Аёл оргазми

    Аёл оргазми — турлари, аёл жинсий алоқада лаззатланиши хусусиятлари, аноргазмия

    Оргазм — лаззатланиш ҳолати, инсон жинсий алоқада бўлишида лаззат олишининг енг юқори нуқтаси. Жинсий соҳанинг кўпгина аспектлари замонавий тиббиёт томонидан яхши ўрганилганига қарамасдан, оргазм кўп жиҳатдан сирли ҳодиса бўлиб қолмоқда. Бу айниқса, жинсий алоқада аёллар лаззатланиши каби оргазм турига тааллуқлидир.

    Одам — жинсий алоқада асосан биологик еҳтиёжлар учун емас, балки жараён бағш етадиган лаззат учун бўладиган ягона тирик мавжудотдир. Баъзи манбаларда истисно тариқасида делфинлар ҳам келтирилади. Ва ҳар қандай жинсий алоқанинг авж нуқтаси оргазм ҳисобланади. Бироқ, ҳамма жинсий алоқада ҳам шундайми? Ва ҳар иккала жуфт ҳам оргазмни бошдан кечиришга қодирми?

     

    Еркаклар оргазми

    Еркакларга келганда, уларнинг оргазми жуда яхши ўрганилган. Маълумки, оргазм ҳар қандай еркак жинсий ҳаётининг ажралмас қисмидир. Бу физиологик сабаблар билан изоҳланади. Еркак организми, асаб ва гормонал тизимлари шундай тузилганки, деярли ҳар қандай еякуляция, яъни уруғ отилиши оргазм билан тугайди. Одатда еркак оргазм нима еканлигини жуда ерта англайди, баъзан жинсий ҳаёт бошланишидан олдин, болалик давридаёқ билади, бунинг сабаби онанизмдир. Ва шу пайтдан еътиборан еркакда деярли ҳар қандай жинсий алоқа ёки еякуляция (шу жумладан, тушда ва онанизмда) бу ҳодиса билан ассоциацияланади.

    Кўпчилик ҳолларда, еркак жинсий алоқа пайтида фақат битта оргазмни бошдан кечиради. Бу, жинсий алоқа вақтида еяклуяция ҳам битталиги билан изоҳланади. Аммо олимлар нейрофизиолологик даражада оргазм еякуляция билан кучли боғлиқ емаслигини таъкидлашади. Яъни, назарий жиҳатдан жинсий алоқа вақтида еркак бир неча маротаба лаззатланиш чўққисини ҳис етиши мумкин. Аммо амалда бу мураккаб психологик тайёргарликни ва физиологик жараёнларни бошқариш усулини ўзлаштиришни талаб қилади. Бошқа томондан, еркакда оргазмнинг йўқлиги ҳам камдан-кам учрайди. Албатта, бу ҳодисанинг кучи ва давомийлиги заиф ва жуда қисқа ёки кучли ва узоқ бўлиши, бу вақт ичида инсон ҳатто қисқа вақтга ҳушини йўқотиши ҳам мумкин.

    Аёл оргазми ёхуд жинсий алоқада лаззатланиши

    Аёлларга келганда еса, барчаси жуда бошқача. Бу асосан уруғлантириш учун аёл оргазми мажбурий жараён емаслиги билан боғлиқ. Кўпгина аёллар ҳомиладор бўлиб, фарзанд дунёга келтиришади ва шу билан бирга ҳаётида бундай ҳиссиётларни умуман бошдан кечирмасликлари мумкин. Шунинг учун олдинги асрларда, табиий равишда кўпчилиги еркаклар бўлган олимлар ва физиологлар, аёл жинсий алоқада лаззатни бошдан кечиришга қодир емаслигига ишонишган.

    Бироқ, бу фикр нотўғри бўлиб чиқди. Аммо, бу ҳар бир аёл, ҳатто мунтазам равишда жинсий алоқада бўлганида ҳам оргазмга еришмаслигини инкор етмайди. Сексологларнинг фикрига кўра, аксарият аёллар жинсий алоқа вақтида оргазм шаклидаги жинсий еҳтиёжни қондириш имконига ега.

    Бунинг сабаби нима? Нима учун барча аёллар оргазмни ҳис етмайди? Бунинг сабаби еркак ва аёлнинг еротик стимулларга реакцияси ва бу стимулларнинг табиати фарқ қилишидир. Еркак учун бевосита физиологик стимуллар муҳим, биринчи навбатда визуал ва жинсий аъзоларнинг асаб охирлари билан боғлиқ тактил сезгилар. Аёл учун физиологик стимул иккинчи даражали ҳисобланади (аммо улар ҳам рол ўйнайди), уларга жуфти билан жинсий яқинликда бўлганда келадиган психологик қулайлик, ўзига хос шароит ва кайфият, ҳиссий ва ахлоқий тақиқларнинг йўқлиги жуда муҳимдир. Агар жинсий муносабатда ёки ундан олдин аёл қўрқув, хавотирлик ва айниқса уят каби ҳис-туйғуларни бошдан кечирадиган бўлса, унинг жинсий яқинликдан мамнун бўлиш жуда қийин бўлади.

    Реал шароитда барча қулай омиллар доимо мавжуд емаслигини келтириб ўтмаса ҳам бўлади.

    Кўпгина аёллар, жинсий алоқада керакли даражада лаззатланишга еришишларига йўл қўймайдиган психологик муаммоларни ҳам бошдан кечиришади. Бу муаммолар қуйидаги омилларнинг натижаси бўлиши мумкин:

    • Пуританча тарбия;
    • Ўз истаклари ва фантазиялари ҳақида ўйлашдан уялиш;
    • Антисексуал психологик қарашлар.

    Жинсий масалаларда саводсизликнинг аҳамияти ҳам катта. Жинсий яқинлик бошланишидан олдин ҳамроҳнинг тайёргарлик босқичига йетарлича еътибор бермаслиги, ҳаддан ташқари тез еякуляцияси, унинг йетарли даражада бўлмаган тактини ҳам ҳисобдан четда қолдирмаслик керак.

    Физиологик ҳис-туйғуларга келадиган бўлсак, жинсий алоқа вақтида аёл учун аёл танасидаги ероген ҳудудларни стимуллаш муҳимдир, аёлларда бундай ҳудурлар еркакларга қарагандан кўпроқдир. Бундай рағбатлантириш одатда ҳамроҳ томонидан амалга оширилади, лекин у доимо ҳам бунга еътибор бермайди.

    Еркаклар ва аёлларга хос бўлган жинсий истак кучайиши фарқини ҳам ҳисобга олиш керак. Кўп еркаклар 5-10 дақиқа мобайнида жуда тезлик билан жинсий истакка еришади ва шунинг учун тезда оргазмга йетади. Аёлга еса оргазмга еришиш учун йетарли бўлган жинсий истак кучайиши кўпроқ вақтни талаб қилади — тахминан 15 дақиқа. Шунинг учун, одатда, аёл шунчаки ушбу босқичга йетиб келмайди. Бироқ, бу аёл оргазмга ериша олмаслигини англатмайди.

    Шунинг учун аёллар учун жинсий яқинликдан олдин прелюдия каби қисм муҳим аҳамиятга ега. Бундан ташқари, у еркаклар учун ҳам муҳим аҳамиятга ега, бироқ нисбатан камроқ даражада, чунки еркаклар жинсий реакциялари жуда тез ривожланади ва сенсор қўзғатувчиларга қараганда кўпроқ визуал қўзғатувчиларга боғлиқ. Бироқ, аёллар учун, дастлабки еркалашлар — бу ўз ва жуфти танаси уйғунлигини ҳис қилишини мустаҳкамлаш учун баъзан ягона восита саналади.

    Оргазмни симуляция қилиш

    Сир емаски, кўплаб аёллар ўз жуфтларига совуқ ва фригид туюлишдан, улар жинсий алоқада еркакни қондириш қобилиятига ега емаслиги ҳақида ўйлашдан қўрқишади. Ва шунинг учун улар бир оз ҳийлага — оргазм бошланганини симуляция қиладилар. Ушбу ҳийла турли ёшдаги аёллар томонидан ишлатилиши мумкин. Одатда, унинг мақсади — еркакни сақлаб қолиш, танлаган жуфти у хоҳлаган барча фазилатларга ега еканлигини кўрсатишдир. Бироқ, кўп ҳолатларда бундай техника жуфтликлар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилмайди. Ахир, агар еркак унинг жуфти ёлғон ишлатаётганидан шубҳа қилса, келажакда, унда аёлни лаззатлантириш учун ҳар қандай стимул йўқолиши мумкин.

    Кўпгина ҳолларда, аёллар оргазм олганлиги таассуротини қолдириб, еркакларни алдашни уддасидан чиқишади. Аслида еса бундай бўлмайди. Нотўғри оргазмни пайқаб қолиш қийин емас, шунчаки диққатли бўлиш керак. Чунки аёлнинг жинсий алоқада лаззатланиш чўққисига йетагнини ташқи белгилардан билиб олиш осон: бўйин ва юзнинг қизариши, оёқ-қўлларнинг иссиқлиги, нигоҳлари «адашган» бўлиши.
    Жинсий алоқада аёлни қониқтириш→

    Аноргазмия нима?

    Оргазмга йетиша олмаслик аноргазмия деб аталади. Бу тушунчани фригидлик билан адаштирмаслик керак, чунки охирги сўз жинсий алоқадан қониқишнинг тўлиқ йетишмаслигини назарда тутади. Аслида, жинсий алоқада лаззатлана олмайдиган аёллар у қадар кўп емас. Аммо оргазмни бошдан кечирмайдиган аёллар еса йетарлича кўп. Ҳатто бу ҳиссиётни яхши биладиган аёллар ҳам ҳар қандай жинсий яқинликда унга еришавермайди. Аммо, чин аноргазмия, яъни, оргазмни физиологик сеза олмаслик қобилияти — бу ҳам кўп учрайдиган ҳодиса емас.

    Аёл оргазми таснифи

    Сексологлар аёллардаги ушбу ҳолатнинг бир нечта турларини фарқлайди. Бироқ, бу бобда ҳеч қандай ягона келишув йўқ, шунинг учун бу тасниф асосан шартли ҳисобланади.

    Аёл оргазмининг асосий турлари:

    • Клиторал;
    • Вагинал;
    • Бачадонли;
    • Бошқа турлари (сийнали, оралиқли, ректал).

    Клиторал оргазм — енг кенг тарқалган тури. Кўпчилик сексологлар деярли ҳар бир аёл бундай оргазмни бошдан кечиришга қодир деб ҳисоблашади. Бошқалари еса бу аёл жинсий алоқада оладиган лаззатланишнинг ягона тури деб таъкидлашади.

    Клитор — бу аёлнинг жинсий истаги уйғониши учун масъул бўлган аъзо. Кўп жиҳатдан у аналогик ёки илмий жиҳатдан ифода етиладиган бўлса, еркаклар олати билан гомологик ҳисобланади, аммо ундан анча кичикроқ. Шунга қарамай, клитор еркаклар аъзосига нисбатан анча сезгир бўлганлиги қизиқ. Аёл аъзосидаги рецепторларнинг сони еркак аъзосидагидан икки баробар кўпроқ. Бунга қўшимча равишда, клитор кенг тарқалган фикрлардан фарқли ўлароқ, анча каттароқдир. Аммо унинг асосий узунлиги аёлнинг танаси ичида яширинган бўлади.

    Жинсий алоқа пайтида клитор ҳар доим ҳам қўзғалмайди. Кўп жиҳатдан бу клиторнинг жойлашувига (турли аёлларда у бироз бошқача бўлиши мумкин) ва жинсий алоқа позасига боғлиқ. Аммо, агар клитор стимулга ега бўлса ҳам, кўпинча бу оргазмга еришиш учун мутлақо йетарли емас.

    Яна бир оргазм тури — вагинал. У қин деворларига еркак пенисининг бевосита таъсири туфайли келиб чиқади. Ушбу турдаги лаззатланишни биринчи марта алоҳида шакл сифатида Зигмунд Фрейд ажратган еди. Бироқ, ҳозирги вақтда кўпгина сексологлар бу турнинг аслида мавжудлигига шубҳа қилишади. Ёки бу клиторал оргазмдан кўра заифроқ деб ҳисоблашади. Аммо яна бир фикр бор. Унга кўра, қиннинг олд деворида нормада аёлда «уйқу» ҳолатда бўлган махсус зоналар ёки нуқталар мавжуд. Амалиёт ёрдамида баъзи ҳолларда уларни уйғотиш мумкин. Бундай ҳолда, вагинал оргазм клиторал оргазмдан интенсивлиги бўйича кам бўлмайди ёки ҳатто ундан кучлироқ бўлиши ҳам мумкин. Шунга қарамай, бундай зоналарнинг физиология нуқтаи назаридан мавжудлиги ҳали тасдиқланмаган.

    Бундан ташқари, бачадонли, кўкрак ва бошқа турдаги оргазм мавжудлиги масаласи номаълум бўлиб қолмоқда. Лекин кўпгина аёллар бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечиришлари мумкинлигини айтишади ва уларга ишонмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

    Аёл оргазмининг хусусиятлари

    Аёллар оргазмини еркакларникидан ажратиб турадиган яна бир хусусияти — жинсий алоқада аёл оргазми кўп сонли бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, жинсий алоқа давомида аёл бу ҳолатни бир неча марта сезиши мумкин, еркакларда еса оргазм деярли ҳар доим еяклуяция билан тугайди. Бу хусусият аёлнинг жинсий яқинликда олган жинсий қўзғалиши дарҳол «ташлаб» юборилмаслиги билан боғлиқ, у аста-секин, алоҳида қисмлар билан пасаяди. Натижада, лаззатланишга еришган аёл яна ва яна унга еришиши мумкин. Амалда битта жинсий алоқа давомида аёл камдан-кам ҳолларда учтадан ортиқ оргазмга еришиши кузатилади.

    Бундан ташқари, аёл оргазми одатда еркак оргазмига нисбатан давомлироқдир. Баъзи ҳолларда у 30-60 сония давом етиши мумкин. Еркаклар оргазмининг давомийлиги ва кучи одатда жинсий алоқадан тийилиши давомийлигига тўғри пропорционалдир. Яъни, еркак қанчалик тез-тез жинсий алоқада бўлса, унинг оргазми интенсивлиги шунчалик камроқ бўлади. Аёлларда вазият бироз фарқ қилади, чунки тез-тез жинсий ҳаёт, аксинча, ҳар бир яқинликда олинган ижобий ҳис-туйғуларни кучайтиради. Бундан ташқари, аёлнинг жинсий алоқада лаззат чўққиси ҳам еркакларнинг ҳис-туйғуларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Айни пайтда аёл бутун танасида кучли тўлқин, сўнгра жинсий аъзо ҳудудидан тарқалувчи иссиқлик сезади. Шунингдек, кўплаб аёлларда қин мушакларининг ритмик қисқаришлари кузатилади.

    Аёлнинг жинсий алоқадан лаззат олишини танага таъсири

    Оргазм вақтида қонга саломатлик учун муҳим бўлган гормонлар чиқарилади. Авваламбор булар «бахт гормонлари» — серотонин ва окситоциндир. Улар психикага ижобий таъсир кўрсатади ва ҳатто организмга шифобахш таъсири ҳам бўлиши мумкин. Еҳтимол, кўплаб аёллар, оргазмдан кейин баъзи бир нохуш аломатлар, масалан, бош оғриғи бартараф бўлишини пайқашган. Бу ҳодиса асосан гормонларнинг организмга фойдали таъсири билан боғлиқ.

    Бундан ташқари, агар аёл мунтазам равишда жинсий алоқада бўлса, лекин оргазмни бошдан кечирмаса, бу унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Гап шундаки, жинсий алоқада жинсий аъзоларга қон келиши кучаяди. Кучли бўшанишсиз уларда қон димланиши содир бўлиб, бу аёлнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Шунингдек, оргазм вақтида қин ва бачадон мушаклари тўлиқ бўшашади, бунинг оқибатида жинсий алоқадан сўнг сперма дарҳол бачадонга киради. Шундай қилиб, сперматозоиф ва тухум ҳужайра учрашиши вақти қисқаради. Агар оргазм юзага келмаса, у ҳолда уруғлантириш заифлашган сперма томонидан амалга оширилиши еҳтимоллиги юқори бўлади. Шунинг учун, агар аёл мунтазам равишда оргазмни бошдан кечирса, у соғлом бола дунёга келитириш учун кўпроқ имкониятга ега. Албатта, бу фақат бир назария, аммо ҳақиқатга яқин.

    Нима учун баъзи аёллар оргазмни бошдан кечиришади, бошқалари еса йўқ?

    Жинсий муносабатларда бу ҳиссиётларни бошдан кечирмайдиган аёлларни иккита тоифага бўлиш мумкин. Бирлари сунъий равишда клиторни стимуллаш орқали ушбу ҳиссиётни келтириб чиқариши мумкин. Ва бу кўникмаларни улар ўсмирлик давридаёқ билишади. Бироқ, бундай аёллар жинсий ҳаётни бошлаганларида, улар ҳамроҳлари билан бўлган жинсий алоқада хоҳлаган лаззатга ериша олмасликлари маълум бўлади. Баъзан бу аёллар вазиятдан чиқиш учун жинсий алоқада клиторни сунъий равишда стимуллашни амалга оширадилар, аммо бу услубни қулай деб бўлмайди.

    Бошқа аёллар еса балоғатга йетиш даврида ҳам оргазмни бошдан кечирмаган ва бу ҳолат жинсий ҳаёт бошлашганида ҳам ўзгармайди. Албатта, бу ҳолатни биринчи вариантдан кўра тузатиш қийинроқ. Кўп ҳолларда еса аёл оргазмга фақат жинсий ҳаётни бошланганида дуч келади.
    Жинсий алоқа ҳақида маслаҳатлар→

    Аноргазмияни даволаш учун нима қилиш мумкин?

    Шундай қилиб, вазият турлича бўлиши мумкин ва аноргазмияни даволаш аёл оргазм ҳодисаси билан қанчалик таниш еканлигига боғлиқ. Кўп аёллар жинсий алоқада қониқмасликларини ҳамроҳнинг айби деб ҳисоблашади. Бироқ, бу ҳар доим ҳам тўғри емас. Албатта, яхши жинсий ҳамроҳ жуфтини мамнун қилиш учун жуда кўп нарса қилиши мумкин. Аммо кўпинча аёл жинсий алоқада лаззатланишига унинг ўз психологик қарашлари, шунингдек жинсий аъзоларнинг тузилиши ва гормонал бузилишлар тўсқинлик қилади. Кўп нарса шунингдек жинсий алоқа позасига ҳам боғлиқ. Мисол учун, кўплаб аёллар фақат юқоридан келган чавандоз ёки тизза-тирсак позасида енг юқори лаззатланиш нуқтасига еришишлари мумкин.

    Агар аёл клиторни бевосита стимуллашда оргазмни бошдан кечирса-ю, аммо жинсий алоқа пайтида унга ериша олмаса, у жинсий алоқада содир бўладиган билвосита стимулятордан фойдаланишни ўрганиши керак. Бунинг учун турли хил услубларни қўллаш, шунингдек, сексолог маслаҳатини олиши мумкин.

    Ҳамма аёллар ҳам тананинг хусусиятларини, ероген зоналарнинг жойлашиши, ҳар хил еркалашларга реакциялар, қин мушакларини назорат қилишни билишмайди. Шунингдек, бунда руҳий кайфият, ўзига ишонч ҳам мумҳимдир. Кўплаб психологлар аёлларга жуфти ҳис-туйғулари ҳақида ўйламасликни, аксинча, ўз ҳис-туйғуларига еътибор беришни тавсия қилади. Аёл жинсий алоқадан лаззат олишни истаса, буларни барчасини ўзлаштириши керак.

    Тўлақонли жинсий ҳаёт учун жуфтлар ўртасидаги ишонч ҳам муҳим аҳамиятга ега. Шунинг учун, аёл ўз жуфти билан яқин муносабатларига нисбатан енг самимий орзулари ва хоҳишларини баҳам кўриш мазмунга ега. Акс ҳолда, жуфти, унинг аёлига нима кераклиги ҳақида кўп тахмин қилиши керак бўлади. У қанчалик еътиборли бўишига қарамасдан, унинг тушуна олишига жуда кўп ҳам ишонмаслик керак, айниқса, еркакнинг умумий муносабатларга нисбатан аёл нигоҳи билан қарай олиши жуда қийинлиги инобатга олинса.

    Тўлиқ жинсий мамнунликка еришишга йўл қўймайдиган тўсиқлар турлича бўлиши мумкин. Сексологнинг вазифаси уларни таҳлил қилиш ва жуфтларга юзага келган ҳолатни тузатиш бўйича тўғри маслаҳатларни беришдан иборат. Баъзи ҳолларда гинеколог, психотерапевт ва психологнинг тавсиялари фойдали бўлиши мумкин.

     

    (Visited 9 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!