Ажинларга карши уй шароитида

    Ажинларга карши уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар, енг самарали усуллар

    Юздаги ажинларга қарши ниқоблар — бу нафақат ажинларнинг дастлабки белгилари пайдо бўла бошлагач ёрдам берадиган «тез ёрдам», балки юзага келиб бўлган ёшга боғлиқ тери муаммоларини бартараф етадиган самарали воситадир.

    Ушбу мақолада уй шароитида ажинларга қарши ниқобларнинг қай бирлари енг самарали таъсир кўрсатиши ҳақида сўз юритилади — амалиёт шуни кўрсатадики, юз терисидаги ажинларни йўқотиш учун уйда тайёрланган ниқболар самара бобида фабрикада ишлаб чиқарилган махсус кремлардан ҳам ўзиб кетиши мумкин, унда ортиқча пул сарфлашнинг нима кераги бор…

    Хўш, ажинларга қарши уй шароитидаги ниқобларнинг қайси турлари енг самарали таъсир кўрсатади. Ажин тушишининг асосий сабаби — терининг қуруқлашиши натижасида еластиклиги ва тонусининг йўқолишидир, шунинг учун ниқоблар биринчидан, таркибида озиқлантирувчи ва намловчи моддалар сақлаши керак. Бундай таркибли маҳсуотларга тухум сариғи, ўсимлик ва косметик мойлар, мева ва резаворлардан тайёрланган пюре ва бошқалар киради. Иккинчидан, ниқоблар юз терисига таранглаштирувчи таъсир кўрсатиши керак — чунки айнан еластик толаларнинг йўқотилиши натижасида юзда майда ажинлар ва тери муаммолари намоён бўлади. Иккинчи ҳолатда асал, гил ва желатин (фаол коллагеннинг табиий манбаи) кабилар яхши ёрдамчилар бўлади.

    Қандай қилиб уй шароитида юз терисидаги ажинларга қарши ниқоб тайёрлаш керак

    • Ажинларга қарши ниқоблар фойдаланиш учун олдиндан тайёрланиб, олиб қўйилмайди, чунки улардаги фаол моддалар тезда ўз хусусиятларини йўқотади.
    • Фойдали моддалар терига яхшироқ кириш учун, терига ниқоб қўйишдан олдин уни яхшилаб ювиш керак.
    • Ажинларга қарши ниқоблар юзда оддий ниқоблардан кўра бир оз кўпроқ вақт ушлаб турилади, 30 дақиқа, сўнг совуқ сув билан ювиб ташланади.
    • Уйда тайёрланадиган ажинларга қарши ниқоб самарали таъсир қилиши учун фойдали моддалар терига ясхшилаб сўрилишига имкон бериш керак. Шунинг учун, бундай ниқобларни кечқурун, ётишдан олдин қўллаш мақсадга мувофиқ.
    • Ажинларга қарши ниқобни тез-тез қо»лаш мумкин емас, акс ҳолда юз терисида нормал модда алмашинуви жараёнлари секинлашиши мумкин. Енг мақбул даврийлик — ҳафтасига 2 та марта қўллаш ҳисобланади.
    • Ҳар сафар ажинларга қарши ниқобларнинг бир турдагисини қўллаш керак емас, улар ҳар икки ҳафтада бир марта бошқасига ўзгаритирилиши керак.

    Уй шароитида тайёрланадиган ажинларга қарши ниқоблар рецептлари

    Юздаги ажинлардан ҳалос қилувчи бодрингли ниқоб
    Ушбу ниқобни тайёрлаш учун, ўртача катталикдаги бодрингни ярмини қирғичдан ўтказиб, 1 ош қошиқ бодом мойи (бошқа мойлар ҳам қўшса бўлади, аммо бодомники енг самарали) ва битта тухум сариғини қўшинг. Барчасини яхшилаб аралаштиринг ва юз ва бўйин терисига қўлланг, тахминан 40 дақиқага қолдиринг. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланг, ортидан совуқ сув билан чайинг ва намловчи восита қўлланг.

    Асал мумидан тайёрланадиган ажинларга қарши ниқоб
    Ушбу мўжизавий ниқобини тайёрлаш учун сизга керак: асал муми (асал сотадиган дўконларда сотилади), бир чой қошиқ асал, битта ўртача пиёз. Асал мумини еритиб, бир оз совутиш керак, консистенцияси пластилиндек бўлиши талаб қилинади. Ниқоб учун бир ош қошиқ мум йетарли. У еригунигача, пиёзни қирғичдан ўтказиб, икки ош қошиқ шарбатини сиқиб олиш керак. Барча таркибий қисмлар — мум, пиёз шарбати ва асал яхшилаб аралаштирилади ва 10 дақиқага юзга қўлланилади. Ушбу ниқоб нам салфеткалар ёрдамида олиб ташланади.

    Ажинларга қарши желатинли ниқоб
    Желатин фаол коллагенни ўз ичига олади ва самарадорлик бобида желатинли ниқоблар қиммат косметик воситалар билан бир қаторда туради. Желатинни чуқур ва сезиларли ажинларга қарши курашувчи биринчи даражали восита деб атаса ҳам бўлади. Желатинни турлича усулларда қўллаш мумкин, бунинг учун 1 ош қошиқ желатинга ярим стакан сув солинг ва желатин сувни шимиб олишини кутиб туринг (бу 10 дақиқадан 1 соатгача вақт талаб қилади, барчаси желатин турига боғлиқ). Шундан сўнг желатин тўлиқ ериши учун уни сув ҳаммомига ёки микротўлқинли печга жойлаштиринг, еригач қулай ҳароратгача совутинг. Тайёр бўлган желатинни сут, лимон шарбати, фаоллаштирилган кўмир ёки бодринг шарбати кабилар билан аралаштириб, ажин тушган соҳаларга қўлланг.

    Қуруқ тери учун ажинларга қарши ниқоб
    Мойлар одатда юздаги ажинларга қарши махсус воситаларнинг бир қисми ҳисобланади — ажинларни текислаш, терини намлаш, қуруқ юз терисига таранглик бағишлашда узум уруғи мойи ёрдам беради, у дорихоналарда сотилади. 1 ош қошиқ мой олинг ва бироз иситинг, кейин 3-5 томчи атиргул ёки сандал мойини қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва юзга йенгил массаж қилиб сурта бошланг, ажинлар мавжуд соҳага алоҳида еътибор беринг. Бундай ниқоб бир кеча давомида қолдирилиши мумкин.

    Творог ва кивили ажинлар билан курашувчи ниқоб
    Сизга ёғли творог (уни дўкондан емас, балки бозорда сотиб олиш яхшироқ) ва киви керак бўлади. Кивини езиб, пюре ҳолатига келтиринг ва шу икки маҳсулотни яхшилаб аралаштиринг. Юзни юмшоқ скраб билан тозаланг, кейин бу ниқобни юз ва бўйинга бир қават қилиб суртинг. Ниқоб тахминан ярим соат туриши керак, шундан сўнг уни совуқ сув билан ювиб ташланг. Қўллашдан кейин крем суртиш керак емас, ҳафтада 2-3 марта қўллаш тавсия етилади.

    Бодяга ва водород перикс билан ажинларга қарши юз ниқоби
    Бодяга — кремний ва спонгин бўлиб, анъанавий равишда терини ёшартириши учун ишлатилади ва водород пероксиди бу моддаларнинг тезда чуқур қатламларига киришига ёрдам беради. 1 ош қошиқ бодяга кукуни билан бир чой қошиқ пероксидини аралаштиринг. Юзни ажинли соҳаларига қўлланг, фақат кўзлар яқинига қўйиш тавсия етилмайди, чунки бу кучли таъсирланишни чақириши мумкин. Биринчи ҳафта 5-7 дақиқа, иккинчи ҳафта — 10, учинчи ҳафта — 15 дақиқа ушлаб туринг, сўнгра еҳтиётлик билан чайиб ташланг. Тунда фойдаланилса яхши бўлади, чунки ушбу ниқоб қўлланилганидан сўнг, қон оқимининг яхшиланиши туфайли тери 2-3 соат қизариб туриши мумкин.

    Ажинларга қарши алое мойлари
    Алое терини таранг қилади, озиқлантиради ва намлайди, шунинг учун юзда ажин пайдо бўла бошлагач ва чуқур ажинлар мавжуд бўлганида аёлларга алоени қўллаш тавися етилади. Ажинларга қарши ниқобни тайёрлаш учун 2 ош қошиқ алое шарбати керак бўлади, уни тайёрини сотиб олиш ёки уй шароитида алоени қирғичдан чиқариб, шарбатини сиқиб олиш мумкин. Ниқоб учун яна 1 ош қошиқ ёғли қаймоқ ва 1 ош қошиқ зайтун мойи керак бўлади. Ушбу уч маҳсулотни яхшилаб аралаштириб, юзга суртинг. Юзда ниқобни 30 дақиқага қолдиринг, кейин қуруқ салфетка билан ниқоб қолдиқларини шимдириб олинг. Агар ниқоб бир кечага қолдирилса, янада яхши натижа беради.

    Ажинлар пайдо бўлганда мевали ниқоблар
    Юз ажинларига қарши мевали ниқоблар витаминлар, аминокислоталарга бой бўлиб, улар терини мустаҳкамлайди, ёшартиради ва таранглаштиради. Ушбу ниқоб учун 2 ош қошиқ яшил олма пюреси ва 1 ош қошиқ зайтун мойи керак бўлади. Бу маҳсулотларни яхшилаб аралаштириб, бироз иситиб, юз ва бўйин терисига қўлланг. 30 дақиқадан сўнг илиқ сув, ортидан еса совуқ сув билан ювиб ташланг. Бундан ташқари олма пюреси ўрнига авакадо, банан, шафтоли, малина, қора смородина, қулупнай пюресини ҳам ишлатиш мумкин.

    25-ёшдан кейин пайдо бўлган ажинларга қарши ниқоб
    Ушбу ёшда кичик майда ажинлар пайдо бўлиши мумкин, аммо тери ҳали еластик ва таранглигини йўқотмаган, шунинг учун терининг табиий функцияларини сақлаб туриш керак. Бунинг учун сизга тухум ёрдам беради. Кичик ажинларга қарши ниқобни тайёрлаш учун 1 та тухум сариғи, 2 ош қошиқ буғдой кепаги ва 1 чой қошиқ зайтун мойини яхшилаб аралаштиринг. Терига бир текисда суртинг ва ярим соатга қолдиринг. Сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

    Ҳар қандай ёшдаги ажинларга қарши ниқоб
    Уйда ажинларга қарши мукаммал курашувчи мўмайгина ниқоб тайёрласа бўлади, у жуда кучли таранглаштирувчи, намловчи ва озиқлантирувчи таъсирга ега. Бу йерда ажинларга қарши ниқоб компонентлари жуда фойдали маҳсулотлар тўртлигидир. Бунинг учун 1 ош қошиқ оқ лой (гил), 1 ош қошиқ ёғли сметана, 1 чой қошиқ лимон шарбати ва юмшатилган асални аралаштириш керак бўлади. Ушбу ниқоб гил қуриб қолгунига қадар ушлаб турилади, кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.

    Зайтун мойи билан ажинни йўқотиш
    Қадим замонлардан бери зайтун мойи шифобахш хусусиятлари билан машҳур бўлиб, ажинли юзларга яхши таъсир қилади. 1 ош қошиқ зайтун мойинини тана ҳароратигача қиздиринг ва ҳоҳишингизга кўра бирор мева, масалан олма пюреси қўшинг. Ниқобни юзга бир текисда ёйинг ва 30-40 дақиқа ушлаб туринг, кейин совуқ сув билан ювиб ташланг.

    Кўз атрофидаги ажинларга қарши ниқоб
    Ажинлар кўпинча кўз атрофида пайдо бўлади. Бу муаммо кузатилганда зиғир ёки бодом мойи ёрдам беради. Ушбу мойлардан бирини олиб, 2-3 томчи нероли ёки атиргул ефирларидан қўшинг. Тайёр бўлган аралашмани йенгил уриб-уриб кўз атрофига сурта бошланг. 1 соатларча ушлаб туринг, кейин шимилмай қолган мойларни салфетка билан артиб ташланг.

    Ажинларга қарши курашишнинг бошқа усуллари

    Агар ажинларингиз жуда чуқур бўлса ёки сиз ажинлар учун ниқоб таъсирини кучайтиришни истасангиз, гўзаллик салонлари ва косметологик клиникаларининг муолажаларидан ўтиш мумкин. Ушбу ҳолларда ажинларни бартараф қилиш учун қуйидаги муолажалар қўлланилади:

    • Ботокс инйекцияси;
    • Филлер воситаларидан фойдаланиш;
    • Биоревитализация;
    • Микротокли даволаш;
    • Лазер терапияси.

    jinsij-aloqa-uzaytirish

    farzand-korish

    kizlik-pardasi

    zhinsij-aloka-haqida

    (Visited 243 times, 6 visits today)
    Rating: 2.5/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!