозга олиб келади) хавфли ҳисобланади.

    Витамин Д дан ташқари болага калций ва фосфор қўшимчалари белгиланиши мумкин (витамин Д сиз уларни қабул қилиш самарасиздир) . Муддатидан олдин туғилган чақалоқларга кўпинча витамин Д дан ташқари бошқа витаминлар, шунингдек, барча зарур минераллар мавжуд мураккаб дорилар тавсия қилинади.

    Болалардаги рахитни олдини олиш

    Рахит кўплаб профилактик чора-тадбирлар ёрдамида олдини олиш жуда осон бўлган касалликлар синфига киради. Бундай чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • Май-сентябр ойларидан ташқари йил давомида ҳар куни витамин Д қабул қилиш. Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар учун шифокор кўп миқдорда витамин Д буюриши мумкин.
    • Рационал овқатланиш. Бола ҳаётининг биинчи ойларида фақатгина она сути, фақат 4 ойдан кейин баъзи қўшимчалар киритиш.
    • Ҳар куни тоза ҳавода сайр қилиш. Иссиқ, қуёшли ойларда болани кўп ҳам ўрантириб ташлаш керак емас, қуёш билвосита (тўғридан-тўғри емас) таъсир қилиши мукин бўлган очиқ тери соҳалари қолсин.

    Бундан ташқари, она ҳомиладорлик даврида ҳам фарзандига соғлом келажак учун шароит яратиб бериши мумкин. Бунинг учун аёл мувозанатли овқат истеъмол қилиши, тоза ҳавода кўпроқ юриши ва шифокор тавсия қилган бўлса витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш керак.

     

    (Visited 96 times, 2 visits today)
    Rating: 3.7/5. From 3 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!