АСТМАНИ ДАВОЛАШ

    АСТМАНИ ДАВОЛАШ

    АСТМАНИ ДАВОЛАШ Нафас йўли касалликлари ичида дунёда енг кўп тарқалгани диққинафас (астма) касаллиги ҳисобланади.

    Бу дардга ҳамма ёшдаги одамлар, ҳатго, чақалоқлар ҳам чалинуши мумкин. Бу касаллик инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб, кўп йиллар мобайнида аста-секин шаклланиб боради.

    Инсоннинг асосий нафас йўли кекирдак бўлиб, у найга ўхшап| узунлиги 9-12 см, доираси 2 см.га яқин бўлади. Кекирдак кўндаланг ярим халқа шаклдаги егилувчан қақирмачокдардан ташкил топган бўлиб, у тоғай деб аталади.

    Кекирдакнинг пастки қисми иккига бўлиниб, шохчаланиб кетади. Бу шохчалар замонавий (табобатда) тиббиётда бронхит деб аталади.

    Касалликка чалинган одам кекирдагининг ва бронхитларнинг ички деворларига балғамлар, шилликдар ёпишиб ялиғланади, ҳаво ўтишини қийинлаштиради. Бу ҳол ўз навбатида хуружли йўтални юзага олиб келади.

    Диққинафас – нафас олишнинг қийинлашуви, бўғилишдир. У оддий йўталишдан бошланиб бора-бора хуружли йўталишга айланади.

    Балғам чиқаради, томоқ орқали хириллаш, чийиллаш товушлари ешитилади.

    Беморга ҳаво етишмайди, айниқса, нафас чиқариш қийинлашади, кўкрак қафаси кенгаяди, бўйин, елка томирларига зўр келади.

    Оғиз, бурунъқўлларда кўкаришлар пайдо бўлади, кўз катталашади.

    АСТМАНИ ДАВОЛАШ

    АСТМАНИ УЙ ШАРОИТИДА Даволаниш усули:
    1. Йил фаслининг қандай бўлишидан қатъий назар, бемор ерталаб суви қочган ноннинг ҳар бир тишламига асал суртиб истеъмол қилиш, жийда пўстлоғидан ёки наъматакдан 3 маҳал чой қилиб ичиши лозим. Ерталаб иссиқ овқат истеъмол қилиш мумкин емас.

    2. Тушлик овқат шолғом кўп суюқ овқат бўлгани яхши. Суви
    қочган нон, ҳамма мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш мумкин. ,

    3. Хамирли суюқ овқатлар, қовурма овқатлар, қази, сут, кабоб, шўр ва аччиқ нарсалар мумкин емас.

    4. Ширинликлар, қандолатчилик маҳсулотлари, музқай- моқ ва совуқ нарсалар ейилмайди.

    5. Кечки овқат қандай бўлишидан қатъий назар бемор ов- қат билан бирга бир боғ кўк пиёз ёки саримсоқ пиёз истеъмол қилиши шарт.

    6. Овқатлар, асосан, сувда, буғда пишган ва димламалар бўлсин.

    7. Қатиқ, қаймоқ, сариёғ, творог мумкин.

    8. Касал ичадиган чойлардан бири қайнатилган ўрик суви бўлмоғи керак. Кўк чой, ҳамда чалоп ичиш мумкин.

    9. Совуқ овқатлар, совуқ сувда ювиниш, бош кийимсиз юриш, кўп ухлаш мумкин емас. Диққинафас касали билан бетобланган одам кунига 4-5 марта енгил овқатлар билан овқатланиши керак.

    Шунга кўра ерталабки иккинчи чой ичишда сариёғдан ширчой ичиши лозим. Овқат билан ҳар куни, албатта, бир боғ кашнич истеъмол қилиш керак. Суюқ, қуюқ овқатларга нўхат солинган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Қуруқ мевалар қаторида ҳар куни 4-5 ёнғоқ истеъмол қилиш шарт.

    АСТМАНИ ДАВОЛАШ

    АСТМАНИ УЙ ШАРОИТИДА Даволаниш:

    1. Оёқни ҳар куни иссиқ сувда буғлаб, сўнг оёқ тагига кечаси асал суртиб, боғлаб ётиш. Ерталаб оёқ тагини иссиқ ҳўл латта билан артилади.

    2. Ҳар куни иккала кўкракларга, кўкрак ва тиззаларга еритилган қора қўчқор думба ёгидан суркаб, ишқалаб едирти- риб, ўралиб ёгилади.

    3. Куз, қиш ва ерта баҳор фасли бўлса, кечаси сандал ичида ётиш керак.

    4. Ёз фасли бўлса, кундузи баданни яланғочлаб, навбат билан олди-орқани қуёшда тоблаб, қорайтириш керак. Ёки офтобда бирон иш қилиш керак. Офтобга чиққанда қагиқ ичиб олиш ва яланғоч баданга доғ қилинган пахта ёғи сур- тиб олиш лозим.

    5. Қиш фаслида бўлса ҳафтада 2-3 марта исириқ қайнат- масида 40 дақиқа ванна қилйш лозим. Бунинг учун бир боғ исириқни 10 литр сувда 20 дақиқа қайнатиб, суви тугагунча қайга-қайга иситиб ванна қилиш шарт. Куз ва қиш фаслида кечаси ванна қилиш керак.
    Шу юқорида айтилганлар тўла бажарилса, бемор бу дарддан бутунлай тузалиб кетади.

    (Visited 65 times, 1 visits today)
    No votes yet.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!