Бачадон миомаси

Бачадон миомаси

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Бачадон миомаси — сабаблари, ташхислаш, консерватив ва оператив даволаш, асоратлари

Бачадон миомаси ҳар қандай аёлни қўрқидатиган ташхис. Ултратовуш диагностикаси шифокорининг бундай қарори ҳатто енг бардошли аёлларни ҳам ваҳимага туширади. Бироқ, бирдан миома хавфидан хавотир олмаслик керак. Биринчидан, навбатдаги менструал сиклда бошқа мутахассисга мурожаат қилиш ва ултратовуш текширувни (УЗИ) такрорлаш керак. Бачадон миомаси нима, у нима учун пайдо бўлади, миомани консерватив ва жарроҳлик усуллари билан даволаш ва унинг қандай аломатлари мавжуд? Бу ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Бачадон миомаси нима?

Бачадон миомаси — бачадон ёки бачадон бўйни деворидаги яхши сифатли неоплазмадир (ўсма). Бундан ташқари, бу касаллик баъзан фибромиома, леёмиома деб ҳам аталади. Кўпгина ҳолларда миоманинг бачадондаги кўп ўчоқлари мавжуд, уларнинг ҳар бирининг ўлчамлари бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача ўзгариб туради. Миома ўлчамларини ифодалаш учун, гинекологлар ҳомиладорликнинг турли даврларидаги (ҳафталарда) аёллар бачадоннинг катталиги билан қиёсий ўлчовдан фойдаланадилар.

Миоманинг жойлашишига қараб касалликнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин:

Миома туриЎсма жойлашуви
Субсероз миомаМиома бачадонни бошқа кичик тос аъзоларидан ажратиб турувчи сероз қобиқ остида, бачадоннинг ташқи томонида жойлашган бўлади.
Интерстициал (мушак ичи) миомаЎсма бачадон мушак қаватининг ўртасида жойлашган.
Субмукоз (шиллиқ ости) миомаНеоплазма бачадоннинг шиллиқ юзаси остида жойлашган бўлиб, унинг бўшлиғига чиқиб туради.
Интралигментар (бойламлараро) миомаЎсма бачадон танаси ташқарисидан чиқиб, махсус анатомик тузилмалар — аёл жинсий органларни кичик тосда ушлаб турувчи бойламлар орасига кириб боради.
Бачадон бўйни миомасиБачадон силлиқ мушак тўқималарининг ташқи қавати ва бириктирувчи тўқима толаларида шаклланади.

Бачадон миомаси пайдо бўлишининг сабаблари

Кўпинча бачадон миомаси ривожланиши аёлларда гормонал бузилишлар билан боғлиқ, айниқса естроген консентрацияси ортиши билан. Ушбу гормонал бузилиш кўпроқ репродуктив даврдаги ёш аёллар учун хос ҳисобланади. Менопауза вақтида естроген гормонларининг табиий камайиши туфайли бачадон миомаси ўз-ўзидан, даволашдан қатъий назар, йўқолиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, бачадон миомасининг сабаблари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • Ирсий мойиллик;
  • Гормонал бузилишлар;
  • Аденомиоз;
  • Жинсий аъзоларда яллиғланиш жараёни;
  • Модда алмашинуви касалликлари (қандли диабет, шу жумладан);
  • Сурункали тизимли касалликлар;
  • Камҳаракат ҳаёт тарзи, ортиқча вазн;
  • Сурункали стрессҳолати;
  • Абортнинг таъсири, интраутерин (бачадон ичи) контрацептивларни қўллаш;
  • Жинсий ҳаёт билан боғлиқ норозилик (жинсий алоқада аноргазмия).

Бачадон миомаси пайдо бўлишининг айрим сабаблари батафсил тушунтирилиши керак.

Гормонал касалликлар

Миома — гормонга боғлиқ бўлган касалликдир. Организмда аёл гормонлари даражаси паст бўлганда, яъни жинсий балоғатга йетишдан олдин ва климакс даврига киргач, бачадон миомаси ривожланиши еҳтимоли жуда камдир. Естроген гормонлар консентрациясининг меъёридан ортиқлиги миома ривожланишига олиб келади.

Бироқ, инсон организмида барча гормонлар ўзаро боғлиқлигини ҳам инобатга олиш керак ва кўпинча бачадон миомаси нафақат естроген консентрациясининг юқорилиги, балки аёл жинсий тизимининг барча гормонлари нозик мувозанатнинг бузилиши сабаб пайдо бўлиши мумкин. Инсон организмида ендоген естрогенга ўхшаш моддалар аниқланган ва бачадон миомаси уларга ҳудди естрогенларга каби сезувчанликка егадир. Ушбу моддалар ксеноестрогенлар дейилади ва уларнинг мавжудлиги, шунингдек, ўсма шаклланишига турки бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик, туғиш, абортлар сони

Миома шаклланиши сабабчиси сифатида гормонал ўзгаришларнинг дифференциал ташхисида кўплаб омиллар ҳисобга олинади, масалан, аёл менструал даврининг бошланиши, менструал сиклнинг ўртача давомийлиги, ҳомиладорликлар, туғруқлар сони, емизиш муддати ва умуман унинг мавжудлиги. Статистикага кўра, камида битта фарзанд туққан аёлларда анамнезида туғуқлар бўлмаган аёлларга нисбатан миоманинг пайдо бўлиши еҳтимоли анча паст бўлади.

Озиқланиш рациони

Таомнома калориялигининг юқорилиги, тўйинган ёғ кислоталари ва юқори даражали қайта ишланган маҳсулотларни истеъмол қилиш, шунингдек, ўсимлик толаларини йетарли қабул қилмаслик каби нотўғри овқатланиш семизликка олиб келади, бу еса бачадон миомаси хавфини оширади. Организмда ёғ фоизининг ортиқчалиги гормонал мувозанатнинг бузилиши, хусусан, андрогенларнинг камайиши, естестрогенларнинг еса ошишига олиб келади. Бундай гормонал касалликлар сезиларли даражада ҳам яхши сифатли (ендометриоз, бачадон миомаси), ҳам репродуктив тизимнинг ёмон сифатли ўсмалари ва ҳатто кўкрак бези саратони ривожланиши хавфини оширади.

Ҳайвонлар манбаларидан олинган озиқ-овқат истеъмол қилмайдиган аёллар бачадон миомасидан камроқ азият чекишади. Бачадон миомаси шаклланиши хавфини камайтириш учун асосан мураккаб углеводлар, камроқ тўйинган ёғли оқсиллар билан озиқланиш, шунингдек, таомономага кўпроқ сабзавот, мева, кам ёғли сут маҳсулотлари киритиш тався етилади. Тана вазнининг 10 кг ошиши аёлларда бачадон миомаси ривожланиш хавфини 20 фоизга оширади.

Қандли диабет ва гипертония

Ерта ёшда (35 ёшгача) гипертония ёки модда алмашинуви касалликлари бўлган аёлларда миома ривожланиши хавфи юқори бўлади.

Оғзаки контрасептивлардан фойдаланиш, жинсий аъзолар жароҳатлари (шу жумладан туғиш ва аборт натижасида), аёл жинсий тизимининг сурункали яллиғланишлари гормонал тизим бузилишига ҳисса қўшади ва миома ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Бачадон миомаси аломатлари ва белгилари

Кўпинча, аёллар миома борлигига шубҳа қилишмайди, ҳеч қандай ташқи аломатлар намоён бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун кўп ҳолларда аёл бутунлай бошқа сабабларга кўра гинекологга ташриф буюрганида ёки тиббий кўрикдан ўтиши вақтидагина ўзида миома борлигини аниқлайдилар. Бачадон миомалари каттагина ўлчамларда бўлса, аломатлар деярли доимо қайд қилинади, бошқа ҳолатларда ҳеч қандай аломат ва белгилар кузатилмайди.

Бачадон миомасининг аломатлари репродуктив органларнинг кўплаб бошқа касалликларининг аломатлари билан жуда ўхшаш. Шунинг учун, қуйида келтирилган аломатларнинг биронтаси аниқланган бўлса, аниқ ташхис қўйиш учун гинекологга ташрифни кечга қолдирмаслик керак.

Бачадон миомасининг аломатлари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Номунтазам менструация, сиклнинг ўртасида қонли ажралма ажралиши;
  • Камдан кам ҳолларда бачадондан қон кетиши юзага келади, баъзан қон миқдори жуда кўп бўлади;
  • Ҳожат чиқариш мунтазамлигинининг бузилиши, тез-тез сийдик чиқариш (катта ўсма туфайли қорин бўшлиғи босимининг ошиши билан боғлиқ);
  • Узоқ муддатли бепуштлик, ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи;
  • Қорин пастидаги оғриқлар, сиқилиш ҳисси;
  • Тана вазнининг ортиши билан боғлиқ бўлмаган қорин ҳажмининг катталашиши.

Бачадон миомасини операциясиз даволаш

Баъзи ҳолларда бачадон миомаси жарроҳлик амалиётисиз даволанади. Миомани даволашнинг бундай варианти қуйидаги ҳолларда тавсия етилиши мумкин:

  • Аёл климакс даврига яқинлашиши;
  • Миома ўлчамлари 12 ҳафтадан кўп емас;
  • Миоманинг секин ўсиши;
  • Жиддий аломатлар бўлмаслиги.

Бачадон миомасини консерватив даволаш учун бир қатор дорилар ишлатилади.

Дори воситалари гуруҳиКўрсатадиган таъсириДори намуналари
Комбинатив орал контрасептивлар15 мм гача бўлган бачадон миоматоз соҳаларини кичрайтиради. Оғриқни пасайтиради.Дезогестрел+етинилестрадиол (Мерсилон, Марвелон, Новинет).
Етинилестрадиол+Норгестрел (Овидон, Ригевидон).
Гонадотропин-рилизинг-гормон антогонистлариБачадон миоматози соҳалари катталигини 50% гача қисқартириши мумкин, бироқ касалликнинг қайталаниши хавфи мавжуд. Есторген миқдори йетишмаслиги туфайли узоқ муддат қабул қилиш тавсия етилмайди. Даволанишнинг максимал муддати — 6 ой. Кўпинча жарроҳликдан олдин ўсма ҳажмини кичрайтириш натижасида камроқ қон кетишни кўзлаб буюрилади.Трипторелин  (Декапептил, Диферелин), бусерелин, гозерелин (Золадекс), лейпрорелин (Лйкрин депо).
АнтипоргестагенларБачадон миомасини кичрайтиради, оғриқни камайтиради. Жарроҳликдан олдинги миома терапияси сифатида тавсия етилиши мумкин.Мифепристон (РУ-486)
АнтигонадотропинКўплаб ножўя таъсирга ега дори гуруҳи бўлиб, бачадон миомасини даволашда жуда кам қўлланилади. Препаратни қабул қилиш шунчаки миоманинг ноҳуш аломатларини камайтириши мумкин.Даназол (Веро-Даназол, Даназол, Дановал, Данол, Даноген), гестринон (Неместран).
ГестагенларУшбу препарат гуруҳининг бачадон миомасини даволаш учун таъсири тўғрисида кўплаб фикрлар мавжуд. Ушбу препаратларни қўллаш таъсири клиник исботланмаган. Бироқ, улардан фойдаланиш миома ва ендометрий гиперплазияси биргаликда қайд етилганда таъсири оқланган, чунки бундай ҳолатда бачадон миомаси сабаби аёлда гормонал мувозанатнинг бузилишидир.Нор-етистерон (Примолют-Нор, Норколут), медроксипрогестерон ацетат (Провера), линестерол (Есклютон, Оргаметрил).

ФУТ-абляция

ФУТ-абляция (фуз-абляция) ёки фокусланган ултратовушли абляция — бачадон миомасини жарроҳликсиз даволашнинг прогрессив усулидир. Муолажанинг тамойили — бу фокусланган ултратовуш (ФУТ) импулслари ёрдамида бачадондаги миоматоз тугунларини коагуляция қилишдир. Йўналиши ва даражасини назорат қилиш МРТ ёрдамида реал вақтда амалга оширилади. Ушбу амалиёт миомаларни олиб ташлаш операциясидан кўра анча хавфсизроқ ва қулайроқдир. Афсуски, ФУТ билан даволаш фақатгина муайян турдаги миомалар учун самарали бўлади, шу сабабли ҳар бир беморни даволаш учун қарор қатъий индивидуал равишда аниқланади. Ушбу услубнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • Жароҳат, қон йўқотиш йўқлиги, муолажа йенгил седатив препаратлар таъсири остида бажарилади;
  • Бачадон яхлитлигини ва натижада репродуктив қобилиятни сақлаб қолиш;
  • Юқори самарали усул;
  • Ножўя таъсири камлиги;
  • Қайталанишни олдини олиш;
  • Тикланишнинг тезкор муддатлари (муолажа касалхонага ётқизилмасдан ҳам бажарилиши мумкин).

Бачадон миомасини консерватив даволаш тамойиллари

Миомадан жарроҳлик аралашувисиз халос бўлиш учун тўғри овқатланиш, гормонал ва иммунитет ҳолатини тиклаш тамойилларига риоя қилиш керак. Бундан ташқари, фитопрепаратлар ва гомеопатик воситаларни қабул қилиш тавсия етилади. Бачадон миомасини операциясиз қандай даволаш мумкин? Миомани бартараф етиш бўйича асосий чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни (ЖЙЙК) ва жинсий аъзолар микрофлораси бузилишларини даволаш ва олдини олиш;
  • Иммунитетни тиклаш ва рағбатлантириш;
  • Метаболизмни меъёрлаштиришга қаратилган таомномани тузатиш;
  • Беморнинг психоемоционал ҳолати билан ишлаш;
  • Менструал сиклни нормаллаштириш, бачадон қон кетишини бартараф қилиш, анемияга қарши чоралар.

Бачадон миомасини даволашда сўнгги кашфиётлар

Белгиялик олимлар миомага қарши курашувчи янги дори яратиш устида иш олиб боришди, у миоманинг аҳамиятли прогрессиясида бачадон гистеректомиясидан қочишга ёрдам беради. Тадқиқотлар натижасида янги авлод таблеткалар — Есмя доривор препаратлари ишлаб чиқилди. Ушбу препаратнинг фаол моддаси улипристал асетатдир. Ушбу бирикма кўплаб фавқулотда контрацепция воситалари асоси бўлиб, прогестерон рецепторларига танловчи модуляцион таъсир кўрсатади.

Миоманинг шаклланиши ва ривожланиши нафақат естроген фонга, балки прогестерон таркибига ҳам боғлиқ еканлиги маълум бўлгач, олимлар гестагенларнинг организмга таъсирини бартараф етадиган моддаларни топиш масаласини ўртага ташлашди. Шундай қилиб Брюсселдаги университетнинг Сент-Луки касалхонасида биологлар гуруҳи консерватив даволашга жавоб бермаётган миома ривожланишига улипристал асетат таъсирини текширишга қарор қилди.

Дори таъсирини ўрганиш учун миома касаллигини даволаш учун жарроҳлик талаб қилинадиган 550 нафар аёл кўнгиллилар жалб қилинди. Тажриба 3 ой давом етди. Олинган натижаларни кўриб чиққач, олимлар ЕсмяТМ препарати миома ўлчамини камайтиришга ва касалликнинг клиник белгилари жиддийлигини камайтиришга сезиларли даражада ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтишди.

Бундай маълумотлар шифокорлар ва ушбу касалликдан азият чекадиган кўплаб беморлар учун далда беради. Еҳтимол, яқинда бачадон миомасини даволаши жуда осон ва тез ўта бошлайди.

Бачадон миомасини жарроҳлик йўли билан даволашга кўрсатмалар

Миомани даволаш учун тезкор жарроҳлик аралашувига кўрсатма қуйидаги ҳолатларда берилади:

  • Кўп тугунлар, миома 12 ҳафтадан кўпроқ ва кичик тос аъзоларини езаётган бўлса;
  • Бачадондан кучли ва тез-тез қон кетиши;
  • Ўсиш тезлиги йилига 4 ҳафтадан зиёд;
  • Миоматоз тугун некрози;
  • Бачадон миомасининг аденомиоз билан биргаликда қайд қилиниши;
  • Субмукоз тугун шаклланиши;
  • Субсероз тугун оёқларининг буралиб қолиши;
  • Шиллиқ ости миомалари.

Миёма турига, касалликнинг оғирлиги, жойлашуви ва бошқа индивидуал хусусиятларига қараб, жарроҳ томонидан миомектомия усули аниқланади. Ҳозирги вақтда миомани жарроҳлик усули билан даволаш учун 3 та стратегия мавжуд:

Операция туриЖарроҳлик аралашуви стратегияси
ЛапараскопияУТТ ва видеокамера назорати остида қориндаги кичик тирқиш орқали амалга ошириладиган операция тури
ГистероскопияМахсус асбоблар ёрдамида бачадондаги ўсмаларни интравагина олиб ташлаш
Қўрин орқали операцияБачадон миоматозини олиб ташлаш қориннинг пастки қисмидаги тирқиш орқали амалга оширилади, бугунги кунда жуда кам қўлланилади
ГистеректомияБачадон танаси бутунлай олиб ташланадиган операция, бошқа, камроқ радикал даволаш усуллари қўлланилиб бўлмайдиган ҳолларда кўрсатилади

Айтиб ўтиш керакки, агар аёлга миомани операция қилиш тавсия етилса, организмни авайловчи ва репродуктив салоҳиятни сақлаб қолувчи усуллар лапароскопия ёки гистероскопия бўлади. Шунда организмни тикланиш даври имкон қадар тез бўлади ва аёлнинг бачадонини сақлаб қолиш ва уни ҳомиладор бўла олиш қобилияти сақланиб қолади.

Бачадон артерияларнинг емболизацияси

Емболизация, яъни бачадон артерияларини тўсиб қўйиш миомани даволашнинг ажойиб усули бўлиб, у катта салоҳиятга ега. Бундай муолажани амалга ошириш учун бачадонга махсус зонд киритиш ва бачадон миоматоз тугунини қон билан таъминлайдиган муайян томирни топиш керак бўлади. Кейин бу артерияга томир емболиясини келтириб чиқарадиган махсус моддалар киритилади. Ўсманинг озиқланиши тўхтайди ва аста-секин ўсимта сўрилиб кетиши мумкин. Афсуски, бу операция ҳар қандай миома учун тўғри келмайди, шунингдек, бундай даволанишнинг оқибатлари ва касаллик қайталаниши хатарлари тўлиқ ўрганилмаган. Аммо, кўпчилик шифокорлар ижобий фикрда ва ҳатто бундай муолажадан кейин аёл ҳомиладор бўлиши ва ҳомила кўтариши мумкинлигини таъкидлайдилар. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир беморда репродуктив вазифани сақлаб қолиш масаласи индивидуалдир.

Бачадон миомасини халқона воситалар ёрдамида даволаш

Бундай умидсизликка дучор бўлгач, кўплаб аёллар ушбу муаммони ҳал етишнинг муқобил усулларини қидиришга уринишади. Қидирувлардан сўнг, уй шароитида миомадан қутулишнинг барча халқ табобати услублари доривор ўсимликлар билан қинни чайиш ва тампонлар киритишга аслосланганлиги маълум бўлади. Шифокорлар организмда синовлар ўтказмаслик ва мустақил даволанишга қўл урмаслликка чақиради. Чунки уй шароитида киритилган доривор препаратлар соғлиқнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда халқ табобати самарасиздир, ўсимлик дори воситалари касаллик аломатларини камайтиришга ёрдам беради, аммо бачадон миомасининг ривожланишини тўхтатмайди. Бироқ, бундай муолажани синаб кўриш истаги мавжуд бўлса, унда бу масалани бошлангунга қадар шифокор билан муҳокама қилиш тавсия етилади.

Миома асоратлари ва оқибатлари

Миома кўпинча ҳеч қандай аломатлар намоён етмаса ёки намоён бўлса-да, лекин ноқулайлик туғдирмаса, аёллар ташхис ва даволашни кўпинча бир четга суриб қўйишади. Организмнинг бу қисмини еътибордан четда қолдириш жуда хавфлидир. Касаллик ёмон сифатли ўсимта белгиларини олиши мумкин, бу еса назорациз ўсишга ва жуда анча ёқимсиз даволашга, шунингдек, бошқа кўплаб нохуш оқибатларга олиб келади.

Ўсмаларнинг малигнизацияси

Бачадон миомасининг енг даҳшатли асоратларидан бири яхши сифатли ўсманинг ёмон сифатлига айланишидир. Шифокорлар, ўтиш еҳтимоли юқори емас, бироқ мавжуд деган фикрда. Шунинг учун, агар бачадонда миома аниқланса, репродуктив тизимнинг ҳолатини диққат билан кузатиш, гинекологга мунтазам ташриф буюриш ва ўсмалар ҳажмини назорат қилиш учун ултратовуш текширувидан ўтиб туриш керак. Охиргиси айниқса муҳимдир, чунки айнан шишнинг тез ўсиши у онкологик патологияга ўтишнинг биринчи белгисидир.

Анемия ривожланиши

Ўз саломатлигига еътибор қилмаслик, миома туфайли келиб чиққан кучли бўлмаган, аммо мунтазам бачадондан қон кетишлар оддий қон йўқотишларга ва анемия синдроми ривожланишига олиб келади. Бу касалликнинг яна бир хавфи, камқонликнинг аста-секин ривожланиши танани бундай ҳолатга мослашишига имкон беради, натижада бу ҳолатдан чиқиш учун ташхис ва даволаш мураккаблашади.

Репродуктив функциянинг йўқотилиши

Аёлларнинг репродуктив тизими патологияларининг ерта ташхислаш муаммоси ортиб бораётганлиги сабабли, кеч босқичда аниқланган миома туфайли гистеректомияга (бачадонни олиб ташлашга) чалинган аёллар сони тобора ортиб бормоқда. Ушбу жарроҳлик аралашуви жуда кўп нохуш оқибатларга олиб келади ва аёлнинг танаси учун катта стрессдир. Афсуски, бу ҳолда репродуктив функцияни амалга ошириш мумкин емас.

Агар жарроҳлик йўли билан даволаш тиббий нуқтаи назардан енг мақбул бўлса, аёл биринчи навбатда ўзининг соғлиғи ҳақида ўйлаши керак. Аёлнинг организмида бачадон фақат фарзанд туғиш учун хизмат қилади ва бу аъзосиз ҳам аёл узоқ ва тўлиқ ҳаёт кечириши мумкин.

Агар беморнинг фарзандлари бўлса, муаммонинг ахлоқий томони осон ҳал бўлади. Шунга қарамай, агар аёлниг фарзанди бўлмаса ҳам, ушбу имкониятни сақлаб қолиш учун ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиш керак емас. Агар операция ўтказиш тавсия етилган бўлса, демак, жарарённи бошқа усуллар билан тўхтатиб бўлмайди ва бу аъзонинг йўқотилиши муқаррардир. Ўсманинг ёмон сифатли шишга айланиши еҳтимолини есдан чиқармаслик керак.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...