Аёлни кониктириш

Аёлни кониктириш

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Аёлни кониктириш Жинсий алокада : йўллари, тавсиялар, қоидалар, аёллар нимани хоҳлашади

«Қандай қилиб жинсий алоқада аёлни қониқтириш мумкин» деган саволга берилаётган кўплаб еркаклар бир нарсага ишонишади — жинсий алоқа қанчалик узоқ давом еца, аёлнинг кўзларида жинсий гигантлардек еътибор қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Хўш, аёллар бунга қандай қарашади? «Жинсий алоқа сифати» деганда улар нимани тушунишади — фақат унинг давомийлигиними?

Яшириб нима қиламиз — «неча марта?» ва «қанча вақт?» деган саволлар одатда еркакларнинг суҳбатларида кўп ўртага ташланади. Хонимлар сумкалар, чегирмалар ва бошқа ёқимли нарсалар ҳақида суҳбалашаётган бир пайтда, уларнинг турмуш ўртоқлари ва жуфтлари жуда ҳам муҳим масалаларни муҳокама қилишаётган бўлади. Ва жинсий алоқалар сони ва давомийлиги муаммолари бу саволлар рўйҳатида охирги ўринларда турмайди, айниқса еркаклар ҳали ёш бўлишса ва ва жинсий ҳаётни ҳали яқин ўртада якунлаш режаси бўлмаса. Асосан, албатта, улар мақтаниш учун «рекордни уриш» га емас, балки суюкли ёрларини максимал қониқтиришга ҳаракат қилишади. Бироқ кимдир аёлларнинг ўзидан буни сўраганми? Жинсий алоқада аёлни қониқтириш учун нима қилиш керак? Еҳтимол, уларга кўп соатли жинсий алоқага керак емасдир.

Олимлар аниқлашди…

Келинг, қуруқ, лекин объйектив маълумотлардан бошлаймиз. Сексологлар била туриб ишлашади — ғилдиракни кашф қилишнинг ҳожати йўқ, ҳамма нарса анча вақтдан буён ҳисоблаб чиқиб бўлинган. Хўш. Оддий еркакда жинсий алоқа икки-уч дақиқа давом етади. Тўғридан-тўғри оргазмга келсак, бу одамнинг кучидан келиб чиқиб беш, максимум ўн сония давом етиши мумкин. Сексолог А. Кинсей дейди: «Тез жинсий бўшалиш билан жавоб қайтарадиган еркак ҳар қандай патологиялардан йироқ бўлганида, бошқа сут емизувчилар ўртасида нормал ҳисобланади ва ўз тури вакиллари орасида бошқаларидан ҳеч қандай фарқ қилмайди».

Мана шундай! Шунингдек еркалаш вақтини ҳам қўшамиз (усиз барибир бўлмайди). Демак, нормада жинсий алоқа ўн дақиқа давом етади ва буни сексологлар тасдиқлашади: «Ўн дақиқадан ортиқ давом етадиган узоқ жинсий алоқа, одатда, еркакни ҳам, аёлни ҳам чарчатади». Сексологлар жинсий алоқалар сони ҳақида нима дейишади? Чунки маълумки, кучли жинс вакиллари дунёда енг кўп «мижоз сустлигигдан» қўрқишади ва «еркак қувватини тежаш» учун жинсий алоқалар сонини камайтиришга ҳаракат қилишади. Йўқ ва яна бир бор йўқ! Бу хато тушунча, у аскинча таъсир кўрсатиши ва жуда аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Айтиб ўтамиз: «Жинсий алоқа давомийлиги улар ўртасидаги интервалларга боғлиқдир». Бошқача қилиб айтганда, «қувватни» тежашга ҳаракат қилманг, зеро жинсий алоқалар ўртасидаги вақт қанчалик кам бўлса, жинсий алоқа шунчалик узоқ давом етади ва аксинча.
Жинсий алоқа вақтини узайтириш→

Аёллар нимани хоҳлайди

Турмуш ўртоғингиз учун жинсий алоқанинг қанча давом етиши мақбул саналиши, аёлни жинсий алоқада қониқтириш сирларини аниқлаш учун нима қилиш кераклигини қандай билиб олиш мумкин? Буни тўғридан-тўғри сўрамайсиз-ку ахир! Ва масала сохта уятда емас албатта — нима табиий бўлса, у уят емас. Шунчаки бу саволга самимий жавоб олиш бироз мушкул. Бундан ташқари, 5 йилдан буён ёшингиз нечи деган даволга бир хил сон билан жавоб берадиган ва жинсий алоқада қониқишга шу даража тақлид қиладиган аёлдан умуман ростгўйликни кутиб бўлармиди? Яхшиямки, нозик жинс вакиллари ўз сирларини баҳам кўрадиган онлайн форумлар мавжуд. Жинсий алоқада аёлларга нима ёқишини кўриб чиқамиз ва нима қилса улар тақлид емас, балки ҳақиқатда лаззатни ҳис қилишлари мумкинлигини ўрганамиз.

Биз бир қатор маълумотларни қўлга киритдик.

22 ёшли аёл мана бундай фикр қолдирган: «Менга узоқ давом еца ёқмайди, кейин ҳамма ҳисларим бузилади. Ундан кўра қисқароқ, лекин тез-тез бўлиб тургани яхши!»

Мана яна бир жуда ақлли ёндашув: «Ўттиз дақиқа бўлса ёмон бўлмасди. Аммор реал назар солсак, еҳтимол, 10-15 дақиқа бўлади. Аммо ҳама нарса яхши бўлса ва сиз ҳаётнинг мазмунини тушуниб йетгандек бўлсангиз, ким ҳам дақиқаларни санаб ўтиради?» Ҳамма еркакларнинг бундай ақлли жуфти бўлса еди!

Аёллар ўз жуфтларига ён бериши ва уларга мослашишини исботлайдиган бир фикр: «Бир еркак ўзи учун қирқ дақиқа давом етадиган жинсий алоқани уят деб билар еди. Шунинг учун, тушуниб турганингиздек, ҳар бир интим алоқа марафонга айланиб кетарди. Бу ҳам ёмон емас!» Бу хонимнинг ҳамроҳининг бахти чопган екан: афтидан, бу аёл нафақат таклиф қилинган ўйин қоидаларини қабул қилишга тайёрлиги, балки чидамлилиги билан ҳам ажралиб туради.

Лекин асосан, билиб олинг, аёллар чексиз давом етадиган «марафонни» ҳуш кўришмайди, аксинча, алоқалар сони бир нечта бўлишини афзал билишади, майли уларнинг давомийлиги рекорд даражада бўлмаса ҳам, қолдирилган фикрга назар: «Менга 3-4 марта 10-15 дақиқадан ёқади.  Еркалашлар билан жами бир ярим соталарча вақт кетади. Оддий ва ёқимли:)». Ҳақиқатан ҳам ёмон емас, айниқса, бу жинсий шифокорларнинг жинсий ҳаётга йетарлича тез-тез амал қилиш ҳақидаги маслаҳатига мос келади.

Енг муҳими, тўғри ёндашув

Хўш, аёллар қандай жинсий алоқани хоҳлайди? Еркаклар ва аёллар бир-биридан жуда фарқ қиладиган жонзотлар еканлигини унутмайлик. Агар сизда «жинсий алоқада аёлни қандай қондириш мумкин» деган савол бўлса, сиз аёллар психологиясининг баъзи хусусиятларини билишингиз керак, биз еса уларни еслатиб ўтамиз.

Биринчи қоида. Аёллар учун жинсий алоқа — муносабатларнинг мантиқий давомидир. Агар сиз уни тушки вақт хафа қилган бўлсангиз, у кечқурун сиз билан еҳтимол алоқа қилишни истамайди. Шунинг учун мавжуд келишмовчиликларни куннинг биринчи ярмида аниқлаштириб олинг, қарабсизки, кечга яқин ярашиб олишга улгурасиз.

Иккинчи қоида, ҳар бир киши билади, лекин жавобгар дақиқада кўпинча унутади — аёл қулоқлари билан севади. У билан мулойим бўлинг, унга қандай чиройли (гўзал, бетакрор) еканлигини айтиб туришдан чарчаманг.

Аёллар романтикани севадилар. Агар сиз қизил йелканли яхта ташкиллаштира олмасангиз ҳам, ҳеч бўлмаганда, битта гулдаста, юмшоқ ўйинчоқ ёки бошқа ёқимли нарса сотиб олишга қурбингиз йетади. Кўрасиз — у буни қадрлайди.

Учинчи қоидани ҳамма билади. Еркалашларга бепарво бўлманг, айниқса, агар сизнинг жуфтингиз шаҳвоний лаззатларни енди кашф қила бошлаётган бўлса. Аёл қанча ёш бўлса, унга муҳаббатнинг ҳиссий томони физиологиядан кўра муҳимроқдир. Бу, албатта, агар сизнинг ёрингиз тажрибали аёл бўлса, еркалашни ўтказиб юборишингиз мумкин дегани емас.
Жинсий алоқада аёлнинг лаззатланиши→

Тўртинчи қоида. Ероген зоналарни қидиришни тўхтатманг, уларни стимуляция қилиш сизнинг ёрингиз еҳтиросини оширади. Тажрибали еркаклар билишади: қулоқларнинг юмшоғини йенгил тишлаш, қориннинг пастки қисмини сийпалаш ёки умуртқа бўйлаб қўлни оҳиста ўтказиш аёлларни еҳтирослантиради. Бошқаларида еса еҳтирос кўкракни силаш натижасида уйғонади. Сиз машҳур Г нуқтани топа олмасангиз ҳам, ҳаракатларингиз беҳуда кетмайди.

Бешинчи қоида: аёллар еркаклардан кам емас, баъзида еса кўпроқ, жинсий монотонияга (бир хилликка) тоқат қилмайдилар. Улар тажрибаларга, кутилмаган жинсий алоқаларга, янги ҳолатлар ва кутилмаган жойларга тайёр. Буни ёдда сақланг ва ўз фантазияларингизни амалга ошириш учун уларни ҳамроҳингизга таклиф қилишдан қўрқманг.

Ҳар қандай ҳолатда, аёллар қандай жинсий алоқани хоҳлаши ва ётоқда аёлларни максимал даражада қондириш усулларини билиш учун имкон қадар тез-тез севги билан шуғулланишга ҳаракат қилиш керак. Бу масалада, ҳар қандай ишда бўлгани каби, тажриба амалиёт билан кела бошлайди.

 

Rating: 3.9/5. From 7 votes.
Please wait...