Жинсий алокада

    Жинсий алокада ерта бўшаниш — сабаблари, турлари, даволаш усуллари, олдини олиш

    Олимларнинг таъкидлашича, сайёрамиздаги еркакларнинг учдан бир қисми жинсий алоқада ерта бўшаниш билан дуч келади. Ва, еҳтимол, бу якуний маълумотлар емас — кўпчилик кучли жинсий вакиллар бундай муаммолар ҳақида гапиришдан тортинишади ва уларни овоза қилишмайди. Еркак жинсий алоқа пайтида 25 та ҳаракатни амалга оширишидан олдин уруғ отилиши содир бўлса, бу жинсий алоқада тез бўшлниш деб ҳисобланади.

    Вақти бўйича бу ўртача 1-2 давом етади. Бироқ, бу кўрсаткичлар йетарлича шартли. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, турли мамлакатларда жинсий алоқанинг ўртача давмоийлиги фарқланади. Масалан, АҚШда бу қиймат 13 дақиқа, Германияда еса 7 дақиқага тенг. Касалликлар Халқаро Таснифининг 10-чи ревизиясига кўра (КХТ-10), ерта бўшалиш деб, ҳар иккала жуфт ҳам емоционал ва физиологик қониқишга еришгунига қадар шахват отилиши ҳолатига айтилади.

     

    Жинсий алоқада ерта бўшалиш турлари

    • Бирламчи: патологиянинг бу тури туғма ҳисобланади ва еякуляция жараёнига масъул бўлган марказий асаб тизимининг фаолиятида муаммолар мавжудлиги туфайли келиб чиқади. Бундан ташқари, ерта бўшанишнинг сабаби кўпинча туғруқ пайтида олинган жароҳат ёки бачадон ичидалигида ривожланиш бузилишлари бўлиши мумкин. Тиббиётда бу каби аномалия кам учрайди ва у билан боғлиқ муаммолар биринчи жинсий тажрибадаёқ юзага келади;
    • Иккиламчи: бузилиш салбий атроф-муҳит омиллари таъсири остида ривожланади. Кўпинча унинг келиб чиқиши инфекцион касалликлар, жароҳатлар ва бошқалар туфайли бўлади.

    Жинсий алоқада ерта бўшалишнинг сабаблари

    1. Олат бошининг юқори сезувчанлиги.Гап шундаки, айнан шу қисмда нерв охирлари жойлашган бўлади. Агар у йерда рецепторлар жуда кўп бўлса, ташқи қўзғатувчиларга нотўғри реакция юзага келади. Натижада, ерта бўшалиш кузатилади.

    Бундан ташқари, юқори сезувчанлик кўпинча жинсий олатининг патологияси туфайли юзага келади: фимоз ёки олат бошнинг ва кертмакнинг яллиғланиши. Юқори сезувчанликда ҳар бир жинсий яқинлик давомийлиги бир хил бўлади, истиснолик спиртли ичимликлар таъсири остида ёки махсус воситалардан фойдаланган ҳолда ўтадиганлари. Бундан ташқари, олатнинг юқори сезувчанлигидан келиб чиқадиган тез бўшалишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор. Биринчидан, презерватив жинсий алоқа вақтини узайтиради. Иккинчидан, уруғ отилиши фақат олат киритилгандан сўнг содир бўлади.

    1. Ерта бўшалишнинг психоген омиллар кўпинча қўрқувлар бўлади: кулги бўлиш ёки ҳамроҳини кўнглини ололмаслик, биринчи жинсий тажрибада муваффақияцизлик, олдинги муваффақияцизликлар, ностандарт шароитларда жинсий алоқа, бошқалар сезиб қолиши мумкинлиги қўрқуви. Охирги фобия ёшлар орасида кенг тарқалган.

    Катта еркакларда ерта бўшалишнинг сабаби зўриққан ҳаёт ритми ва тез-тез стрессли вазиятларга дуч келиш бўлиши мумкин. Иш жойидаги қийинчиликлар, уйқусизлик, автопробкалар ва бошқа қийинчиликлар жиддий тушкунликка олиб келиши мумкин. Яқин муносабатлардаги муаммолар буни янада оғрилаштиради.

    Бу йерда жуфтларнинг ўзаро зиддиятларини келтириб ўтиш ҳам мумкин. Оиладаги муаммолар, тез-тез жанжаллар, рўзғор муаммоси, хиёнат — буларнинг ҳаммаси ерта бўшалиш механизмини ишга туширади. Ва, албатта, жинсий алоқада ерта бўшанишнинг психологик сабаблари орасида ёшнинг кичиклиги, ортиқча еҳтиросланиш ва тартибсиз жинсий ҳаёт ҳам ўрин тутади.

    1. Еркаклар учун енг хавфли бўлган органик сабаблар:
    • Сийдик-таносил тизими фаолиятининг бузилиши — уретрит, енурез, колликулит (уруғ тепаликларининг яллиғланиши), простата аденомаси, простатитбилан бирга кечувчи везикулит.
    • Ички аъзолар фаолиятида бузилишлар, кичик тос аъзолари жароҳатланиши. Умуртқанинг думғаза-бел бўлими муаммолари: остеохондроз ёки умуртқа чурраси ҳам ерта еякуляция сабабчиси бўлиши мумкин.

    Жинсий алоқа қисқа давом етишининг алоҳида омиллари организмдаги гормонал фон бузилиши (тестостерон йетишмаслиги), Паркинсон касаллиги, никотин, алкогол ёки бошқа токсик моддалар билан заҳарланишдир. Кўпинча ерта бўшанишнинг сабаби айрим дориларни қабул қилиш бўлади.

    Тез уруғ отилишини ташхислаш

    Сабаблари юқори келтирилган тез бўшалиш аломати бўлиб кўпинча жинсий яқинлик давомийлиги хизмат қилади — мутахассислар унинг давомийлиги 2 дақиқадан қисқа бўлмаслиги керак дея таъкидлашади. Жинсий алоқа вақти ўзгармаслиги, бир сафар кўпроқ, баъзида камроқ бўлмаслиги, аксинча ҳар доим деярли бир хил вақт давом етиши керак.

    Бунда презервативдан фойдаланиш ёки алкоголнинг таъсири остида жинсий алоқда давомийлиги ошиши мумкин. Пролонгатив лубрикантлардан фойдаланишда ҳам шундай таъсир кузатилади. Бундан ташқари, олатни киритилишидан олдин еякуляция ҳам патология белгиси ҳисобланади. Агар кишида жинсий алоқада ерта бўшалишнинг белгиларидан камида иккитаси кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим — бу муаммони даволаш қанча ерта бошланса, у шунчалик муваффақиятли якунланади ва камроқ психологик ва бошқа бузилишларни чақиради.

    Мутахассис тез бўшалиш бўйича еркак ва унинг жинсий ҳамроҳи шикоятларини тинглаши керак — бузилиш сабабини шифокор одатда айнан шундай суҳбат давомида аниқлайди. Ушбу текшириш жуда муҳимдир, чунки жинсий соҳадаги бузилишлар кўпинча бошқа касалликлар белгиси ҳисобланади. Текширувдан сўнг шифокор организмда инфекциялар мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган таҳлилларга йўналиш беради.

    Бундан ташқари, ултратовушли ва ректал текширувлар зарур бўлиши мумкин. Кўпгина ҳолларда ташхис қўйиш учун лидокаин ёки антидепрессантли синовлар қўлланилади. Биринчи ҳолда, жинсий олатнинг бошига жинсий алоқа бошланишидан олдин сезувчанликни камайтирадиган (анестетик) модда қўлланилади. Интернетда ва ихтисослашган форумларда ёзишларича, у ҳар қандай шаклда — гел, аерозол ва бошқалар бўлиши мумкин.

    Албатта, бу ҳолда, жинсий алоқада презервативдан фойдаланиш керак. Агар бу ҳолда жинсий алоқа давомийлиги ошса, бу муаммо сабаби олат бошининг юқори сезувчанлигида бўлади. Антидепрессантлар билан синовни ўтказишда, жинсий алоқадан олдин тегишли дори-дармонлар қабул қилинади — бу жинсий алоқада ерта бўшанишнинг психологик сабабларини аниқлашга ёрдам беради.

    Тез бўшанишни даволаш

    Тез бўшалишни даволаш учун шифокор бир нечта усулни қўллаши мумкин:

    • Хулқ-атвор терапияси — бунда мутахассис ҳар иккала жуфтга ҳам жинсий алоқа пайтида бажарилиши керак бўлган махсус машқлар мажмуасини буюради;
    • Психотерапия — бу ҳолатда мутахассис комплексларни, қўрқув ва фобияларни йўқотишга қаратилган бир нечта даволаш сеансларини ўтказади;
    • Медикаментоз (дори-дармонли) терапия;
    • Жарроҳлик аралашуви;
    • Физиотерапия, акупунктура, рефлексотерапия;
    • Халқона воситалар.

    Тез уруғ отилишидан қутулиш учун консерватив даволаш усулларида турли дори ва препаратлар қўлланилади. Булар юқорида айтиб ўтилган лидокаин, ёки шифокорлар кўпинча беморларга тайинлайдиган таблеткалар бўлиши мумкин:

    • Виагра — тавсия етилган доза жинсий алоқа бошланишидан бир соат олдин 50 мг;
    • Дапоксетин — қабул қилинганидан 15-30 дақиқа ўтиб таъсир қилади;
    • Конегра — 1 таблетка (50 мг) жинсий алоқа қилишдан 1 соат олдин қабул қилинади; индивидуал кўрсатмалар асосида ерекцияни яхшилаш учун дозаси 100 мг гача оширилади ёки 25 мг гача камайтирилади;
    • Конфидо — тез бўшалишда кунига 2 марта 1 таблеткадан ичилади, курс 14-28 кун давом етади;
    • Левитра — бошланғич доза жинсий фаолликдан ярим-бир соат олдин 10 мг, максимал миқдори еса кунига 1 таблетка;
    • Огоплекс — простата безига антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;
    • Сеалекс — ўсимлик компонентларидан ташкил топган биологик фаол қўшимча;
    • Сиалис — жинсий яқинликдан 16 дақиқа олдин 20 мг қабул қилинади;
    • Еректил — 50 мг (1 таблетка) жинсий алоқадан бир соат олдин истеъмол қилинади.

    Бу муҳим! Жинсий алоқада ерта бўшалишни мустақил даволаб бўлмайди — бундай муаммоларни малакали мутахассис ёрдамисиз бартараф етишга уриниш тавсия етилмайди.

    Дори воситаларини нотўғри қабул қилиш вазиятни оғирлаштиришидан ташқари, ножўя таъсирлар юзага келиши еҳтимоли юқори — аллергик реакциядан бошлаб тромбоз ва юрак тўхташига қадар.

    Яна бир муҳим жиҳат: бу гуруҳнинг барча дори-дармонлари 18 ёшдан ошган еркакларга қабул қилиш учун тавсия етилади. Бундан кичикроқ ёшда, агар кўрсатмаларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, ушбу препаратларни қабул қилиш керак емас.

    Ерта бўшанишни даволаш учун жарроҳлик усуллари орасида чекка кертмакни кесиш (хатна) амалда мавжуд. Бироқ, ҳамма ҳам бундай амалиётга рози бўлмайди (кўпчиликда еса бу қилинган). Бундай ҳолатларда шифокор олат боши терисига гиалурон кислотаси гелини юборишни таклиф қилиши мумкин. Гелнинг сўрилиб кетиш қобилияти мавжудлиги туфайли, ушбу усулнинг максимал давомийлиги 1 йил ҳисобланади.

    Енг узоқ таъсир микрохирургик денервация ўтказилганда сезилади  — унинг натижаси бутун ҳаёт давомида қолади. Бундай ҳолда, жарроҳ олат нерв ўзагининг бир қисмини кесади. Дастлаб олатнинг сезувчанлиги жуда заиф бўлади ёки умуман бўлмайди, кейин аста-секин тикланади. Консерватив терапияга қўшимча сифатида уй шароитида жинсий алоқани узайтириш учун бир нечта маслаҳатларга амал қилиш мумкин.
    Жинсий алоқа вақтини узайтириш учун→

     

    Ерта бўшанишни олдини олиш

    Тез уруғ ажралиши каби муаммо билан кимга мурожаат қилишини ҳамма еркаклар ҳам билмайди. Бундай касалликларни даволаш учун уролог ва сексопатологга учрашиш керак. Агар касалликнинг психоген сабаблари аниқланса, у ҳолда ушбу гуруҳга малакали психолог ҳам қўшилади.

    Бундай нозик муаммодан халос бўлганда, унинг олдини олиш муҳим аҳамиятга ега. Албатта, овқатланиш рационини ўзгартириш керак — ёғли ва қовурилган таомларни чиқариб ташлаш, магний, рух ва оқсилга бой озиқ-овқат истеъмол қилишга ҳаракат қилиш. Бундай ҳолларда шифокорлар тунги уйқуни нормаллаштиришни, стрессни минимумга туширишни, оддий жисмоний машқлар бажаришни ва тез-тез тоза ҳавода сайр қилишни тавсия етади. Кўп еркаклар емоционал ҳолатини тартибга келтириш учун дўстлари билан дам олиш, спорт залларига бориш ёки ёга машғулотлари билан шуғулланишни афзал кўришади — ҳар бир киши дам олиш усулини ўзи танлайди.

    Бу муаммодан хижолат тортмаслик керак, уни ўзингизда сақлаб қолишга ҳожат йўқ — бунда муаммо фақат чуқурлашади ва кучаяди. Бундан ташқари, баъзан нозик бир безовталик танадаги ҳар қандай носозлик ва жиддий касалликнинг белгиси ҳисобланади — шифокорнинг текшируви уни аниқлаш ва керакли даволашни ўз вақтида бошлашга ёрдам беради.

     

    (Visited 24 times, 8 visits today)
    Rating: 4.5/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!