Буйрак

    Буйрак йетишмовчилиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш

    Буйрак йетишмовчилиги — турли касалликларда юзага келадиган патологик ҳолатдир ва буйракнинг барча функциялари бузилиши билан тавсифланади. Бунда сув, електролит, азот ва бошқа алмашинув турлари издан чиқади. Ўткир ва сурункали буйрак йетишмовчилиги фарқланади.

    Буйрак йетишмовчилиги сабаблари

    Ўткир буйрак йетишмовчилигининг сабаблари бўйича таснифи:

    • Преренал.Бунинг сабаби буйрак қон оқимининг бузилиши. Буйракка йетарли миқдорда қон келмайди. Натижада сийдик шаклланиши жараёни бузилади, буйрак тўқимасида патологик ўзгаришлар юз беради. Беморларнинг қарийб ярмида (55%) учрайди.
    • Ренал.Буйрак тўқималарининг патологияси билан боғлиқ. Буйрак қон билан йетарлича таъминланади, аммо сийдик ҳосил қила олмайди. Беморларнинг 40 фоизида учрайди.
    • Постренал.Буйракдаги сийдик ҳосил бўлади, лекин сийдик чиқариш найидаги тўсиқ туфайли чиқа олмайди. Агар тўсиқ фақат сийдик йўлида бўлса, шикастланган буйракнинг функциясини соғлом буйрак ўзига олади — буйрак йетишмовчилиги содир бўлмайди. Бу ҳолат беморларнинг 5 фоизида учрайди.

    Ўткир буйрак йетишмовчилигининг сабаблари тавсифи

    Преренал

    • Юрак ўз вазифаларини уддалай олмайдиган ва камроқ қон ҳайдайдиган ҳолатлар: аритмия, юрак етишмовчилиги, оғир қон кетишлар, ўпка артерияси тромбоемболияси.
    • Қон босимининг кескин пасайиши: ялпи инфекцияларда шок (сепсис), оғир аллергик реакциялар, айрим дори-дармонларнинг передозировкаси.
    • Сувсизланиш: кучли қусиш,диарея, куйиш, ортиқча дозада сийик ҳайдовчи препаратларни қўллаш.
    • Сиррозва бошқа жигар касалликлари: бунда веноз қоннинг қайта оқиши бузилади, шишлар ривожланади, юрак-қон томир тизими ва буйракларнинг қон таъминоти бузилади.

    Ренал

    • Заҳарланишлар: кундалик ҳаётда ва саноатда заҳарли моддалар, илон, ҳашаротлар чақиши, оғир металлар, айрим дориларнинг ортиқча дозалари. Қон оқимига кириб, заҳарли моддалар буйракларга йетиб боради ва уларнинг ишини бузади.
    • Еритроситлар ва гемоглобиннинг массив парчаланиши: мос келмайдиган қон қуйишда, безгакда. Бунда буйрак тўқималарига зарар йетади.
    • Аутоиммун касалликларда, масалан, миеломада буйракни антитаналар билан шикастланиши.
    • Баъзи касалликларда буйракларни модда алмашинуви маҳсулотлари билан шикастланиши, масалан подаграда сийдик кислотаси тузлари билан.
    • Буйраклардаги яллиғланиш жараёни:гломерулонефрит, буйрак синдроми билан геморрагик иситма ва бошқалар.
    • Буйрак томирлари шикастланиши билан кечадиган касалликларда буйракларга зарар йетиши: склеродерма, тромбоцитопеник пурпура ва бошқалар.
    • Ягона буйрак жароҳати (агар иккинчиси бирон сабабга кўра ишламаса).

    Постренал

    • Простата, сийдик пуфаги, кичик тосдаги бошқа аъзолар ўсмалари.
    • Сийдик йўлининг операция вақтида шикастланиши ёки тасодифий боғлаш.
    • Сийдик йўлининг ёпилиши: мумкин сабаблари тромбоз, йиринг, тош, туғма ривожланиши нуқсонлари.
    • Муайян дориларни қабул қилиш натижасида сийдик чиқаришнинг бузилиши.

    Сурункали буйрак йетишмовчилигининг сабаблари

    • Буйракларнинг туғма ва ирсий касалликлари.
    • Буйракнинг сурункали касалликларда шикастланиши: подагра, қандли диабет, сийдик-тош касаллиги, семизлик, метаболик синдром, жигар сиррози, тизимли қизил югурук, склеродермия ва бошқалар.
    • Сийдик чиқариш йўлларининг босқичма-босқич тўсилиши содир бўладиган сийдик тизимининг турли хил касалликлари: сийдик-тош касаллиги, ўсма ва бошқалар.
    • Буйрак касалликлари: сурункали гломерулонефрит, сурункали пиелонефрит.
    • Дори воситаларини нотўғри ишлатиш, дозасини ошириб юбориш.
    • Турли токсик моддалар билан сурункали заҳарланиш.

    Буйрак йетишмовчилиги аломатлари

    Ўткир буйрак йетишмовчилиги белгилари

    Ўткир буйрак йетишмовчилигининг аломатлари унинг босқичига боғлиқ:

    • Дастлабки босқич;
    • Кунлик сийдик миқдорининг 400 мл дан камроққа камайиши (олигурия босқичи);
    • Сийдик миқдоринининг тикланиш босқичи (полиурия босқич);
    • Тўлиқ тикланиш босқичи.

    ДастлабкиУшбу босқичда буйрак йетишмовчилиги ҳали мавжуд емас. Беморни асосий касалликнинг аломатлари безовта қилади. Аммо буйрак тўқималарида бузилишлар бошланиб бўлган.

    Олигурия босқичи. Буйрак функциясининг бузилиши ортади, сийдик миқдорининг камайиши кузатилади. Бунинг оқибатида организмда метаболзимнинг зарарли моддалари сақланиб қолади, сув-туз мувозанати бузилади.
    Аломатлари:

    • Сийдикнинг кундалик ҳажми 400 мл гача камайиши;
    • Заифлик, тормозланганлик;
    • Иштаҳанинг пасайиши;
    • Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
    • Мушакларнинг тортилиб туриши (қондаги ион миқдорининг бузилиши оқибатида);
    • Ҳансираш;
    • Юрак уришининг тезлашуви;
    • Аритмиялар;
    • Қорин оғриғи;
    • Баъзи беморларда ошқозон яраси ва ошқозон-ичак қон кетишлар ривожланади;
    • Организмнинг заифлашуви фонида сийдик чиқариш, нафас олиш тизими, қорин бўшлиғининг инфекцияси.

    Ўткир буйрак йетишмовчилигининг бу босқичи енг оғири саналади ва 5-11 кунгача давом етиши мумкин.

    Полиурия босқичи. Беморнинг аҳволи нормаллашади, сийдик миқдори одатдагидан ҳам кўпаяди. Ушбу босқичда организмнинг сувсизланиши, инфекция ривожланиши мумкин.

    Тўлиқ тикланиш. Буйрак функциясининг якуний тикланиши. Одатда 6-12 ойгача давом етади. Агар ўткир буйрак йетишмовчилигида буйрак тўқималарининг кўп қисми ўчиб қолган бўлса, тўлиқ тикланиш содир бўлмайди.

    Сурункали буйрак йетишмовчилигининг белгилари

    • Дастлабки босқичда сурункали буйрак йетишмовчилиги намоён бўлмайди. Бемор ўзини нисбатан яхши ҳис қилади. Одатда биринчи аломатлари буйрак тўқималари ўз функциясининг 80% -90% ни бажаришни тўхтатганда пайдо бўла бошлайди. Аммо ўша пайтгача текширувдан ўтиб, касалликни ташхислаш мумкин.
    • Одатда биринчи бўлиб умумий аломатлар пайдо бўлади: заифлик, тез чарчаш, ишга қўл бормаслик.
    • Сийдик ажралишининг бузилиши. Кун давомида у зарур бўлгандан кўра кўпроқ ҳосил бўлади (2-4 л). Шунинг учун сувсизланиш ривожланиши мумкин. Тунда тез-тез сийиш қайд қилинади. Сурункали буйрак йетишмовчилигининг кейинги босқичларида сийдик миқдори кескин пасаяди — бу ёмон белгидир.
    • Кўнгил айниши ва қусиш.
    • Мушакларнинг тортишиши.
    • Тери қичиши .
    • Оғизда қуруқлик ва ачқимтир таъм сезилиши.
    • Қорин оғриғи.
    • Диарея.
    • Қон ивишининг камайиши туфайли бурун қонаши, ошқозондан қон кетишлар.
    • Теридан қон кетишлар.
    • Инфекцияларга нисбатан сезувчанлик. Бундай беморлар кўпинча нафас йўллари инфекцияси, пневмонияданазият чекишади.
    • Охирги босқичда вазият ёмонлашади. Ҳансираш, бронхиал астмахуружлари юзага келади. Бемор, ҳушини йўқотиши, комага тушиши мумкин.

    Сурункали буйрак йетишмовчилигининг аломатлари ўткир буйрак йетишмовчилигиникига ўхшайди. Аммо улар секин ривожланади.

    Буйрак йетишмовчилиги ташхиси

    Умумий сийдик таҳлили. Ўткир ва сурункали буйрак йетишмовчилигида сийдикнинг умумий таҳлилида қуйидагилар аниқланиши мумкин:

    • Буйраклар фаолияти бузилганлиги сабабига кўра сийдик зичлиги ўзгариши;
    • Оз миқдорда оқсил бўлиши;
    • Сийдик-тош касаллиги, инфекциялар, ўсмалар, жароҳатларда еритроцитлар мавжудлиги;
    • Лейкоситлар — инфекциялар, аутоиммун касалликларда.

    Сийдикни бактериологик текшириш. Агар буйрак функцияси бузилиши инфекция томонидан келтириб чиқарилган бўлса, патоген ўрганиш давомида аниқланади. Бундан ташқари, ушбу таҳлил буйрак йетишмовчилиги фонида келиб чиққан инфекцияни аниқлаш, патогенни антибактериал дориларга сезувчанлигини аниқлаш имконини беради.

    Умумий қон таҳлили. Ўткир ва сурункали буйрак йетишмовчилигида умумий қон таҳлилида қуйидаги ўзгаришлар аниқланади:

    • Лейкоцитлар сонининг кўпайиши, еритроситлар чўкиши тезлигининг (ЕCҲТ) ошиши — инфекциянинг, яллиғланиш жараёнининг белгиси;
    • Еритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг пасайиши (анемия);
    • Тромбоцитлар сони камайиши (одатда кам даражада).

    Биокимёвий қон таҳлили. Буйрак функцияси бузилиши туфайли организмдаги патологик ўзгаришларни баҳолашга ёрдам беради. Таҳлил давомида буйрак йетишмовчилиги шаклига қараб маълум ўзига хос ўзгаришлар аниқланади.

    Инструментал ташхилаш усуллари. Ултратовушли текширув (УТТ), компютерли томография (КТ) ва магнит резонанс томография (МРТ).

    Ушбу усуллар буйракларни, уларнинг ички тузилмасини, буйрак косачалари, жомлари, сийдик йўли, қовуқни текшириш имконини беради. Ўткир буйрак йетишмовчилигида бу усуллар сийдик чиқариш йўлларининг торайиб қолиши сабабини аниқлаш учун қўлланилади.

    Ултратовушли допплерография. Ултратовуш текшируви давомида буйрак томирларида қон оқимини баҳолаш мумкин.

    Кўкрак қафаси рентгенографияси. Буйрак йетишмовчилиги сабаби бўлиши мумкин бўлган баъзи нафас олиш тизими касалликларини аниқлаш учун.

    ХромосистоскопияЎткир буйрак йетишмовчилигида бемор венаси ичига буйрак орқали чиқиб кетадиган ва сийдикни бўяйдиган модда юборилади. Сўнгра систоскопия — сийдик пуфагини сийдик йўли орқали киритилган махсус ендоскопик асбоб ёрдамида текшириш амалга оширилади.

    Хромосистоскопия фавқулодда вазиятларда тез-тез ишлатиладиган диагностика усулларининг оддий, тезкор ва ишончли усулидир.

    Буйрак биопсияси. Шифокор буйрак тўқимасининг бир парчасини олиб, микроскоп остида ўрганиш учун лабораторияга юборади. Кўпинча, биопсия тери орқали буйракка киритиладиган махсус қалин игна билан амалга оширилади. Биопсиядан шубҳали ҳолатларда, ташхис қўйиш имкони бўлмаганда фойдаланилади.

    Електрокардиография (ЕКГ). Ўткир буйрак йетишмовчилиги бўлган барча беморларда ўтказилади. Бу юрак томонидан бузилишларни, аритмияларни аниқлашга ёрдам беради.

    Зимницкий синамаси. Бемор сутка давомида ҳар 3 соатда 8 та идишга сийдик тўплайди. Унинг зичлиги ва ҳажми аниқланади. Шифокор буйракнинг функционал ҳолатини, сийдикнинг кундузги ва тунги ҳажмини баҳолаши мумкин.

    Буйрак йетишмовчилигини даволаш

    Ўткир буйрак йетишмовчилиги беморни дарҳол нефрологик стационарга госпитализациясини талаб қилади. Агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, у реанимация бўлимига ётқизилади. Даволаш буйрак функцияси бузилишининг сабабларига боғлиқ.

    Сурункали буйрак йетишмовчилигида даволаш унинг босқичига боғлиқ. Дастлабки босқичда асосий касалликни даволаш амалга оширилади — бу буйрак функциясининг жиддий бузилишларини олдини олишга ёрдам беради ва кейинчалик уларни бартараф етиш осонроқ бўлади. Сийдик миқдори камайганлиги ва буйрак йетишмовчилиги белгиларининг пайдо бўлиши кузатилганда организмдаги патологик ўзгаришлар билан курашишни бошлаш керак. Тикланиш даврида еса оқибатларни бартараф етиш зарур.

    Буйрак йетишмовчилигини даволаш йўналишлари

    Преренал ўткир буйрак етишмовчилигининг сабабларини бартараф етиш:

    • Кўп қон йўқотишда қон ва қон ўрнини босувчилар қуйиш.
    • Кўп миқдорда плазма йўқотилса — физиологик еритма, глюкоза еритмаси ва бошқа препаратларни вена орқали томчилатиб киритиш.
    • Аритмия билан курашиш — антиаритмик препаратлар.
    • Юрак-томир тизими бузилганида, кардиал дори воситалари, микросиркуляцияни яхшилайдиган дорилар.

    Ренал ўткир буйрак йетишмовчилигининг сабабларини бартараф етиш:

    • Гломерулонефрит ва аутоиммун касалликларда — глюкокортикостероидлар (буйрак усти бези гормонлари препаратлари), ситостатиклар (иммунитетни бостирадиган дорилар) киритиш.
    • Артериал гипертонияда— қон босимини камайтирадиган дорилар.
    • Заҳарланишларда — қонни тозалаш усулларини қўллаш: плазмаферез, гемосорбция.
    • Пиелонефрит, сепсис ва бошқа инфекцион касалликларда — антибиотиклар, вирусларга қарши препаратлардан фойдаланиш.

    Постренал ўткир буйрак йетишмовчилигининг сабабларини бартараф етиш:

    Сийдикнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи тўсиқни (ўсма, тош, ва ҳоказо) олиб ташлаш керак, кўпинча бу жарроҳлик аралашувни талаб қилади.

    Сурункали буйрак етишмовчилигининг сабабларини бартараф етиш:

    Асосий касалликларга боғлиқ.

    Танада содир бўладиган бузилишларга қарши курашиш чоралари

    Сувтуз мувозанати бузилишини бартараф етиш

    • Касалхонада шифокор бемор организми қанча суюқлик қабул қилиши ва йўқотишини диққат билан кузатиши керак. Сув-туз мувозанатини тиклаш учун вена ичига томчилатиб турли еритмалар (натрий хлорид, калций глюконат ва бошқалар) киритилади ва уларнинг умумий ҳажми йўқотилган суюқлик ҳажмидан 400-500 мл кўп бўлиши керак.
    • Организмда суюқлик ушланиб қолишида сийдик ҳайдочи препаратлар, одатда фуросемид (лазикс) буюрилади. Шифокор дозани индивидуал равишда танлайди.
    • Буйракларга қон боришини яхшилаш учун допамин ишлатилади.

    Қоннинг нордонлашишига қарши кураш

    Шифокор, қоннинг нордонлиги (пҲ) критик қиймат — 7.2 дан пастга тушганда даволашни буюради.
    Қонда унинг констентрацияси маълум қийматларгача, пҲ еса 7.35 гача кўтарлимагунича вена ичига натрий бикарбонат еритмаси юборилади.

    Анемия билан курашиш

    Қонда қизил қон ҳужайралари ва гемоглобин даражасининг пасайишида шифокор қон қуйиш, епоетин препарати (буйрак гормони — еритропоетин аналоги ва у қон ҳосил қилишни кучайтиради) каби муолажаларни белгилайди.

    Гемодиализ, перитонеал диализ

    Гемодиализ ва перитонеал диализ қонни турли токсинлар (заҳарлар) ва керак бўлмаган моддалардан тозалаш усуллари ҳисобланади.

    Ўткир буйрак йетишмовчилигида кўрсатмалар:

    • Медикаментоз препаратлар билан бартараф етилмайдиган қонни сувсизланиши ва нордонлашиши.
    • Буйрак функциясининг жиддий бузилганлиги туфайли юрак, асаб ва мия шикастланиши.
    • Аминофилин, литий тузлари, асетилсалицил кислотаси ва бошқа моддалар билан кучли заҳарланиш.

    Гемодиализ вақтида беморнинг қони сунъий буйрак деб номланган махсус қурилма орқали ўтади. Қурилма мембранага ега бўлиб, у орқали ўтганда қон филтрланади ва зарарли моддалардан тозаланади.

    Перитонеал диализда қонни тозалаш учун еритма қорин бўшлиғига киритилади. Осмотик босимдаги фарқ натижасида у зарарли моддаларни ўзига олади. Кейин еритма қорин бўшлиғидан олиб ташланади ёки янгиси билан алмаштирилади.

    Буйрак кўчириб ўтказиш

    Буйрак трансплантацияси бемор организмида оғир бузилишлар юзага келганда ва унга бошқа йўл билан ёрдам бериб бўлмаслик аниқ бўлган сурункали буйрак йетишмовчилигида амалга оширилади. Буйрак тирик донор ёки мурдадан олинади.

    Трансплантациядан кейин, иммунитетни бостирувчи дорилар билан даволаш курси ўтказилади, шунда донор тўқимасини рад етиш бўлмайди.

    Ўткир буйрак йетишмовчилигида парҳез

    Рациондаги оқсил миқдорини камайтириш керак, чунки унинг алмашинуви  маҳсулотлари буйракларга қўшимча юк туширади. Оптимал миқдори кунига тананинг ҳар бир килограмми учун 0,5-0,8 г гача.

    • Оганизм йетарли миқдорда калория олиши учун беморга углеводларга бой озиқ-овқатлар тавсия етилади: сабзавотлар, картошка, гуруч ва ширинликлар.
    • Туз фақат танада суюқлик ушланиб қолиши кузатилса чекланиши керак.
    • Оптимал суюқлик миқдори — кун давомида организм йўқотадиган суюқлик миқдоридан 500 мл ортиқ.
    • Бемор қўзиқорин, ёнғоқ, дуккаклиларни чеклаши керак — улар катта миқдордаги оқсил манбалари ҳисобланади.
    • Агар қондаги калий даражаси ошган бўлса — узум, туршак, майиз, банан, қаҳва, шоколад, қовурилган ва пиширилган картошка таомномадан чиқариб ташланиши керак.

    Буйрак йетишмовчилигининг оқибати

    Ўткир буйрак йетишмовчилиги оқибати

    Ўткир буйрак йетишмовчилигининг оғирлигига ва асоратларнинг мавжудлигига қараб, беморларнинг 25-50 фоизида ўлим содир бўлади.

    Нобуд бўлишнинг енг кенг тарқалган сабаблари:

    • Асаб тизимининг шикастланиши — уремик кома.
    • Қон айланишининг оғир бузилишлари.
    • Сепсис — қоннинг зарарланиши, бунда барча аъзо ва тизимлар шикастланади.

    Агар ўткир буйрак йетишмовчилиги асоратларсиз давом еца, буйрак функциясини тўлиқ тикланиши беморларнинг қарийб 90% да содир бўлади.

    Сурункали буйрак йетишмовчилиги оқибати

    Бу қай касаллик фонида буйрак функциясининг бузилганлиги, беморнинг ёши, аҳволига боғлиқ. Гемодиализ ва буйрак трансплантацияси қўлланила бошланганидан кейин беморларнинг ўлими сони анча камайди.

    Сурункали буйрак йетишмовчилиги кечишини ёмонлаштирадиган омиллар:

    • Атеросклероз;
    • Артериал гипертония;
    • Овқатда кўп миқдорда фосфор ва оқсил мавжуд бўлган нотўғри парҳез;
    • Қонда юқори оқсил миқдори;
    • Паратироид без гиперфункцияси.

    Сурункали буйрак йетишмовчилиги билан оғриган бемор аҳволини ёмонлаштирадиган омиллар:

    • Буйраклар жароҳати;
    • Сийдик ажратиш тизими инфекцияси;
    • Сувсизланиш.

    Сурункали буйрак йетишмовчилигини олдини олиш

    Агар сурункали буйрак йетишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган касаллик ўз вақтида даволана бошланса, буйрак функцияси зарар кўрмайди ёки ҳеч бўлмаганда бузилиши унчалик оғир бўлмайди.

    Баъзи дорилар буйрак тўқималарига токсик таъсир кўрсатади ва сурункали буйрак йетишмовчилигига олиб келиши мумкин. Шифокор кўрсатмасисиз ҳеч қандай дори қабул қилмаслик керак.

    Қандли диабет, гломерулонефрит, артериал гипертония билан касалланган беморларда буйрак йетишмовчилиги тез-тез ривожланади. Бундай беморлар доимо шифокор назоратида бўлиши ва ўз вақтида текширувлардан ўтишлари керак.

     

    (Visited 104 times, 3 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!