Аллергия сабаблари

Аллергия сабаблари

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Аллергия: сабаблари, аломатлари ташхиси, даволаш ва уни қандай қилиб олдини олиш мумкин

Аллергия — организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳари каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир.

Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген» деб аталади. Аллерген озиқ-овқат, ичимликлар ва атроф-муҳитда мавжуд. Кўпгина аллергенлар зарарсиздир, яъни кўпчиликда бу моддалар аллергия чақирмайди.

Аллергия нима?

Аллергия жуда кенг тарқалган. Соғлиқни сақлаш органлари маълумотига биноан Шимолий Америка ва Ғарбий Европада тахминан 20% одамлар поллиноз(аллергик риноконюктивит, аллергик ринит)га дучор бўлишган.

Бутун дунёда аллергия билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. «Аллергй УК» маълумотларига кўра, тахминан 30-40% одамлар ҳаётларининг бир қисмида аллергияга дучор бўлишади. Аллергия енг кўп болаларда учрайди, айниқса озиқ-овқатга нисбатан аллергия кузатилади.

Аллергия белгилари ва аломатлари

Агар аллергик инсон аллерген билан тўқнашганда, аллергик реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади.

Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори сезгирликка ега бўлади — бу жараён сенсибилизация деб аталади.

Сенсибилизация бир неча кундан бир неча йилгача давом етиши мумкин. Кўпгина ҳолатларда сезувчанлик жараёни охиригача якунланмайди ва беморда баъзи аломатлар юз беради, аммо тўлиқ алергик реакция кузатилмайди.

Иммун тизими алергенга таъсир қилганда, яллиғланиш ва қўзгалиш хусусияти пайдо бўлади. Белгилар ва аломатлар алерген турига боғлиқ. Аллергик реакциялар ичакда (овқат ҳазм қилиш тизими), терида, синусларда, ҳаво йўлларида, кўзлар ва бурун йўлларида пайдо бўлиши мумкин.

Чанг ва чангчига аллергия симптомлари қуйидаги белгиларга ега:

  • Бурун битиши;
  • Кўзларнинг қичиши;
  • Бурундаги қичишиш;
  • Ринит;
  • Кўзларнинг шишиши;
  • Кўзларнинг ёшланиши;
  • Йўталиш.

Теридаги аллергия, масалан, екзема (атопик дерматит) симптомлари:

  • Тери пўст ташлаши;
  • Қичишиш;
  • Тери қуруқлашиши;
  • Терида қизғиш тошмалар тошиши.

Озиқ-овқат маҳсулотларига (озиқ-овқат) бўлган аллергия турли реакцияларга ега:

  • Қайт қилиш;
  • Тилнинг шиши;
  • Оғиздаги ачишиш;
  • Лабнинг шишиши;
  • Юзни шишиши;
  • Томоқ шишиши;
  • Ошқозон спазми;
  • Нафас олишнинг бузилиши;
  • Ректал қон кетиш (болалар камдан-кам ҳолларда);
  • Диарея;
  • Анафилаксия (анафилактик шок) — жуда жиддий, кўпинча ҳаёт учун хавфли бўлган аллергик реакция.

Ҳашаротларнинг чақишига алергия қуйидаги аломатларга ега:

  • Овознинг хириллаши;
  • Чақилган жойининг шишиши;
  • Қон босимининг кескин пасайиши;
  • Тери қичиши;
  • Бош айланиши;
  • Йўтал;
  • Нафас олиш қийинлиги;
  • Ташвишланиш;
  • Анафилаксия.

Дори воситаларга аллергия қуйидаги белгиларга ега бўлиши мумкин:

  • Овознинг хириллаши;
  • Тилнинг шишиши;
  • Лабнинг шишиши;
  • Юзни шишиши;
  • Тери тошмаси;
  • Қичима;
  • Анафилактик шок белгилари.

Анафилактик шок аломатлари

Анафилактик шок тезда бошланадиган жиддий аллергик реакция. Анафилактик шок ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин ва шошилинч тиббий ёрдам сифатида қаралиши керак.

Аллергик реакциянинг бу тури аллерген таъсиридан кейин бир неча дақиқадан сўнг пайдо бўлиши мумкин бўлган бир нечта турли аломатларни акс еттиради. Агар аллерген тўгридан-тўгри қонга таъсир қилса, аллергик реаксия бошланиши одатда 5 дан 30 минутгача бўлади. Озиқ-овқатлар алергенига бўлган реакция узоқроқ вақт талаб етади.

Анафилаксия — шошилинч тиббий ёрдам талаб етади.

Тери ва шиллиқ пардаларда анафилактик шокнинг намоён бўлиши

Тананинг барча қисмлари, қизариши ва қичиши кузатилади. Зарарланган тўқималар ҳам шишади (ангиодистрофия). Баъзилар терида ачишиш ҳиссиётларни кечириши мумкин. Тахминан 20% ҳолларда тил ва томоқ шишиши кузатилади. Агар тери ғалати мовий рангга ега бўлса, бу гипоксиянинг (кислород етишмаслигининг) белгиси бўлиши мумкин.

Баъзи беморларда бурун битиши мумкин. Кўзларнинг олд қисмини ва кўз қовоқларининг  ички қисмини қопловчи шиллиқ қават (конъюнктива) яллиғланиши мумкин.

Анафилаксия вақтида нафас олишнинг ўзгариши

  • Нафас олиш қийинлиги;
  • Бронхнинг спазмлари сабабли нафас олиш пайтида ҳуштак чиқиши;
  • Стридор — нафас олишда кучли титрайдиган овоз;
  • Овознинг бўгилиши;
  • Одинофагия — ютаётгандаги оғриқ;
  • Йўталиш;

Кардиоваскуляр ўзгаришлар

Коронар артерия спазми — юракдаги гистаминни чиқарадиган ҳужайралар туфайли артерия деворидаги мушакни кескин қисқариши (вақтинчалик). Бу миокард инфаркти, дисритмия (анормал юрак ритми) ёки юрак хуружига олиб келиши мумкин.

Кам қон босими юрак уриш тезлигини тезлашишига олиб келиши мумкин. Артериал қон босимининг тўсатдан пасайиши туфайли бош айланиши содир бўлади. Баъзилар ҳушини йўқотиши мумкин. Баъзи ҳолатларда анафилаксиянинг ягона белгиси паст қон босими бўлиши мумкин.

Ошқозон-ичак тизимидаги ўзгаришлар

  • Қорин бўшлиғи тутқаноғи;
  • Диарея;
  • Қусиш;
  • Сийдик чиқариш назоратини йўқотиш;
  • Қорин оғриғи.

Аллергия ривожланиши сабаблари

Инсон иммунитети аллергенга патоген (ташқи зарарли моддалар) деб жавоб беради ва уни уни бегона бактерия, вирус, қўзиқорин ёки токсин каби йўқ қилишга ҳаракат қилади.

Бироқ аллерген зарарли емас. Шунчаки иммун тизими бу моддага жуда сезгир бўлиб қолган.

Иммунитет тизими аллергияга таъсир қилганда, аллергенни йўқ қилиш учун антитаналар тури иммуноглобулин Е (ИгЕ) ни чиқаради. Бу организмда аллергик реакцияга олиб келадиган кимёвий моддалар ишлаб чиқаради.

Ушбу кимёвий моддалардан бири гистамин деб аталади. Гистамин мушакларнинг қисқаришига олиб келади, шу жумладан қон томирларининг деворларида ва нафас йўлларида ҳам. Гистамин шунингдек бурундаги шиллиқ ажралишига ёрдам беради.

Аллергия билан оғриган одам аллергия аломатларида аллергенни айблайди — дўстининг уй ҳайвони, ўсимлик чанги ёки чангни. Бироқ, улар нотўғри фикрлашади. Муаммо алергенда емас, балки аллергик одамнинг иммун тизимидадир.

Аллергия ривожланиши учун хавф омиллари

Тиббиётда хавф омиллари деб касаллик ёки бемор ҳолатини ёмонлаштирадиган омиллар тушунилади. Ушбу хавф одамнинг қилган нарсасидан келиб чиқиши мумкин. Мисол учун, чекиш ўпка касаллиги учун хавф омилидир.

Қуйида алергиялар билан боғлиқ хавф омилларининг айримлари келтирилган:

  • Оилада астмабилан оғрийдиган инсон бўлиши — сизнинг ота-онангиз, бобо-бувингиз ёки бобонгизда астма бўлган бўлса, сизда ҳам аллергия ривожланиши хавфи бор;
  • Оилада аллергияга дучор бўладиган инсон бўлиши — агар яқин қариндошингиз аллергик бўлса, аллергия ривожланиши сизда ҳам кузатилиш еҳтимоли мавжуд.
  • Болаларда аллергия катталарга қараганда кўпроқ. Ижобий тарафи шундаки, кўп болалар улғайиши сари алергияни йўқотишади.
  • Астма борлиги — астма бўлган одамларда аллергия ривожланиши еҳтимоли кўпроқ;
  • Қуёш нурининг етарлича таъсир етмаслиги — Европа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги марказининг олимлари ҳамда турли австралиялик марказларнинг тадқиқотчилари қуёш нурлари кам бўлган ҳудудларда яшовчи болаларнинг аллергия ривожланиш кўрсаткичлари юқори еканлигини аниқлашди.

Енг кенг тарқалган аллерген

Аллерген — айрим сезгир шахсларда аллергик реакцияга сабаб бўлган модда.

Ҳайвонларга аллергия:

  • Чанг бургалари — уларнинг нажаси;
  • Жун;
  • Мўйна;
  • Кепак;
  • Фел д1 — мушукнинг ёғ ва сўлак безларида аниқланган оқсилдир;

Тиббий алергенлар

  • Пенициллин;
  • Салицилатлар — одатда аспиринда жойлашган салицил кислотасининг тузи;
  • Сулфанамидлар.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида

  • Жўхори;
  • Селдерей;
  • Қовоқ;
  • Ловия;

Ҳашаротлар

  • Заҳарли ҳашоратлар;
  • Пашша;
  • Асаларилар;
  • Чумолилар
  • Бурга;

Аллергияни ташхислаш

Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, алергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.

Аллергиялар учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:

Қон таҳлили— иммунитет тизими томонидан чиқарилган ИгЕ антитаналари даражасини ўлчайди. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (РАСТ) деб ҳам аталади.

Терини тилиш тести ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Терини шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ алерген қўлланилади. Агар тери реакцияси бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин

Патч тести — дерматит бўлган беморларда (екзема) қўлланилади . Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктириалди. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади.

Аллергияни даволаш усуллари

Аллергиялар учун енг самарали даволаш аллерген таъсирига йўл қўймасликдир. Бироқ, баъзида аллергендан тўла қутулиш мумкин емас. Беморларни уларнинг алергенларини қандай тўғри аниқлашни билиш учун ҳам ўқитиш муҳимдир.

Аллергияга қарши дори воситалари

Дорилар аллергия белгиларини бартараф етишга ёрдам беради, аммо уни даволай олмайди. Аллергияларни даволаш учун кўплаб таблеткалар шифокор рецептисиз мавжуддир. Дори воситасини ишлатишдан олдин шифокорингизга мурожаат қилинг.

Антигистаминлар (гистамин антагонистлари): улар аллергик реакциянинг бир қисми бўлган, танада ишлаб чиқариладиган гистаминнинг таъсирини тўхтатадилар. Баъзи антигистаминлар болалар учун мос емас.

Бурун учун томчилар: Баъзи беморлар поллиноз бўлган ҳолларда бурун учун томчилар ёрдам беришади, деб айтишади. Бурун учун томчилар қисқа муддатли таъсир кўрсатади.

Лейкотриен рецепторлари антагонистлари (антилейкотриенлар): астмада ёки бошқа даволанишлар фойда бермаганда буюрилади. Антилейкотриенлар лейкотриен — шишишига олиб келадиган кимёвий моддалар таъсирини блоклайди. Лейкотриен аллергик реакция вақтида танада ишлаб чиқарилади.

Стероид томчилар: бурун битишини камайтиришга ёрдам беради, доимий бурун битиши синусит, жумладан гайморит ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Иммунотерапия

Бундан ташқари гипосенсибилизация деб ҳам аталади. Бундай терапия иммун тизимни қайта тиклайди. Шифокор бир неча йиллар давомида алерген дозаларини аста-секин таъсир еттиради. Мақсад узоқ муддатли толерантликка олиб келади, бу еса ИгЕ ҳосил қилишни пасайтиради. Иммунотерапия фақат кучли аллергия турлари учун ишлатилади.

Аллергияларнинг олдини олиш

Даволаш аллергия симптомларини енгиллаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлса-да, беморларга баъзи аллерген таъсир қилмаслиги керак. Баъзи ҳолларда бу осон иш емас. Баҳор ва ёз ойларида ўсимлик чангидан қочиш деярли мумкин емас. Ҳатто енг тоза уйларда замбуруғ споралари ёки чанг мавжуд. Ва шундай қилиб:

Чанг бургалари таъсирини камайтириш

  • Гиламларни бошқа, қаттиқ қопламалар билан алмаштиринг (масалан, ламинат);
  • Анъанавий пардани рулонли парда билан алмаштиринг;
  • Мунтазам равишда ёстиқ, стул ва юмшоқ ўйинчоқларни тозаланг. Иложи бўлса, уларни юқори ҳароратда ювинг;
  • Жунли ёки тукли ёстиқлардан фойдаланманг;

Мушук ва итларга аллергия

Агар сиз уй ҳайвонлари егасининг уйига ташриф буюрсангиз, антигистаминларни олинг.

Унутманг, ҳайвонлар емас, ҳайвонлар сийдиги, сўлаги, жунидаги мавжуд оқсиллар аллергияни чақиради. Агар ҳайвонлар билан алоқа қилмасангиз, егасидан ҳайвонни бошқа жойга қулфлаб қўйишни ёки ўбошқа хонага ўтишни илтимос қилинг.

Уй ҳайвонларига сизнинг жойингизда ухлашга йўл қўйманг. Уй ҳайвонлари учун юмшоқ ўйинчоқлар ва тўшамалар юқори ҳароратда мунтазам равишда ювилиши керак.

Моғор замбуруғи спораларига бўлган аллергияни олдини олиш

  • Уйингизда моғор замбуруги бор-йўқлигини текширинг;
  • Уйингиздаги сув қувурини текширинг. Сув оқиши намликни ҳосли қилади, у еса моғор замбуруғи учун енг қулай муҳитдир;
  • Ўзингизнинг кичкина моғорлаган жойларни тозалашингиз мумкин. Маҳсус хизмат осон ериша олмайдиган жойларда моғорни тозалашга ёрдам бериши мумкин;
  • Гипсокартон моғорлаган бўлса, уни кесиб, алмаштиринг;
  • Барча қаттиқ юзалар моғор босмаганлигига ишонч ҳосил қилинг;
  • Уйингиздаги намли жойларда гиламлар тўшаманг;
  • Моғорланган гиламларни алмаштиринг;
  • Ҳаммом яхши шамоллашига ишонч ҳосил қилинг;
  • Кондиционерлар уйни қуруқ сақлашга ёрдам беради. Филтрлар мунтазам алмаштириб туринг.

Озиқ-овқат аллергиясининг олдини олиш

  1. Муайян маҳсулотни сотиб олишни ва улардан фойдаланишдан олдин, ёрлиқдаги ингредиентлар рўйхатини кўринг. Кўп озиқ-овқатда сут, тухум ёки ер ёнғоқ каби аллергенлар бўлиши мумкин. Кўпгина мамлакатлар қонуний равишда аллерген мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини аниқ белгилашни талаб қилади.
  2. Ресторан ва кафеларда официантга қайси маҳсулотга аллергиянгиз борлигини аниқ тушунтиринг.

Поллинозни олдини олиш

Поллиноздан азоб чекаётган бўлсангиз, баҳор ва / ёки ёзги ойларни тобора енглироқ ўтказиш учун баъзи чораларни кўришингиз мумкин.

  1. Антигистаминлардан фойдаланинг. Кўпгина беморлар учун улар поллинознинг классик аломатларини камайтиришда жуда самаралидир. Иложи бўлса камроқ уйқучанлик чақирадиган янги дори-дармонларни қабул қилинг.
  2. Уйингиздаги ҳамма ешикларни ва деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Бу чанг кирмаслиги учун ёрдам беради.
  3. Ерталаб ёки чанг миқдори юқори бўлган вақтларда кўчага камроқ чиқинг. Шамолли кунларда уйда қолиш яхшироқ.
  4. Машина бошқараётганингизда машина ойналарнини ёпиб юрган яхшироқ. Ҳаво филтри мунтазам тозаланганлигига ишонч ҳосил қилинг.
  5. Агар ташқарига чиқсангиз, уйингизга қайтганингизда кийимингизни ўзгартиринг ва душ қабул қилинг. Чанг кийимда, терида ва сочларда йиғиши мумкин.

Анафилактик шокнинг олдини олиш

  1. Агар сизда анафилактик шок пайдо бўлиш хавфи мавжуд бўлса, сизда «ҳаракат режаси» мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.
  2. Ота-оналар боланинг аллергияси ва фавқулодда вазиятларда нима қилишлари тўғрисида боланинг мактабига, болалар боғчасига ва бошқаларга хабар беришлари керак.
  3. Фавқулодда вазиятда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган вазиятларни дўстларингиз ва дўстларингизга айтиб беринг.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...